• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда қуёш панеллари: нархлар, паст фоизли кредитлар ва қулайликлар

    Қиш фасли кириб келиши билан Ўзбекистонда электр ва газ таъминотида узилишлар юзага келмоқда. Ҳукумат томонидан бу носозликларни бартараф этиш учун чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, электр ва газ муаммоларини тезкор ҳал қилиш учун 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил этилган. 

    Ўзбекистон шароитида электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда қуёш панеллари энг мақбул ечимлардан бири сифатида қайд этилади. «Дарё» уларнинг афзалликлари, нархлари ва ажратилаётган паст фоизли кредитлар тўғрисида сўз юритади.

    Қуёш панеллари нима?

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қуёш батареялари — қуёш энергиясини тўғридан-тўғри электр токига айлантирадиган фотоволтаик конвертор, яъни яримўтказгичли қурилма бўлиб, улар махсус рамкаларга жойланиб, қуёш панелларини ҳосил қилади. Аниқроғи, қуёшдан олинган ёруғликни электр токига айлантириб, фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилган рамкалардир.

    Қуёш панеллари қуёш электр станцияси деб ҳам аталади. Уларнинг 2 хил варианти мавжуд:

    1. Аккумулятор билан ишлайдиган (автоном қуёш электрон станцияси, кейинги ўринларда ЭС).

    Аккумулятор билан ишлайдиган ЭСларни электроэнергия етиб бормаган ёки тез-тез узилишлар кузатиладиган жойларга ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Чунки у захирада қуёшдан йиғган энергиясини сақлаб туради ва сутканинг исталган вақтида ундан фойдаланиш мумкин бўлади.

    Унинг ишлаш тизими тахминан шундай: Сиз фойдаланаётган электр энергияси тўсатдан ўчиб қолса, аккумулятордаги захира энергия автомат тарзда тармоққа уланади (етиб келади) ва маълум соатларга етади.

    2. Тармоқ электростанцияси. Унда фақат қуёш панеллари ва инверторлар бўлади. Бу станция электр тармоғи билан параллел тарзда ишлайди. Бу усулдан асосан электр энергиясини иқтисод қилиш, тежаш мақсадида фойдаланилади.

    Унинг ишлаш принципи тахминан қуйидагича: Қуёш панелларидан олинган энергияни инвертор 220 ёки 380 волтга айлантириб, куннинг ёруғ вақтида истеъмолчига тўғридан-тўғри етказиб бериши мумкин.

    Ортиб қолган энергияни эса, давлат электр тармоғига узатиб, куннинг қоронғи вақтида яна ўша электр тармоғидан фойдаланиш имкони бўлади.

    Шунда фойдаланувчи давлат электр тармоғидан деярли фойдаланмаган ҳисобланади. Бу панелни икки томонли ўз ҳисоблагичи бўлиб, давлат ҳисобидан ва қуёш энергиясидан умумий қанча фойдаланилганини кўрсатиб туради.

    Қуёш батареяларининг нархлари қандай?

    Қуёш панеллари 300 кундан ортиқ қуёшли об-ҳавосига эга Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилади. Уни мамлакатда харид қилиш имкони мавжуд.

    Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, энг арзон қуёш панеллари 150 Вт қувватга эга, бу эса улардан фойдаланиб, уйнинг 5-6 та хонасини ёритиш ва битта телевизорни ишлатиш имконини беради.

    Минимал талаб қилинадиган қувватга эга қуёш панелларини электр энергияси учун йиллик тўлов орқали ҳам билиб олиш мумкин.

    Масалан, Тошкент шаҳрида яшовчи оила электр учун бир ойда 50 минг сўм, бир йилда ўртача 600 минг сўм тўласа, ўрнатиладиган қуёш панеллари учун минимал тавсия қилинадиган қувват 1,36 кВт бўлади. 

    Фото: Energymarket

    Фото: Energymarket
    Тошкент шаҳридаги хонадонларнинг кўпчилигида газ мавжудлиги ҳисобига газ таъминоти учун ҳам алоҳида тўлов қилинади. Аксарият вилоятларда эса қиш фаслида уйлар электр печкалар билан иситилади. Бунинг ҳисобига таъминот учун ойлик тўловлар ҳам ошади. 

    Агар Ўзбекистон туманларида яшовчи оила электр таъминоти учун совуқ кунларда (ноябрь—март) 150 минг сўмдан, қолган вақтда 50 минг сўмдан тўласа, бир йилда бу кўрсаткич 1,1 млн сўм бўлади.

    Бундай ҳолатда қуёш электр станцияси учун тавсия қилинадиган минимал қувват — 2,32 кВт. 

    Фото: Energymarket

    Фото: Energymarket

    Энергетика вазирлиги ҳузурида қуёш электр станциялари ва сув иситкичларини харид қилиш учун «Energymarket.uz» платформаси ишга туширилган. 

    Платформада қуёш панелларининг кВт ига қараб нархлар 10,9 млн сўмдан 109 млн сўмгача кўрсатилган. Вазирлик қуёш электр станциялари харид қилинганида маълум бир миқдорда компенсация ҳам тўлаб беради. 

    Фото: Energymarket

    Фото: Energymarket

    Бундан ташқари ушбу платформада қуёш панелларини 36 ойгача муддатли тўлов орқали фоизсиз харид қилиш мумкин. Бироқ бунда компнесация ажратилмайди. 

    Қуёш панелларини Amazon ва Alibaba каби онлайн тижорат компанияларидан ҳам харид қилиш мумкин. 

    Масалан, «Alibaba.com» сайтида 3 кВт қувватга эга қуёш электр станциясининг нархи 3,3 минг доллар атрофида турибди. Етказиб бериш харажатлари етказиб берувчи компанияга қараб турлича бўлиши мумкин. 

    Фото: Alibaba

    Фото: Alibaba

    Панеллар ўрнатилгач, истеъмолчи давлат электроэнергиясидан узилиши ҳам мумкин. Фақат бунда танланган панел қуввати етарли бўлиши муҳим.

    Қуёш панеллари қаерга қандай ўрнатилади?

    Қуёш панеллари географик ҳудудга қараб Ўзбекистонда жанубга қараб ўрнатилиши — мукаммал ўрнатиш ҳисобланади. Ҳовли турар жойларга ўрнатиш учун уй томлари энг оптимал вариант саналади.

    Томда қуёш панелларига деярли соя тушмайди. Катта қувватли қуёш панеллари учун эса, албатта, катта очиқ майдонлардан, дарахтлар соя солмайдиган ерлардан  фойдаланиш, атрофига махсус тўсиқлар ўрнатиш тавсия этилади.

    Ўрнатишда қаттиқ жисмлар тегса, синиши мумкинлигини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Панел синса, уни таъмирлаш имкони мавжуд эмас.

    Панеллар қандай танланади, улар бир кунда неча соат ишлаш қувватига эга?

    Уй ёки корхоналарга ишлатиладиган электрга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, маълум қувватли қуёш батареялари тавсия этилади. Бу уй квадрат метрига боғлиқ эмас.

    Агар харидор ойлик, йиллик электр истеъмолини ёзиб, мутахассисга кўрсаца, унга айнан қанча қувватли қуёш панели кераклигини аниқлаш осон бўлади. Қанча соат ишлашини мижоз ўзи танлайди.

    Қуёш панеллари бир суткада 1 соатдан 24 соатгача  ҳам истеъмолчини электр энергияси билан таъминлай олади. Бунда харид қилинаётганда кундалик фойдаланиладиган электр қиймати ва истеъмолчилар қанчалиги муҳим саналади.

    Мутахассис шундан келиб чиқиб, қайси бири тўғри келишини аниқ тавсия қила олади.

    Қуёш электр станциялари иқтисодий жиҳатдан неча йилда ўзини оқлайди?

    Аккумуляторли электростанциялар Ўзбекистондаги бугунги кун электр нархи билан ҳисоблаганда, 5 йилда ўзини оқлайди, яъни сарфланган маблағ 5 йил ичида чиқади.

    Олтинчи йилдан бошлаб, фуқаро бепул электр энергиясидан фойдаланаётган бўлади. (Агар каттароқ саноат корхонада фойдаланилса, бир йилга етмасдан ҳам оқлаши мумкин). 

    Қуёш панеллари ўртача 25 йил муддат ишлайдиган бўлса, 20 йил бепул ёруғлик энергияси билан таъминлайди.

    Қуёш панеллари учун кредитлар ҳам бор

    Ўзбекистонда бир нечта банклар томонидан қуёш панеллари ва бошқа қайта тикланувчи энергия манбалари учун паст фоизли «яшил‘ истеъмол кредитлари ҳам такилф қилинади. 

    «Яшил» истеъмол кредити аҳолига қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш мақсадида ажратилади.

    Кредит қуйидаги банклар томонидан берилади:

    Ипотека Банк

    Фоизи — 15 фоиз

    Суммаси — 90 млн сўмгача

    Муддати — 5 йилгача

    Имтиёзли даври — мавжуд эмас

    Батафсил

    Қишлоққурилишбанк

    Фоизи — 15 фоиз

    Суммаси — 150 млн сўмгача

    Муддати — 5 йилгача

    Имтиёзли даври — мавжуд эмас

    Батафсил

    Халқ Банки

    Фоизи — 15 фоиз

    Суммаси – 60 млн сўмгача

    Муддати — 5 йилгача

    Имтиёзли даври — мавжуд эмас

    Батафсил

    Ўзсаноатқурилишбанк

    Фоизи — 15 фоиз

    Суммаси — 150 млн сўмгача

    Муддати — 5 йилгача

    Имтиёзли даври — 6 ойгача

    Батафсил

    Мавзуга доир: 
    • Ўзбекистонда илк бор қуёш панеллари орқали ўзини ўзи энергия билан тўлиқ таъминлайдиган уй қурилди (фото)
    • Ўзбекистондаги мактабларда қуёш панеллари ўрнатилмоқда
    • Ўзбекистондаги деярли барча давлат идораларига муқобил энергия қурилмаларини ўрнатиш вазифаси қўйилди

    10.12.2022, 17:01   Изоҳ (2)   132458
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. 760909317@telegram.org / 24.12.2022, 14:11

      assalomu akaykum bita xonadonga urtacha qancha ga unatsa buladi

      Жавоб бериш
    2. shshdussgsg@gmail.com / 10.12.2022, 23:02

      Барака топгурлар саводларинг каерда.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда Nexia’га тўқнашмасликка уринган юк машинаси ағанади (фото ва видео)

    10.12.2022, 16:31

    Ўзбекистонда ҳафтанинг сўнгги куни ёғингарчиликсиз ўтади

    10.12.2022, 15:16

    Ўзбекистонда электрдаги чекловлар пайтида вазирлик, ҳокимият ва давлат идораларида ҳам «свет» ўчади

    10.12.2022, 14:47

    Фарғонада фуқаронинг уйидан 700 млн сўмлик ноқонуний сигареталар топилди

    10.12.2022, 14:28

    Ўзбекистонда 9 декабрь куни 130 кишида коронавирус аниқланди

    10.12.2022, 13:59

    Шерзод Хўжаев электрни бир суткада 2 соат ўчириш етарли эмаслигини айтди

    10.12.2022, 13:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.