Ҳозирда Марказий Осиё давлатлари фуқаролари 55–63 ёш оралиғида пенсияга чиқишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси маълум қилди.
Бугунги кунда Марказий Осиё давлатларида эркаклар 60-63 ёшдан, аёллар 55-58 ёшдан пенсияга чиқа олади.
Хусусан, 2023 йил июнь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун пенсия ёши — эркакларга 60 ёш, аёллар 55 ёш этиб белгиланган.
Қозоғистонда эркаклар 63 ёшдан, аёллар 61 ёшдан пенсияга чиқиши мумкин. Қирғизистонда ҳам эркаклар учун пенсия ёши 63 ёш, аёлларга эса 58 ёш этиб белгиланган.
Тожикистонда эркаклар 63 ёшдан, аёллар 58 ёшдан пенсияга чиқса, Туркманистонда эркаклар 62 ёшдан, аёллар 57 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, ҳозир Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 3 миллион 839 минг 508 нафарни, нафақа олувчилар 608 минг 89 нафарни ташкил қилади. Шундан ёшга доир пенсия олувчилар 3 миллион 182 минг 617 нафар, ногиронлик пенсиясини олувчилар 426 минг 532 нафар, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар 230 минг 359 нафардир.
Изоҳ (0)