Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 21,90 сўмга тушиб, 12 502,99 сўм бўлди;
- евро 28,48 сўмга кўтарилиб, 14 484,71 сўм бўлди;
- рубль 0,60 сўмга пастлаб, 155,94 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун пастлаб, 12 524,89 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам тушганди. Ўзбекистонда доллар расмий курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этди.
Изоҳ (0)