Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон туркий алифбога ўтишга тайёр давлатлар ва бунинг ижобий жиҳатларига тўхталди. Бу ҳақда “АКИпресс” хабар берди.
Сиёсатчи Туркий давлатларнинг умумий алифбоси бир қадам олдинга силжишга йўл очишини айтди. У 6 ноябрь куни Бишкекда ўтказилган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида тегишли нутқни сўзлади. Эрдўғон бу йўналишда саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.
Барча қийинчиликларни енгиб ўтиб, ўзаро муаммоларни бартараф этсак, биргаликда туркий дунёнинг тарихий уруғини экишимиз мумкин. Мен бунга ишонаман. Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳамкорлик қилсак, трансформация зарур, деб ҳисоблайман. Туркия, Озарбайжон ва Шимолий Кипр ягона туркий алифбога ўтишга тайёр. Биз Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг қарорини кутмоқдамиз, деди Туркия президенти.
Туркий алифбо
Сентябрь ойида Туркий давлатлар вакиллари лотин алифбосига асосланган, 34 та ҳарфдан иборат ягона алифбо бўйича келишиб олди. Alifбодаги ҳар бир ҳарф туркий тилларда мавжуд бўлган турли фонемаларни акс эттиришига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)