• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Ўзбекистон денгизга чиқиш имконияти йўқ давлатдан қуруқликдаги савдо марказига айланмоқда” — Рунзе Ю

    Денгизга чиқиш учун иккита давлатни босиб ўтиши керак бўлган дунёдаги ягона мамлакат Ўзбекистон, минтақавий ва глобал майдонда ўз ўрнини сақлаб қолиш билан боғлиқ баъзи муаммоларга дуч келмоқда.

    Денгизга чиқиш имкони бўлмаган қўшнилар билан ўралган Ўзбекистоннинг жаҳон бозорларига чиқиши мамлакатни асосий халқаро савдо йўллари билан боғлайдиган  автомобиль ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантиришга боғлиқ.

    Яқинда Самарқандда бўлиб ўтган АИИБнинг йиллик йиғилишида Осиё инфратузилма инвестициялари банкининг (АИИБ) Инвестицион операциялар ва транспорт бўйича мутахассиси Рунзе Ю Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари ва инфратузилма инвестициялари Марказий Осиёнинг глобал савдодаги ролини қандай қайта шакллантираётганини муҳокама қилди.

    Фото: Осиё инфратузилма инвестициялари банки

    Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш имконияти йўқ давлатдан қуруқликдаги савдо марказига айланиши

    Автомобиль, темир йўл ва логистика тармоқларига катта сармоя киритган ҳолда Ўзбекистон денгиздан узоқда жойлашган давлатдан “қуруқлик маркази”га айланиш устида ишламоқда ва ўзини Осиё, Европа ва Яқин Шарқ ўртасида юк ташиш учун муҳим транспорт маркази сифатида тақдим этишга тайёр.

    Ю ушбу стратегик ўзгаришларни алоҳида таъкидлаб: “Эндиликда Ўзбекистонни денгизга чиқиш имкони чекланган эмас, балки ‘қуруқлик савдо маркази’ деб таърифлаш тўғри бўлади”, деди. Унинг фикрича, Ўзбекистоннинг географик жойлашуви мустаҳкам инфратузилма ёрдами билан минтақавий ва глобал савдо учун асосий транзит нуқтасига айланиши мумкин.

    Минтақада юк ташиш саноати сезиларли даражада ривожланмоқда. Бу эса глобал таъминот занжирларидаги узилишлар ва янги савдо йўлларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ.

    “Юк ташиш саноатида, айниқса, сўнгги бир неча йил ичида жуда кескин динамика кузатилди. Марказий Осиё логистик алоқа маркази сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда ва бу борада Ўзбекистоннинг роли жуда муҳим”, дея қўшимча қилди Ю.

    Минтақавий ҳамкорлик ва МДБ

    Ўзбекистон логистикаси истиқболи ҳукумат, мултилатерал ривожланиш банклари (МДБ) ва хусусий сектор ўртасида мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларга таянади. Ю АИИБнинг ушбу ҳамкорликдаги ролини қуйидагича таърифлайди: “Биз коммуникатив кучмиз”.

    Яъни ташкилот инфратузилма лойиҳалари самарали ва инклюзив бўлишини таъминлаш учун банк, сиёсатчилар, пудратчи ва экспертлар ўртасида ҳамкорликни таъминлайди.

    АИИБнинг Ўзбекистондаги фаолияти асосан инфратузилма иқлим ўзгаришларига бардошли бўлиши ҳамда ижтимоий жиҳатдан инклюзив бўлишини таъминлашдир. Яқинда Нукусга сафар қилган Ю ўз таассуроти билан ўртоқлашди.

    “Маҳалла аҳолиси, айниқса, аёллар билан гаплашдим, улар билан очиқчасига суҳбат қуришга муваффақ бўлдим. Улар ушбу лойиҳа имкон қадар тезроқ ишга туширилишини кутмоқда”, деди у. “Маҳаллий аҳолининг ёрдамга тайёрлиги ва ҳақиқий натижаларни кўришга бўлган иштиёқи мени жуда ғурурлантирди. Биз учун тараққиёт – нафақат мустаҳкам инфратузилмани қуриш, балки одамлар ҳаётига ҳам ижобий таъсир кўрсата олишдир”.

    Ю ижтимоий барқарорлик инфратузилма лойиҳалари билан чамбарчас боғлиқ эканлигини таъкидлади. “Лойиҳани ишлаб чиқишда, ҳар бир гендер ва ёш учун мос компонентларни киритдим, чунки мен ҳақиқий ривожланиш одамларнинг фикрлаш тарзи ва ҳаётини яхшилашига ишонаман. Ўзбекистон ўзининг логистик мақсадларини илгари сурар экан, бунда ижтимоий инклюзивлик ва гендер тенглиги асосий элементлар ҳисобланади”, деди Ю.

    Минтақа йўлларидаги қийинчилик ва тўсиқлар

    Марказий Осиё логистикасининг асосий муаммоларидан бири бу инфратузилма, хусусан, темир йўл транспортида маълум тўсиқлар мавжудлигидир. Ю мамлакатлар ўртасида темир йўл ўлчагичларининг фарқ қилиши, бу эса юк ташишни қийинлаштираётганига алоҳида тўхталиб ўтди.

    “Масалан, Хитой ва Ўзбекистонни темир йўл орқали боғлашда турли ўлчовлар туфайли контейнерларни тушириш ва қайта юклашга тўғри келади. Ушбу техник тўсиқлар ҳал қилишимиз керак бўлган муҳим муаммолар қаторида туради”, деди Ю.

    АИИБ вакили фикрича, маълум тўсиқларга қарамай, халқаро ҳамкорлик логистик муаммолар ечими бўла олади. “Халқаро алоқалар қуриш учун давлатлар ўртасида яқин ҳамкорлик зарур”, деди у.

    АИИБ бошқа МДБлар қаторида ҳукуматлар билан ҳамкорлик қилиш ва трансчегаравий транспорт тизимларини тартибга солиш учун молиявий ва техник экспертизаларни тақдим этиш орқали ушбу инфратузилма камчиликларини бартараф қилишни ўз зиммасига олади.

    Глобал савдо алоқаларида Марказий Осиё минтақаси

    Ю Марказий Осиёнинг транспорт алоқалардаги роли кенгайиб бораётгани ҳамда бу ўзгаришларнинг марказида Ўзбекистон туришига ишонч билдирди. Сўнгги йилларда Хитой ва Марказий Осиё ўртасида контейнерли юк поездларини ташиш ҳажми ортиб бормоқда, бу эса минтақанинг глобал савдо йўналишларидаги аҳамиятини таъкидлайди.

    “Шубҳасиз Марказий Осиё жуда катта аҳамиятга эга халқаро майдон бўлиб, айниқса, ҳозирги глобал вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақанинг логистик ҳамкорлик алоқалари ошиб боришига ишончим комил”, деди Ю.

    Бироқ мутахассис инфратузилмани ривожлантириш ечимнинг фақат бир қисми эканлигини таъкидлади. “Автомобиль йўли ва темир йўлларни қуришдан ташқари, биз институционал сиёсат – божхона назорати, логистика самарадорлиги ва салоҳиятни оширишга эътибор қаратишимиз керак”, дея тушунтирди у.

    АИИБ ушбу муаммоларни ўз лойиҳаларига салоҳиятни ошириш компонентларини киритиш орқали ҳал қилади ва мамлакатлар инфратузилма инвестицияларидан максимал фойда олиш учун зарур бўлган институционал асосларни ишлаб чиқишни таъминлайди.

    Марказий Осиё келажагига назар

    Ю АИИБнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасидаги фаолияти инфратузилмани ривожлантириш ва сиёсат ислоҳотига эътиборни давом эттиришини таъкидлади. “Ҳар бир лойиҳа салоҳиятини максимал даражада ошириш — мўтадил тараққиётнинг тамал тошидир”, дейди Ю. Ушбу ёндашув минтақанинг логистик амбициялари кучли ташкилотлар ва самарали тузилмалар томонидан қўллаб-қувватланишини таъминлайди.

    Ўзбекистон учун логистик алоқаларни яхшилаш нафақат мустаҳкам инфратузилма яратиш, балки мамлакатни жаҳон савдосининг асосий иштирокчисига айлантириш демакдир. АИИБ ва бошқа МДБлар Ўзбекистон тараққиётини қўллаб-қувватлашда давом этар экан, мамлакат халқаро савдо йўллари чорраҳасида жойлашган “қуруқлик савдо маркази”га айланиш йўлида жадал қадам ташламоқда.

    03.10.2024, 21:45   Изоҳ (0)   21257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Марказий Осиё#денгиз#Ўзбекистон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Президенти 2017—2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракат стратегияси ҳақидаги фармонни имзолади

    07.02.2017, 19:41

    Ўзбекистонда нечта туман ва шаҳар борлигини биласизми?

    09.10.2018, 10:09

    Ўзбекистонда автомобиллар давлат рақамларидаги ҳарфларни биласизми?

    13.11.2018, 11:55

    Ўзбекистонда қуёш панеллари: нархлар, паст фоизли кредитлар ва қулайликлар

    10.12.2022, 17:01

    Путиннинг Қора денгиздаги яширин бункери ошкор қилинди (фото)

    18.05.2023, 23:41

    Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учирди

    15.06.2023, 21:21

    Марказий Осиё давлатларида неча ёшдан пенсияга чиқиш мумкин?

    04.07.2023, 09:52

    “Титаник”дан 5 баравар оғир. Дунёдаги энг катта йўловчи кема денгизга чиқишга тайёрланмоқда (фото)

    13.07.2023, 16:24

    Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедованинг уйидан 680 минг долларлик тақинчоқлар ўғирлангани бўйича 4 киши суд қилинмоқда

    29.07.2023, 11:45

    Россия Қора денгиздаги хорижий юк кемасига ўт очди 

    13.08.2023, 18:11

    Россия Марказий Осиёдан келган мигрантларни урушга жалб қилмоқда — Британия разведкаси 

    03.09.2023, 23:56

    Ўзбекистон бош вазири ХIX ёзги Осиё ўйинларининг ёпилиш маросимида иштирок этди

    08.10.2023, 20:32

    Ўзбекистон Исроилдан талабаларни эвакуация қилди

    15.10.2023, 18:53

    Россиядан Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини 1 млн тоннага етказиш режалаштирилмоқда

    04.11.2023, 18:27

    Зеленский: “Россия энди Қора денгиздан дунёни беқарорлаштириш учун фойдалана олмайди”

    16.11.2023, 20:40

    Россия муфтийси муҳожирлар масаласида Марказий Осиёдаги ҳамкасбларини танқид қилди

    27.12.2023, 13:50

    Шимолий Корея Сариқ денгиз томон яна 60 та снаряд отди

    06.01.2024, 17:42

    Қамоқдан қочган жиноий тўда раҳбари, рангини ўзгартирган денгиз, бир ойдан бери дарахтдан тушмаган айиқча — 10 январь суратлари

    10.01.2024, 23:07

    Эрон ҳарбий денгиз кучлари Америка нефть танкери қўлга олинганини маълум қилди

    11.01.2024, 21:10

    Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда   

    28.03.2024, 19:41

    Ўзбекистонда май бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

    27.04.2024, 12:15

    Россияда ўзбекистонлик аёл 8 йилга қамалди

    17.08.2024, 23:10

    АҚШ Марказий Осиёга таъсир ўтказиш бўйича Россия ва Хитой билан рақобатлаша оладими?

    02.09.2024, 12:27

    “У бизга Россияга босим ўтказишни таклиф қилди” — Германия канцлерининг Марказий Осиёдаги мақсадлари ҳақида эксперт билан суҳбат 

    18.09.2024, 21:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афсонавий инсон: Майкл Жексон ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар

    Мусиқа | 20 июн, 20:10

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Bloomberg: Эрон Исроилдаги шахсий камераларга уланиб ҳужумларини аниқлаштирмоқда

    Дунё | 20 июн, 20:01

    Янги букланадиган iPhone 2026 йилда сотувга чиқади

    Гаджетлар | 20 июн, 19:50

    Қозоғистон полицияси терговда сунъий интеллект ёрдамчисини қўллади

    Дунё | 20 июн, 19:40

    Жиззах ва Бухорода жами 2,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:27

    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

    Реклама | 20 июн, 18:00

    Луис Энрике “Ботафого”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

    Спорт | 20 июн, 19:21

    Россияда “Сеними, шошмай тур!” мультфильми асосида тўлиқ метражли фильм суратга олинади

    Кино | 20 июн, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.