Шимолий Корея 6 январь, шанба куни Сариқ денгиз томон 60 га яқин артиллерия ўқларини отди.
Бу ҳақда Жанубий Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 5 январь куни Қўмита КХДР қирғоқ артиллерияси Сариқ денгизда жойлашган Ёнпхёндо ва Пангёнгдо ороллари томон 200 дан ортиқ снаряд отгани ҳақида хабар берган эди.
Бунга жавобан Жанубий Корея қўшинлари Сариқ денгиздаги оролларда ўтказилган машғулотлар давомида 400 га яқин снаряд учирган.
- 2018 йил сентябрида Шимолий Корея ва Жанубий Корея икки давлат чегарасидаги қуролсизлантирилган ҳудуд яқинида кенг кўламли артиллерия ва дала ўқув машғулотларини тўхтатишга, шунингдек, унинг яқинида ҳарбий самолётлар парвозини чеклашга келишиб олганди. Мамлакатлар ўртасидаги келишув Сариқ денгизда ҳарбий-денгиз машқлари ўтказилмайдиган буфер зонани яратишни назарда тутган.
- 2023 йилнинг ноябрида Шимолий Корея Сеулни “провокацион манёврларда” айблаб, келишувни бекор қилди.
Изоҳ (0)