• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбек тилида битта товушни англатувчи ҳарфлар учун иккита ҳарф белгиланган. Бу ҳеч бир туркий давлатлар амалиётида йўқ» — Департамент алифбодаги ўзгаришларга муносабат билдирди

    Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбек тилини ривожлантириш департаменти «Ўзбекистон Республикасининг ‘Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида’ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси юзасидан муносабат билдирди, деб хабар беради «Халқ сўзи Оnline».

    Қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 20 октябрдаги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февраль куни 61-сонли қарори билан тасдиқланган «йўл харитаси»нинг 1-бандига мувофиқ, тилшунос олимлардан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳ томонидан «Ўзбекистоннинг ‘Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида’ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

    Қонун лойиҳаси, авваламбор, тилимизнинг замонавий технологиялар билан интеграциялашуви учун қулайлик яратиш нуқтаи назардан шаклий ўзгаришларни назарда тутмоқда.

    Қонун лойиҳаси билан миллий алифбодаги айрим мураккаб ҳарфларнинг ифодасида ўзгариш таклиф этилмоқда.

    1995 йилги алифбоТаклиф этилаётган лойиҳа
    O‘o‘Ōō
    G‘g‘Ḡḡ
    ShshŞş
    ChchÇç
    Амалдаги O‘ ёки G‘ ҳарфларини ёзиш учун компьютер клавиатурасида 6 та (аввал О ёки G, кейин Аlt+0145) тугма босилади.

    Туркий тилли оилага мансуб ўзбек тилида битта товушни англатувчи sh ва ch ҳарфлари учун иккита ҳарф белгиланган. Бу ҳеч бир туркий давлатлар амалиётида йўқ. Халқимиз тарихда фойдаланган араб, лотин, кирилл ёзувлари ҳам ‘бир товушга — бир ҳарф’ тамойилига асосланган.

    Натижада, биринчидан, алифбодаги ушбу ҳарфлар сабабли каттароқ ҳажмдаги матнни ўқиш ва ёзиш қийинлигича қолмоқда. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг оммалашишига салбий таъсир қилмоқда;

    иккинчидан, лотин ёзувида ўқиган ёшлар орасида саводсизлик кучайиб, ёзма нутқда соддароқ белги (‘o‘’нинг ўрнига ‘6’, ‘ch’нинг ўрнига ‘4’, ‘sh’нинг ўрнига ‘w’) дан фойдаланиш авж олган;

    учинчидан, миллий алифбодаги мураккабликлар туфайли кўпчилик битирувчи ёшлар меҳнат фаолиятларини кирилл алифбосида давом эттиришга мажбур бўлмоқда;

    тўртинчидан, алифбодаги мураккаб ҳарфлар туфайли ўзбек тилини ‘рақамлаштириш’, интернет тилига айлантириш имкони бўлмаяпти ва ҳоказо.

    Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш вазифаси белгилангани, миллий алифбомизни қулайлаштириб, максимал даражада соддалаштириш эҳтиёжини яратди.

    Буни давлат раҳбари ҳам бир неча бор ўз нутқида қайд этган:

    ‘... янги дарсликлар, қиёсий ва турли соҳаларга оид луғатлар, иш юритиш ва сўзлашув қўлланмалари нашр этиш, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш, бу тизимга тўлиқ ўтиш бўйича ҳали кўп иш қилишимиз керак’ (Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан (2019 йил 21 октябрь.).

    Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг ‘Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги ПФ-5850-сонли фармонининг 3-банди 5-хатбоши (‘Ўзбек тилининг ёзма нутқи меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш’) ҳамда ‘Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги ПФ-6084-сонли фармони 2-иловаси 4-банди (‘Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини, имло қоидаларини янада такомиллаштириш ва янги ёзувга тўлиқ ўтишни таъминлаш’)да бу вазифа аниқ белгилаб берилган.

    Алифбодаги 4 та ҳарф ўзгариши ўқувчи ёшларнинг саводи даражасига салбий таъсир қилмайди. Чунки:

    биринчидан, айни пайтда Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш ҳаракатлари бошланган. Жуда кўп дарслик ва қўлланмалар (шундоқ ҳам) янгидан тайёрланади ва чоп этилади;

    иккинчидан, дарсликлар фойдаланиш муддати тугаб, янгилари чоп этилгунча амалда бўлади (дарсликларнинг фойдаланиш муддати ўртача 3 йил. Демак, 2023 йилдан ўқувчилар тўлиқ янгиланган алифбода савод чиқаради. Бу эса мамлакатда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш муддатига мос келади.).

    Аксинча, алифбодаги шаклий ўзгаришлар ўқувчиларнинг саводига ижобий таъсир қилади. Чунки:

    биринчидан, замонавий гаджетлар клавиатураларида ўзбек тилининг барча ҳарфлари бўлади;

    иккинчидан, давлат тилининг рақамлашуви тезлашиб, интернет тармоғида таълим порталлари сони ортади;

    учинчидан, транслитерация дастурлари туфайли кирилл алифбосидаги адабиётларни миллий алифбога тезкор ва хатосиз ўгириш ва ўқиш имкони пайдо бўлади;

    тўртинчидан, катта авлодга мансуб фуқароларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси имлосини ўзлаштириши тезлашади, бу эса халқимизнинг ягона ёзув атрофида жипслашувига олиб келади;

    бешинчидан, она тилимиз табиатига мос, юртимиздаги ва хориждаги миллатдошларимизни ягона ёзув атрофида бирлаштирадиган алифбога эга бўламиз ва ҳ.к.

    ОАВ, фуқаролик ҳужжатлари, йўл кўрсаткичлар, пешлавҳалар, иш юритув ҳужжатлари кабилар ҳукуматнинг 2021 йил 10 февралдаги 61-сонли қарорига мувофиқ, соҳавий режа ва дастурлар асосида босқичма-босқич 2023 йил 1 январгача тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

    Энг муҳим жиҳати, Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори 4-бандида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш билан боғлиқ масалалар вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан Давлат бюджетидан ажратилган, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган.

    Яъни алифбога шаклий ўзгаришлар кирган тақдирда дарслик ва қўлланмалар ижрочилар томонидан ҳар йили шакллантириладиган режа асосида навбати билан нашр этилади.

    Ахборот кутубхона марказларида амалдаги адабиётлар алифбодаги шаклий ўзгариш туфайли фойдаланишдан чиқарилмайди (шу кунга қадар кутубхоналарда турган кирилл ёзувидаги адабиётлар сингари). Аксинча, янги чоп этилаётган адабиётлар билан босқичма-босқич бойитиб борилади.

    Ўзгаришлар берадиган қулайлик туфайли бир ёзувдан бошқа ёзувга ўгирадиган транслитерация дастурлари кирилл алифбосида чоп этилган адабиётларни босқичма-босқич лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги электрон кўринишларини яратиш имконини беради, кутубхоналарнинг электрон фонди кенгайишини таъминлайди.

    Фуқароликни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, яшаш гувоҳномаларини такомиллаштирилган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши ҳам худди ўқув адабиётлари сингари ўз навбати билан босқичма-босқич амалга оширилади.

    Юқоридагилардан кўриниб турибдики, алифбодаги ўзгаришлар айрим ҳарфларнинг шаклий ифодасини қулайлаштиришни кўзда тутиб, аввало, тилимизнинг ахборот коммуникация технологиялари билан уйғунлашувини таъминлайди, шу билан бирга, навбатма-навбат бажариладиган тадбирлар орқали ижрога қаратилади.

    «‘Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида’ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси 2021 йил 31 мартга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (‘Regulation.gov.uz’)да туради.

    Лойиҳа юзасидан тилимиз ривожига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириши мумкин.

    Лойиҳа юзасидан тўпланган жамоатчилик таклифлари мамлакатдаги етук тилшунос олимлар иштирокида жорий йилнинг апрель ойи бошида ўтказиладиган илмий анжуман кун тартибига қўйилади, асосли таклиф ва тавсиялар инобатга олинади ва якуний тўхтамга келинади.

    Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбек тилини ривожлантириш департаменти 

    Аввалроқ филология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Менглиев лотин алифбосидаги ислоҳотларга қарши чиқиб, «хатони тузатиш хатодан қимматга тушмаслиги керак»лигини айтганди. Адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова Менглиевнинг бу борадаги фикрларига жавоб қайтариб, тўртта ҳарфнинг ўзгаришини миллат тинчлигини бузиш деб баҳоламасликни сўраган.

    Мавзуга доир: Ўзбек алифбосининг уч олтин қоидаси. Фарҳод Мақсудов таклиф этилаётган янги лотин алифбоси ҳақида

    26.03.2021, 23:11   Изоҳ (0)   27294
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда «ақлли шаҳар» — Namangan Smart City лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди (видео)

    26.03.2021, 22:56

    Япония Ўзбекистонга 136,5 млн доллар миқдорида фавқулодда кредит ажратди

    26.03.2021, 22:41

    Тошкентда банкоматдан 82 млн сўм ўғирлашга уринган 26 ёшли йигит қўлга олинди

    26.03.2021, 22:10

    Тошкентда 99 ёшли онахон коронавирусдан соғайиб чиқди

    26.03.2021, 21:52

    «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»га рўйхатга олиш бошланди

    26.03.2021, 21:23

    «Қорнимга қайчи ёки пичоқ тиқиб ўзимни ўлдиришим кераклигини айтди» — Қашқадарёда номуси топталиб, 15 ёшида она бўлган ўқувчи қиз

    26.03.2021, 21:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.