• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бунақаларга расмий жавоб бериш шарт”, “Советпараст чет элликлар рўйхати шакллантирилиши керак”: Жамоатчилик Захар Прилепинга жавоб қайтарди

    Россиялик ёзувчи Захар Прилепин собиқ СССР ҳудудларини Россия Федерацияси таркибига қўшиб олишни ва унинг аҳолисига рус тилини ўргатишни таклиф қилиб чиқди. Унинг наздида мигрантлар муаммосини шундай йўл билан ҳал қилиш мумкин. Прилепиннинг таъкидлашича, “мигрантларни Россияда эмас, балки улар келган давлатларда, масалан, Ўзбекистонда ўқитиш керак.

    Zaxar Prilepin.
    Фото: “Коммерсант.ру”
    Мен ҳазиллашаётганим йўқ. Биз Совет Иттифоқини қайта тиклаш мавзусини кўтарамиз. Бу бизга исталган вақтда: “Бизнинг икки миллион фуқаромиз сизнинг ҳудудингизда экан, биз сизнинг ҳудудингизга даъво қиламиз. Чунки кўпчилик аллақачон шу ерда, ҳаттоки бунга овоз беришган”, деб айтишга имкон беради, — дейди ёзувчи.

    Мазкур чиқишга жавоб қайтарган Олий Мажлис депутати Иномжон Қудратов Захар Прилепиндан “дўстликка раҳна солмасликни” сўради.

    Иномжон Қудратов.
    Фото: Xabardor.uz

    Кайковуснинг Қобуснома асарида “Ақлсиз дўст ақллик душмандин ёмонроқдур”, деган нақл бор. Бу “дўст” дунёнинг кўпгина мамлакатларида нотинчлик юз бераётган, қонли можаролар авж олаётган, бунинг натижасида тинч аҳоли жабр кўраётган, уй-жойидан, мол-мулкидан айрилиб бошпанасиз, ҳимоясиз қолаётган айни замонда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчликка раҳна солиш ниятини билдирди. Жаноб Прилепин шуни яхшилаб ўқиб олинг! Ўзбекистон мустақил, суверен давлат. Уни босиб олишга, унда ўз ҳукмини ўтказишга, хорижий тил ўргатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ва бундай сурбетлик билан эълон қилинган фикрлар на халқаро ҳуқуққа, на соғлом ақлга тўғри келади.

    Аксинча, урушни тарғиб қилиш бу жиноятдир. Шуни ғурур билан айтамизки, мамлакатимизда тинчлик-тотувлик ҳукм сураётгани, бунёдкорлик ишлари изчиллик билан давом этаётгани, иқтисодимиз юксалаётгани, спортчиларимиз забт этаётган шоҳсупалар, эришаётган ютуқларимизнинг барча-барчаси мамлакатимиз қудратидан далолатдир. Бизнинг улуғ халқимиз муқаддас ҳуқуқимиз — мустақиллигимизни ҳеч кимга, ҳеч қачон бериб қўймайди! Мустақиллигимизни, суверенитетимизни, давлат чегараларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилишга куч-қудратимиз ҳам, журъатимиз ҳам етарли, — дейди Олий Мажлис депутати.

    Журналист ва блогер Муҳрим Аъзамхўжаев бу чиқишга жавоб қайтарар экан, “Келгусида мана шундай тентакликлар бўлмаслиги учун ҳам Ўзбекистонга умуман киритилмайдиган советпараст чет элликлар рўйхати шакллантирилиши ва очиқ танишишга имконли бир кўринишда эълон қилиниши керак — улар Ўзбекистонга келгани ҳамоноқ аэропортнинг ўзидан депортация қилиниши ва умуман қорангни кўрмайлик бу ерда, деб тушунтириб юборилиши шарт”, деди.

    Муҳрим Аъзамхўжаев
    Фото: “Дарё”
    Бу рўйхатга дуч келган одам киритилавермайди, айнан хатти-ҳаракатлари, гапирган гаплари Ўзбекистон мустақиллигига таҳдид сифатида кўрилган шахслар асос билан киритилади, — дейди блогер. 

    Муҳрим Аъзамхўжаевга кўра, СССРни қайта тиклаш ҳақида гапириш бу — Ўзбекистонга, унинг мустақиллигига тажовуз қилишдек гап. Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев эса “Бунақа ифлосларга Ташқи ишлар вазирлиги расмий жавоб бериши шарт ва зарур”, деди. 

    Биринчидан, бунақа аҳмоқларга, албатта, расмий жавоб берилиши керак. Турли нодавлат ташкилот вакилларининг баёнотлари билан чекланмаслик зарур. Албатта, расмий, давлат позициясини ифодаловчи, қатъий ва дадил жавоб бўлиши шарт. Иккинчидан, бунақа потенциал босқинчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан очиқ даъват қилиш (Жиноят кодекси 159-модда) айби билан сиртдан жиноят иши қўзғаш керак. Бунинг учун барча етарли далиллар бор. Жиноят-процессуал кодексининг 322-моддасига кўра, оммавий ахборот воситалари берган хабарлар жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўла олади.

    Учинчидан, Муҳрим айтганидек, “СССР қандай парчаланган бўлса, ўша ҳолида тикланиши керак”, “СССР ноқонуний парчаланган, унинг парчаланиши ҳақидаги ҳужжатлар ноқонуний ва ҳақиқий эмас”, деган гаплар ҳам Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш, дея баҳоланиши керак. Ўзбекистон ҳудудида ҳам кимдир шу каби гапларни айтса, албатта, жазоланиши шарт. Бошқача айтганда, Ўзбекистон мустақиллигини шубҳа остига қўядиган, Ватанимизни яна мустамлака қилишга олиб борадиган ҳар қандай тарғиботга аёвсиз чора кўрилиши керак. “Ҳа, майли энди, сўз эркинлиги бу, шахсий фикрини айтибди”, деган баҳоналар ўтмайди. Ҳар қандай сўз эркинлигининг чегараси бор. Ватан мустақиллиги мавзуси муқаддас бўлиши шарт ва зарур, бу мавзуда бошқача талқинларга ўрин йўқ, — дейди Хушнудбек Худойбердиев.

    Хушнудбек Худойбердиев.
    Фото: ia-centr.ru

    “Давлетовуз” Telegram канали муаллифи ҳам бу ҳолатга жавоб қайтариб, “Бундай таҳдидларга аниқ ва кескин жавоб қайтарилиши, Россия элчисидан изоҳ талаб қилиниши керак. Ва албатта, умрбод қора рўйхатга киритилиши лозим”, деб ёзди.

    21.12.2023, 18:41   Изоҳ (0)   27843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чехия Россия элчихонасига ерни бепул бериш ҳақидаги СССР даврида чиқарилган қарорларни бекор қилди

    18.05.2023, 10:50

    “СССР даврида Ўзбекистон пахта республикасига айлантирилгани катта хато бўлган” — тарихчи Феруза Иззат

    24.08.2023, 20:55

    Россиялик ёзувчи собиқ СССР ҳудудларини Россия таркибига қўшиб олишни таклиф қилди

    21.12.2023, 10:59

    Автомобиллар, китоблар ва смартфонлар: Uzum Market ўзбекистонликлар яқинларига Янги йилга нима беришни режалаштираётганини аниқлади

    21.12.2023, 18:00

    “Юксалиш” ҳаракати раиси рус ёзувчисининг Ўзбекистонни босиб олиш таҳдидига жавоб қайтарди 

    21.12.2023, 17:20

    Шавкат Мирзиёев Миср президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

    21.12.2023, 17:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.