• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    “Терминатор” 40 ёшда: Нима учун Жеймс Кемероннинг афсонавий фильми ҳалигача севиб томоша қилинмоқда?

    26 октябрда Жеймс Кемероннинг “Терминатор” фильмининг кинотеатрларда намойиш этилганига 40 йил тўлди. Бу инқилобий фантастик фильм бугунги кунгача давом этаётган машҳур франшизанинг бошланиши бўлди.

    Олов ичидан чиқаётган, қизил кўзли, қўллари пичоққа ўхшаш роботни Жеймс Кемерон Римда иситмалаб ётганида тушида кўрган. Келажакда Жеймс энг муваффақиятли тижорий режиссёрлардан бирига айланади, аммо 80 йиллар бошида у Рожер Корман студиясида шогирд эди. Унга “Пирания 2” фильмини якунлаш ишониб топширилганди, аммо ундан томошабинларга ёқадиган даражадаги нарсани чиқазишнинг имкони йўқ эди. Бироқ айнан шу режиссёрлик дебюти туфайли Кемерон биринчи марта ўзини ҳақиқий режиссёрдек ҳис қилади. “Пирания”нинг суратга олиш жараёнида у Б тоифасидаги фильмларда қаҳрамон сифатида ўз карьерасини қураётган актёр Ленс Хенриксен билан танишади — Кемерон дастлаб “Терминатор” ролини унга беришни режалаштирганди.

    Ўша Римдаги тунда кўрилган даҳшатли тушдаги асосий образга таянган ҳолда, қолган сценарий тафсилотларини Жеймс ва унинг ҳаммуаллифи Уилям Уишер деярли “ҳаводан” олиб ёзади. 1982 йил Роналд Рейган президент бўлганига икки йил бўлган, совуқ уруш навбатдаги кескин босқичга кирган ва Қиёмат соатида ярим кечага уч дақиқа қолган эди. Тўрт йил олдин Жон Карпентерни машҳур қилган “Хеллоуин” фильми экранларга чиққанди — айнан ниқобдаги маняк ва заиф қиз ҳақидаги ҳикоя Кемерон ва Уишер учун қулай ишончли сюжет ҳаракатлантирувчиси бўлади. Атмосфера нуқтайи назаридан, муаллифлар киберпанк эстетикаси (фильмдаги барнинг ТеchNoir деб аталиши бежиз эмас) ва фантастик даҳшатга сингдирилган фильм концепциясига таянишади. Кемероннинг ғаройиб сезгирлиги шу ерда кўринади: у томошабинларни қоронғи келажак билан қўрқитар экан, бир вақтнинг ўзида уларни муқаррар апокалипсисдан маълум бир масофада сақлайди.

    Киборг-қотил (Совет давридаги пират таржималарда “Терминатор” айнан шу ном билан тилга олинган) 1984 йилга келиб, инсоният қутқарувчиси Жон Коннорнинг онаси Сара Конорни ўлдириш учун юборилади. Унинг ортидан худди ўша Лос-Анжелесга қаршилик ҳаракати жангчиси ва қотил роботга қарши тура оладиган ягона одам Кайл Риз келади. Сара ва Кайл ўртасида инсоният тақдири учун муҳим оқибатларга олиб келувчи романтик муносабатлар бошланади. Мана шу “Терминатор”нинг сюжет асоси — Жеймс Кемерон продюсер Гейл Энн Ҳердга сценарийни рамзий бир доллар эвазига сотади. Кемерон ўзининг актёр танлашдаги қарорига ҳамкасбларини ишонтириш учун Ленс Хенриксенни бош қаҳрамон — даҳшатли робот образида продюсерлар офисига олиб келади.

    Бу ролга О.Жей Симпсон, Мел Гибсон ва Брюс Уиллис ҳам номзод сифатида кўриб чиқилган эди. Кайл Риз ролига эса оммалашиб бораётган австриялик бодибилдер ва актёр Арнольд Шварцнеггерни таклиф қилишади. Бироқ Кемерон Арнольдни кўриб, Т-800 учун ундан яхшироқ актёр топа олмаслигини тушунади. Натижада Кайл Риз ролини Майкл Бин ижро этади — у ушбу образ устида ишлаш учун Варшава геттосидаги жангчилар хотираларини ўрганганини айтган. Сара Коннор ролига эса ёш актриса Линда Хемилтонни танлашади ва бу образ унинг карьерасидаги энг асосий ролга айланди. Кемерон эса Хенриксен учун полициячи роли билан кифояланиб, берган ваъдаларини икки йилдан сўнг адо этади — Ленс “Ўзга сайёраликлар” фильмида андроид Бишоп ролини ўйнайди.

    6,4 миллион долларлик бюджет билан “Терминатор” 78,3 миллион доллар даромад қилган ҳолда “Робокоп” ва “Универсал аскар” каби фильмларга йўл очади.

    Кемероннинг режалари ўзини оқлайди — унинг фильми томошабинларга 80 йиллардаги қувноқ Голливудга қарши альтернативани тақдим этади. “Терминатор” нафақат дадил ва ижодий жанг саҳналари, балки ўзининг кўп қатламли тузилиши билан ҳам ютади — бу қирралар фильмнинг тез ривожланишига халақит бермай, томошабинни зериктирмайди.

    Фильмда томошабинлар эътиборини тортадиган саҳналар кўп эди: одам ҳажмидаги робот модели, портлашлар, қувишлар ва жуда қўрқинчли, қошсиз Шварцнеггер. Даҳшатли келажакнинг муқаррарлиги ҳақидаги қоронғи пафос томошабинларга таъсир кўрсатиб, уларни ҳушёр қилади. Фильм узоқ вақт давом этадиган улкан бир оламни фақат ишга тушириб, томошабинда унга қайтиш истагини уйғотади. Шиддатли муваффақиятига қарамай, фильм давомини етти йил кутишга тўғри келади. “Терминатор 2: Қиёмат куни” 1991 йилда кино тарихидаги энг муваффақиятли давомий фильмга айланади. Лекин бу бутунлай бошқа фильм эди — қимматроқ, амбицияли, ёрқинроқ ва оилавий қадриятларга урғу берадиган, бу қадриятларни эса Кемерон шундан сўнг ўз фаолиятида биринчи ўринга қўя бошлайди.

    Ҳайратланарли томони шундаки, бугунги кунда биринчи “Терминатор” эскирган махсус эффектларига қарамай, ҳатто иккинчи қисмига қараганда машҳурроқ. У қўрқитади ва қизиқтиради, келажакда ҳаммага жой борлигини, лекин бу қувонарли эмаслигини айтади. Аммо бундан ҳам муҳимроқ, Кемероннинг бошқа даҳшатли кашфиётлари. “Терминатор”нинг илк кадрларданоқ Арнольднинг кучли томонларини очиб беради. Унинг австрияча аксентини ҳам Кемерон қўшимча қўрқитиш воситаси сифатида ишлатган ва фильм давомида Шварцнеггер ўз овози билан атиги 17 та қисқа иборани айтади. Бу унга таҳликали ва сирли кўриниш беради, бу эса унинг улкан актёрлик карьерасининг асоси бўлган.

    29.10.2024, 09:55   Изоҳ (0)   17083
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Терминатор»#Арнольд Шварснеггер

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пастдан тепага. Жиноят оламидан бокс афсонасига айланган Ҳасим Раҳмон ҳақида 

    15.12.2023, 14:33

    Машҳур қаҳрамонларини йиллар ўтиб қайта гавдалантирган актёрлар (фото)

    22.03.2024, 14:35

    “Терминатор” фильмидаги Сара Коннор — Линда Ҳамилтон ҳозир қандай кўринишда? (фото) 

    09.04.2024, 16:59

    “Операцияга машҳур актриса бўлиб кирдим ва ҳеч ким бўлиб чиқдим”: Голливуднинг унутилган таниқли актрисалари ҳозир қаерда?

    16.04.2024, 09:51

    “40 йилдан бери машқ қиламан”. 72 ёшли “терминатор” отахон билан суҳбат

    01.05.2024, 20:35

    “Бохо завхоз” лақаби билан танилган Баҳодир Султонов 10 йилга озодликдан маҳрум этилди

    18.05.2024, 11:17

    Эгизаги борлигини кўпчилик билмайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    05.06.2024, 13:12

    22 йил ёзилган сценарий: жуда узоқ суратга олинган фильмлар 10 талиги 

    10.07.2024, 17:20

    “Терминатор” фильми ҳақида сиз билмаган 8 та қизиқарли факт

    31.07.2024, 12:30

    “Терминатор”дан губернаторгача: Арнольд Шварценеггер отасининг зулми, ҳаётидаги энг катта хатоси ва ёлғиз яшаши ҳақида

    31.07.2024, 16:40

    Арнольд Шварценеггернинг умумий бойлиги бир миллиард доллардан ошди

    07.08.2024, 12:40

    Голливудни забт этган корейс актёрлари (фото)

    11.08.2024, 12:50

    Голливуд юлдузларининг ташқи кўриниши билан омма эътиборини тортаётган ўғиллари (фото) 

    19.08.2024, 15:50

    Арнольд Шварценеггер Берлиндаги университетда докторлик даражасини олди

    19.09.2024, 12:58

    Томошабинлар эътиборидан четда қолган, аммо ўта доҳиёна ўйланган машҳур фильмлардаги кадрлар

    18.10.2024, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.