• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Марказий Осиё

    “Улар ўзини катта оғадек тутяпти” — Бобур Бекмуродов Ўзбекистонга таҳдид қилган айрим рус сиёсатчилари ҳақида

    Ўзбекистон суверенитети ва манфаатларига зид фикр билдираётган айрим рус сиёсатчилари эскича дунёқарашга эга. Бу ҳақда депутат Бобур Бекмуродов “Дарё” мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди.

    Бобур Бекмуродов
    Фото: “Дарё”

    Тошкент шаҳрида “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” доирасида турли соҳаларга оид мулоқотлар бўлиб ўтмоқда. Бугун, 24 октябрь куни ташкил этилган суҳбат Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш мавзусида кечди. Тадбир якунида Олий Мажлис депутати, “Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов “Дарё” мухбирига интервью берди.

    Савол: Охирги йилларда баъзи рус сиёсатчилари Ўзбекистон суверенитети ва манфаатларига зид фикрлар билдирмоқда. Парламент ва жамоатчилик бундай чиқишларга жавоб қайтаришда нималарга эътибор қаратиши зарур?

    Бобур Бекмуродовнинг айтишича, вазиятга баҳо беришда икки муҳим жиҳатни инобатга олиш керак.

    “Биринчидан, бундай гапларни айтаётган одамлар Россияда жамоатчилик фикрини шакллантирмайди. Масалан, Миронов шу тоифадан. Буни яхши тушуниб олишимиз керак. Ўзбекистон жамоатчилиги таҳдидларга нисбатан фаол жавоб бермоқда. Суверенитетга қатъий турибди. Биз одамларимиз манфаатларига зид бўлган ҳар қанақа тажовузли гапга қарши туряпмиз. Бундан кейин ҳам қарши турамиз”, деди депутат.

    Бобур Бекмуродов масалага баҳо беришда иккинчи жиҳат давлатлараро муносабатлар эканини таъкидлади.

    “Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий муносабатлар, парламентлараро ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Бу ҳамкорликдан икки мамлакат ҳам ютяпти. Эски дунёқарашдаги, ҳатто жамоатчилик фикрини шакллантирмайдиган айрим рус сиёсатчилари ўзини катта оғадек тутаётганини кўряпмиз. Бу эскича дунёқараш. Агар Россиянинг ёш, прогрессив депутатлари билан гаплашсангиз, уларда бундай фикрлар йўқ. Шунинг учун эски дунёқарашдаги рус сиёсатчилари ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларни айри ҳолда кўриш керак”, дея фикр билдирди “Юксалиш” ҳаракати раҳбари.

    Хулоса қилар экан, Бобур Бекмуродов суверенитет ва манфаатларга қарши ҳар қанақа фикрларга нисбатан Ўзбекистон жамоатчилиги қатъий туриши зарурлигини айтди.

    “Қандайдир бир оддий тарихчи гапирса ҳам унга жавоб қилиняпти. Доим айтаманки, жавоблар мутаносиб бўлиши керак. Россияда қайсидир фракция раҳбари фикр билдирдими, биздан ҳам фракция раҳбари жавоб бериши лозим. Оддий ўқитувчининг гапига катта сиёсатчилар жавоб қайтариши шарт эмас. Биз катта давлатмиз, аҳолимиз қарийб 40 миллионга яқинлашди. Ўзбекистон буюк тарихга эга. Шунинг учун ўз даражамизни тўғри белгилаб олишимиз керак”, деди мутахассис.

    Рус сиёсатчилари таҳдидлари

    Сўнги вақтларда айрим рус сиёсатчилари томонидан Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистонга нисбатан кескин фикрлар янграмоқда. Бунга нисбатан парламент ва жамоатчилик фаол муносабат билдиряпти. Масалан, 2024 йил 19 октябрь куни россиялик депутат Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги фуқароларни Россия армиясида хизмат қилмасликка чақирганидан сўнг, Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилиш кераклигини айтганди. Рус депутати фикрларига нисбатан Ўзбекистон жамоатчилиги фаол муносабат билдирди.

    Жорий йил сентябрда Тошкент шаҳрида жойлашган мактабнинг рус тили дарсида ўқитувчи 6-синф ўқувчисини ургани акс этган видео тарқалганди. Ҳолатга Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистондан бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни ва болага нисбатан шафқатсизлик қилган айбдорга қарши чоралар кўришни сўраган.

    “Бизнинг ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди”, дея Захаровага жавоб қайтарган “Миллий тикланиш” партияси депутати Алишер Қодиров. Кейин россиялик сенатор Андрей Климов чиқиш қилиб, Ўзбекистонга Украина тақдири ҳақида эслатган.

    Алишер Қодиров
    Фото: “Дарё”

    2023 йил декабрда россиялик ёзувчи Захар Прилепин собиқ СССР ҳудудларини Россия таркибига қўшиб олишни ва унинг аҳолисига рус тилини ўргатишни таклиф қилиб чиққанди. Бунга Россия Ташқи ишлар вазирлиги муносабат билдириб, Захар Прилепин баёноти унинг шахсий фикри эканини маълум қилган.

    Ўтган йили яна бир россиялик депутат Евгений Фёдоров собиқ совет республикаларини СССРдан “ноқонуний равишда ажралиб чиққан”ини айтиб, Россия эртами-кечми, улар билан конфликтга бориши ёки уришишини айтган.

    24.10.2024, 14:21   Изоҳ (0)   10214
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Россия собиқ совет республикаларининг барчаси билан уришишга мажбур бўлади” — Дума депутати Фёдоров

    12.09.2023, 11:36

    “У ҳазиллашяпти, ҳойнаҳой” — парламент спикери ўринбосари россиялик депутатнинг собиқ иттифоқ давлатлари ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди

    13.09.2023, 19:02

    Россиялик депутат Ўзбекистонни Россиядаги фуқароларини олиб кетишга чақирди

    20.10.2023, 18:53

    “Россия ватандошларимизни текинга боқмаяпти”. “Юксалиш” раиси россиялик депутатни давлати учун муҳимроқ вазифалар билан шуғулланишга чақирди

    21.10.2023, 13:40

    Россиялик ёзувчи собиқ СССР ҳудудларини Россия таркибига қўшиб олишни таклиф қилди

    21.12.2023, 10:59

    “Бунақаларга расмий жавоб бериш шарт”, “Советпараст чет элликлар рўйхати шакллантирилиши керак”: Жамоатчилик Захар Прилепинга жавоб қайтарди

    21.12.2023, 18:41

    Россия ТИВ рус ёзувчисининг Ўзбекистонни РФга қўшиб олиш таклифига муносабат билдирди 

    21.12.2023, 20:55

    Россия ТИВ тарихчи Смолиннинг “1917 йилги инқилобгача ўзбеклар мавжуд бўлмагани” ҳақидаги гапларига изоҳ берди

    24.01.2024, 15:13

    Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олишни таклиф қилган Захар Прилепин талабаларга дарс беради

    26.06.2024, 11:55

    Марказий Осиёдан келганларга Россия фуқаролигини вақтинчалик бермаслик таклиф қилинмоқда

    04.09.2024, 19:27

    Алишер Қодиров Россия расмийсига муаммоларга тўла ўз ички ишлари билан шуғулланишни маслаҳат берди

    26.09.2024, 13:32

    Россиялик амалдор Ўзбекистонга Украина тақдири ҳақида эслатди

    27.09.2024, 17:01

    Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига нисбатан виза режимини жорий этишга чақирди   

    20.10.2024, 13:47

    “Ўзбеклар ҳаққини меҳнат қилиб топади, одам ўлдириб эмас” — Алишер Қодиров 

    20.10.2024, 14:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил 33 нафар фаластинликни ўлдириб, Ғазодаги 3 нафар асирнинг жасадини қайтариб олди

    Дунё | 23 июн, 10:20

    Абдуқодир Ҳусановнинг “Ал-Айн”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

    Спорт | 23 июн, 10:16

    “Сиқилма” билан танилган, азадор пайти ҳам қўшиқ куйлаган, президентга мактуб ёзган Машҳур Муҳаммад 38 ёшда

    Маданият | 23 июн, 10:15

    Ўзбекистонда чиқиндидан ёқилғи олиш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади

    Ўзбекистон | 23 июн, 09:57

    Россия тунда Украина пойтахтига ҳужум қилди. Қурбонлар бор (видео, фото) 

    Дунё | 23 июн, 09:52

    Голливуднинг машҳур актрисалари йиллар давомида қанчалик ўзгарган? 

    Лайфстайл | 23 июн, 09:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.