• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Терминатор”дан губернаторгача: Арнольд Шварценеггер отасининг зулми, ҳаётидаги энг катта хатоси ва ёлғиз яшаши ҳақида

    Актёр Арнольд Шварценеггер 30 июль куни 77 ёшни қарши олди. Дастлаб моҳир бодибилдер сифатида танилган актёр “Терминатор”, “Йиртқич” ва “Қизил жазирама” каби ажойиб жангари фильмлардаги роллари туфайли халқаро юлдузга айланди. 2003 йилдан 2011 йилгача у Калифорния губернатори бўлиб ишлаган. Шварценеггернинг ўзи бу вақтни “ҳаётидаги энг яхши иши” деб ҳисоблайди, бу вақт давомида у ҳатто ўз хоҳишига кўра маош олмаган.

    Шварценеггернинг болалиги

    Арнольд Шварценеггер 1947 йилда Австриянинг Грац яқинидаги Тал қишлоғида туғилган — болалиги қашшоқликда ўтган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин унинг оиласи очарчиликдан қийналади, онаси эса фермалардан озиқ-овқат қидирарди. Отаси нацистлар партиясининг собиқ аъзоси Густав Шварценеггер урушдан депрессияга тушиб қайтгач, аламини оиласидан олиб, зўравонлик қила бошлайди.

    Арнольд интизом ва жисмоний фаолликни талаб қилган отасининг босимига учрайди. Қийинчиликларга қарамай, ота-онанинг қаттиққўллиги бўлажак бодибилдерда спортга муҳаббат уйғотади. 14 ёшидан бошлаб у бодибилдингга қизиқиб, отасининг зулми ва қашшоқликдан қутулиш учун машҳур спортчилардек бўлишни орзу қилади. У вояга етганида она юртидаги барча тенгдошларидан кучлироқ эди.

    Танк ҳайдовчисидан “Дунёнинг келишган йигити”гача

    Ўн саккиз ёшида Шварценеггер ота-онасининг уйини тарк этиб, армияга кетади. Бу давр унинг учун жуда ёқимсиз эди, у ҳатто ўзи ёқтирган иш билан шуғулланиш учун казармада спорт зали ташкил қилади. Армияда у танк ҳайдовчиси ихтисослигини пухта эгаллаган, аммо унинг ҳарбий техникадан фойдаланиш кўникмалари бир неча бор турли муаммоларга олиб келган. Тўққиз ойлик хизматдан сўнг, унинг муддатидан олдин хизматдан бўшатиш ҳақидаги доимий илтимослари қондирилади, чунки у командирларининг жонига тегганди.

    Демобилизациядан сўнг Шварценеггер Германияга кўчиб ўтади — у ерда фитнес-клубда ишлаб, полда ётиб юради. Бу қийин вақтлар унинг характерига таъсир қилади: у кўпинча ёқимсиз вазиятларга тушиб қолар, қарзга ботганди. Бироқ у таслим бўлишни хаёлига ҳам келтирмайди — 1966 йилда “Дунёнинг келишган йигити” танловида иккинчи ўринни эгаллайди ва 1967 йилда у мутлақ ғолиб бўлади.

    Соғлиғидаги муаммолар

    Арнольд Шварценеггер туғма юрак нуқсони билан бутун умри давомида курашади. 1997 йилда у аорта клапанини алмаштириш бўйича биринчи операциясини ўтказади, шундан сўнг у икки йил давомида фильмларда кўринмайди. Актёр бутун умри давомида олтита жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган, улардан бири 2018 йилда жарроҳлар хатога йўл қўйиб, ички қон кетишига ва шошилинч очиқ юрак жарроҳлик амалиётига олиб келганида муваффақиятсиз якунланган.

    Шварценеггер ўз китобида соғлиғини тиклаш қанчалик қийин бўлганини гапириб беради. Аввалига у узоқ давом этган реабилитация жараёнидан ҳафсаласи пир бўлган ва ғазабланган, аммо кейин бу вазият ҳақида фикрини ўзгартирган. Арнольд шифокорлардан унинг тикланиш жараёнини тезлаштиришни сўрайди: аввалига у “ходунок”да, кейин эса таёқ билан юриш машқларини бошлайди. Натижада операциядан атиги бир ҳафта ўтиб, уйига қайтишга муваффақ бўлди ва бир ой ўтгач, уйда енгил машқлар билан шуғуллана бошлади.

    АҚШга кўчиб ўтиш

    1968 йилда 20 доллар билан АҚШга кўчиб ўтган Арнольд Шварценеггер ўз фаолиятини фитнес жиҳозларини суратга олгани ва сотгани учун олган кичик гонорари билан бошлаган. 

    Унинг “Геркулес Нью Йоркда” дебюти муваффақиятсиз тугайди, кейинчалик у актёрлик ва инглиз тили курсларига ёзилади. 30 ёшида Шварценеггер ўзининг биринчи миллион долларини фильмлардан эмас, балки Пумпинг Бриcкс қурилиш компанияси ва кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар орқали топган.

    Кинодаги муваффақияти

    Жангчи, ўғри, қароқчи, қотил — Арнольд Шварценеггернинг юлдузли карьераси “Варвар Конан” ва “Бузғунчи Конан” фильмлари билан бошланган. Бу ролларда у бақувват танаси имкониятларидан фойдаланади. 1983 йилда Жеймс Кемерон уни “Терминатор” фильмида бош ролни ўйнашга таклиф қилади.

    Шварценеггер бутун фильм давомида атиги 18 та жумла гапирганига қарамай, бу фильм уни ҳақиқий юлдузга айлантирди. Ундан кейин “Йиртқич”, “Коммандос” ва “Терминатор-2: Қиёмат куни” каби муваффақиятли лойиҳаларда иштирок этади.

    Шварценеггер жангари фильм тимсолига айланганидан сўнг, “Эгизаклар” ва “Junior” фильмида ўйнаган ҳолда комедияда ўзини синаб кўришдан қўрқмайди. 2000 йилларнинг бошларига келиб, унинг гонорари ҳар бир фильм учун 22 миллиондан 25 миллион долларгача, “Терминатор-3”да у 29 миллиондан кўпроқ пул олган.

    Никоҳ ва сиёсий карьера

    Ўзининг харизмаси ва кўп сонли ишлари билан танилган Арнольд Шварценеггер охир-оқибат тележурналист, АҚШ элитаси аъзоси ва Жон Кеннедининг жияни Мария Шрайверга уйланади. Улар 1977 йилда байрам кечасида танишишганди.

    Мария дўстлари ва оиласининг норозилигига қарамай, 1986 йилда унга турмушга чиқади. Мария, дастлабки қаршиликларга қарамай, Арнольдни барча уринишларида, шу жумладан, сиёсий карьерасида қўллаб-қувватлайди. Шварценеггер 2003 йилдан 2011 йилгача Калифорния губернатори бўлган ва бу “ҳаётидаги энг яхши иш” эканлигини айтган.

    Жанжалли ажралиш

    Шварценеггер сайлов олдидан жинсий зўравонликда айбланади. Ғалаба қозонганига қарамай, у ўша пайтда ўзини нотўғри тутганини тан олади.

    Унинг Мария Шрайвер билан никоҳи 2011 йилда уй хизматчиси билан бўлган яширин муносабатлари ошкор бўлганидан сўнг бузилади, ундан никоҳсиз ўғли Жозеф туғилади. Шварценеггер буни хотини ва оиласидан 14 йилдан ортиқ яшириб келган.

    Жанжал натижасида Шрайвер ажрашиш учун ариза беради, фарзандлари ҳам отаси билан мулоқот қилишни тўхтатади. Актёр бу хиёнатини ҳаётидаги энг катта хато деб билади.

    Собиқ хотини билан ярашиши

    Арнольд Шварценеггер ва Мария Шрайвер ўртасидаги ажралиш жараёни 10 йилга чўзилади. Бу вақт ичида актёр собиқ хотини ва болаларидан кечирим сўрайди. Ҳозирда уларнинг муносабатлари илиқ ва Мария Арнольднинг ҳаётидаги муҳим шахс бўлиб қолмоқда.

    Хотини билан ажрашганидан кейин Шварценеггер ёлғиз яшайди ва уй ҳайвонларини боқади. Ёши ва соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга қарамай, у спорт билан шуғулланишда давом этади ва шифокорларнинг огоҳлантиришларига эътибор бермайди, чунки фаол ҳаёт унинг бақувват бўлишига ёрдам беради.

    Сиёсий карьераси

    Шварценеггер сиёсий фаолиятини 2000 йилларнинг бошида бошлаган. 2003 йилда у Эрик Грейдер ўрнига Калифорния губернатори этиб сайланади. Республикачилар партияси вакили бўлган Шварценеггер ҳокимиятга келгач, истиқболли ислоҳотлар ва бюджет тақчиллигига қарши кураш олиб боради.

    У губернатор сифатида иқтисодиёт, атроф-муҳит ва соғлиқни сақлаш каби масалаларга эътибор қаратади. Унинг сиёсати соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш, шунингдек, энергия сиёсати масалаларига, жумладан, қайта тикланадиган энергия манбаларини рағбатлантириш билан жиддий шуғулланади.

    Шварценеггер 2006 йилда иккинчи муддатга сайланади, бироқ иқтисодий инқироз ва маъмуриятининг мақоми туфайли унинг машҳурлиги пасаяди. У 2011 йилда губернаторликдан кетади, лекин турли ташаббусларда қатнашиб, атроф-муҳит ва соғлиқни сақлаш масалаларида нутқ сўзлайди.

    Бойлиги

    Forbes маълумотларига кўра, бойлиги 1 миллиард доллар бўлган Арнольд Шварценеггер оқилона сармоя қилиш ва таваккал қила олиш қобилияти туфайли миллиардерга айланди. Австриянинг Тал қишлоғида туғилган камбағал йигит кино ва сиёсатда муваффақиятга эришди, Голливуд чўққисини забт этиб, Калифорния губернатори лавозимини эгаллади. Шварценеггер кўчмас мулк, Starbucks ва Google каби турли бизнесларга фаол сармоя киритади.

    Унинг молиявий муваффақияти, шунингдек, фойдали битимлардан ҳам келади, масалан, “Эгизаклар” фильмининг гонораридан воз кечиб, касса тушумларининг 20 фоизи ​​қўшилади, бу унга кўпроқ даромад келтиради. Шварценеггер Пол Вахтер ва Уоррен Баффет каби молиявий маслаҳатчиларнинг маслаҳати билан қарз ва инвестиция хатоларидан қочишни ўрганади.

    Унинг баъзи сармоялари, масалан, Planet Hollywood ресторанлар тармоғи муваффақиятсиз бўлиб чиққан бўлса-да, унинг умумий портфели муваффақиятли кўчмас мулк ва венчур капитал лойиҳаларини, шунингдек, бир нечта йирик компаниялардаги холдингларни ўз ичига олади. Шахсий қийинчиликларга ва Мария Шрайвердан ажрашганига қарамай, Шварценеггер фаол ишлашда ва ривожланишда давом этмоқда.

    31.07.2024, 16:40   Изоҳ (0)   6790
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Женнифер Лопес 55 ёшда. Машҳур хонанда йиллар давомида қанчалик ўзгарган ва унинг гўзаллиги сири нимада?

    27.07.2024, 18:54

    Ноёб ва ҳайратланарли анимация услублари асосида яратилган 8 та замонавий мультфильм

    31.07.2024, 10:45

    Бир-бирини кўрарга кўзи йўқ Голливуд юлдузлари (фото) 

    31.07.2024, 09:30

    Жазирамада айни муддао: совитиш хусусиятига эга кўрпа ихтиро қилинди (фото)

    31.07.2024, 15:40

    Бирже Акалай жароҳат олди, Киванч Татлитуғ янги лойиҳада иш бошлади, Эда Эже ажрашмоқдами? Турк юлдузлари ҳаётидан янгиликлар

    31.07.2024, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Винисиус ва Васкес номаълум муддатга сафдан чиқди

    Спорт | 12 май, 21:06

    АҚШ Украинага “қабристон”дан олинган F-16 самолётларини юбормоқда

    Дунё | 12 май, 20:55

    “Зулейҳа” сериали юлдузи Ҳилал Алтинбилек ҳозир қаерда ва нималар билан банд?

    Лайфстайл | 12 май, 20:45

    Урганчга Хитойдан 30 та замонавий автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 12 май, 20:35

    Трамп қайтганидан сўнг АҚШ обрўси бутун дунё бўйлаб кескин пасайди — Politico

    Дунё | 12 май, 20:25

    Абдулла Арипов Эрон президенти қабулида бўлди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 12 май, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.