• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Паралимпия якунлари: Ўзбекистон спортчилари тарихий натижа қайд этди

    Париж Паралимпиадаси Ўзбекистон делегацияси учун омадли келди. Биринчидан, Ўзбекистон делегацияси катта таркиб билан мусобақаларга киришди. Иккинчидан, мусобақаларда спортчилар муваффақиятли иштирок этди.

    Фото: “Paralympic”

    Ўзбекистон делегацияси ушбу Паралимпия баҳсларида 26 та медалга эга чиқди. 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритган паралимпиячилар умумжамоа ҳисобида 13-ўринни қайд этди. Ушбу натижа ҳам улар учун тарихдаги энг яхшиси ҳисобланади. Шунингдек, Осиёда учинчи, МДҲ, Марказий Осиё минтақаси, Ислом бирдамлиги ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида биринчи ўринни эгаллади.

    Фото: Olympic

    Бунгача уларнинг энг яхши натижаси Токиода қайд этилган эди. 2021 йили бўлиб ўтган мусобақада 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон спортчилари якунда 15-ўринга жойлашган эди.

    Паралимпия ўйинларида енгил атлетика бўйича натижалар

    Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални енгил атлетикачилар олиб келди. 16 медални қўлга киритган пара енгил атлетикачилар якунда умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.

    Мусобақада Хитой мутлақ устунлик билан биринчи ўринни эгаллади. Улар умумий 220 та ( 94 та олтин, 76 та кумуш ва 50 та бронза) медални қўлга киритди. Буюк Британия спортчилари умумий 124 медал билан иккинчи, 105 медални қўлга киритган АҚШ учинчи ўринни эгаллади.

    Совриндорларнинг салмоқли қисми—аёллар!

    Ушбу мусобақаларда ўзбекистонлик аёл спортчилар жуда ишончли ҳаракат қилди. Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги 26 медалнинг 12 тасини аёл спортчилар қўлга киритди. Баъзи спортчилар жаҳон рекордини янгилади.

    Фото: “Paralympic“

    Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этган ўзбекистонлик Асила Мирзаёрова 5,24 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди ва Олимпиада чемпионига айланди.

    Фото: Getty Images

    Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф54 классида найза улоқтириш дастурида финал баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нурхон Қурбонова 21,12 метр натижа қайд этган ҳолда жаҳон рекордини янгилади ва олтин медални қўлга киритди.

    Бир мусобақада иккита медал

    Ушбу мусобақа Нурхон Қурбонова учун омадли келди. Найза улоқтириш баҳсида олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик спортчи аввалроқ ядро улоқтириш мусобақасида бронза медалига эга чиқди.

    Қизиқарлиси, Қурбонова бундан аввал Токио—2020 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш ва бронза медаллар совриндори бўлганди.

    Фото: Getty Images

    Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Ф37 классида диск улоқтириш дастурида иштирок этган ўзбекистонлик Толиббой Йўлдашев 57.28 метр натижа қайд этган ҳолда делегация ҳисобига олтин медални ёздириб қўйди.

    Париждаги ядро улоқтириш баҳсларида ҳам қатнашган спортчи бронза медални қўлга киритди.

    Фото: Getty Images

    Энг ёш иштирокчидан кумуш!

    2008 йил 16 октябрда таваллуд топган истеъдодли пара атлет Шаҳина Йигиталиева Ф46 классида найза улоқтириш дастурида қатнашди. У 43.12 метр натижа билан делегация ҳисобига навбатдаги кумуш медални тақдим этди. Ушбу спортчи делегация таркибидаги энг ёш иштирокчи ҳисобланади. Мактаб ёшида қатнашаётган спортчининг эришган натижаси таҳсинга сазовор.

    Энг кўп олтин, энг кўп кумуш

    Париж Паралимпиадасида Ўзбекистон делегацияси 10 та олтин медални қўлга киритди. Мамлакатнинг энг кўп олтин медални қўлга киритган мусобақалари Рио ва Токио (8 та) Паралимпия ўйинлари ҳисобланади. Кумуш медаллар сонида ҳам Ўзбекистоннинг натижаси яхшиланди. Риодаги мусобақада делегация вакиллари 6 та кумуш медални қўлга киритган.

    Фото: Getty Images

    Уч карра Паралимпия чемпионлиги

    Пара енгил атлетикада ядро улоқтириш баҳсларида Ҳусниддин Норбеков 16.82 метр натижа билан Паралимпиада рекордини ўрнатди ва олтин медални қўлга киритди.

    Эътиборлиси, делегация байроқдори 3 карра Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди. Норбеков бунгача Рио—2016 ва Токио—2020 да ҳам тенгсиз бўлганди.

    Ушбу мусобақада ҳам ўзбек мухлислари Парижни яна лол қолдирди. Ҳар бир мусобақада Ўзбекистон спортчилари ўз уйида баҳсларга кираётгандек муҳит яратилди.

    Кеча, 8 сентябрь куни мусобақанинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди ва Ўзбекистон тарихидаги энг яхши Паралимпия баҳслари ўз якунига етди. 

    09.09.2024, 12:51   Изоҳ (0)   66018
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Диёра Келдиёрова Паралимпия қатнашчиларини қўллаб-қувватлаш учун Парижга етиб борди

    06.09.2024, 11:45

    Паралимпия. Темур Ғиёсов бронза медалини қўлга киритди

    06.09.2024, 17:03

    15 ёшли Шаҳина Йигиталиева Паралимпия ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди 

    06.09.2024, 23:31

    Рўза Қўзиева иккинчи бор Паралимпия баҳсларида кумуш медални қўлга киритди 

    07.09.2024, 16:09

    Паралимпия. Довурхон Кароматов бронза медални қўлга киритди

    07.09.2024, 21:11

    Париж—2024 Паралимпия ўйинлари медаллар жамланмаси: Ўзбекистон қайси ўринни банд этиб турибди?

    08.09.2024, 10:14

    Париждаги Паралимпия ўйинларининг ёпилиш маросимида Макронга ҳуштакбозлик қилишди

    09.09.2024, 17:39

    Паралимпия ғолиб ва совриндорларига автомобиль ҳамда уй совға қилинди 

    09.09.2024, 21:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.