Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон туркий давлатлар учун ягона алифбо яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
![](/static/2023/photo_2023-11-03_16-41-24.jpg)
Эрдўғон Туркий давлатлар ташкилотининг Остонадаги саммитидаги нутқида тегишли таклифни илгари сурган.
“Тилимиз, маданиятимиз ва тарихимиз асосида инсоний муносабатларимизни мустаҳкамлаш учун олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирмоқдамиз. Албатта, бирлигимизни мустаҳкамлашда тил жуда муҳим.
Ягона алифбо ҳам муҳим таркибий қисм бўлиб, бунда президентларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим. Олий таълим кенгаши томонидан ташкилотимиз котибиятига билдирилган таклиф, ишончим комилки, ташкилотимиз томонидан кўриб чиқилади”, — деди Туркия президенти.
Эслатиб ўтамиз, Остонада Туркий давлатлар ташкилотининг саммити бўлиб ўтди. Саммитда Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон давлат раҳбарлари, шунингдек, кузатувчи давлатлар — Венгрия ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этди.
Изоҳ (0)