• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жаҳоннинг топ университетларига кириш мавзусига бағишланган “Ibrat Camp” оромгоҳига старт берилди

    2023 йилнинг 1 май куни Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил қилинаётган, хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришга қаратилган навбатдаги “Ibrat Camp” старт олди. “Ibrat Camp”нинг ушбу янги мавсуми жаҳоннинг топ университетларига кириш учун керакли маслаҳат, билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилади. 

    6–20 апрель кунларида оромгоҳ ташкилий жамоаси 7 000 га яқин талабгорлардан аризаларни қабул қилиб олди. Иккинчи босқичга сараланган 600 нафар номзод суҳбатдан ўтказилиб, 400 нафар иштирокчи танлаб олинди.    

    Оромгоҳ икки қисмдан иборат бўлиб, бир ҳафталик дастур давомида бакалавриат босқичига ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриентларга мўлжалланган бўлади. Яна бир ҳафталик машғулотлар магистратура босқичига кириш учун зарур билим ва маълумотлар улашади. 

    Бу сафарги “Ibrat Camp” тренерлари жамоаси Freshman Academy мутахассислари, Европа ва АҚШда таҳсил олиб қайтган ўзбекистонлик ёшлардан таркиб топган. 

    Семинар ва амалий машғулотлардан ташқари таниқли экспертлар билан мастер класслар, жамоани жипслаштирувчи ўйинлар, баҳс-мунозара ва нотиқлик бўйича кўрик-танловлар ўтказилиши режалаштирилган.  

    Маълумот учун: ўзбекистонлик ёшлар орасида ривожланган мамлакатлардаги университетлар, хусусан, жаҳоннинг QS ва Times Higheр Education (THE) каби рейтинг бўйича кучли юзталикка кирувчи билим юртларига ҳужжат топшириш ва кириш ҳозирча оммалашмаган. Биргина Британиянинг Оксфорд университети мисолида, аксарият аҳолиси ёшлардан ташкил топган 36 миллионлик Ўзбекистондан бор-йўғи 5 нафар талаба ушбу университетида ўқийди.

    Бу кўрсаткич бўйича мамлакатимиз Бангладеш (52), Покистон (71), Руминия (132), Нигерия (102) ва Миср (26) каби мамлакатлардан ортда турибди. Лойиҳа мақсади шундай университетларга кириш орзусини тарғиб қилиш орқали ривожланган мамлакатларга бориб, билим ва тажриба тўплаб келиш маданиятини оммалаштиришдан иборат. 

    Эслатиб ўтамиз, араб, форс, ҳинд, урду ва инглиз тилларини билган, илк ўзбек матбаачи маърифатпарварларидан бири Исҳоқхон Ибрат ҳаёт йўлидан илҳомланиб, 2021 йилнинг июнь ойидан бошлаб ўтказилаётган мазкур лойиҳа давомида 2 650 нафар йигит-қизлар қатнашди. Оромгоҳ давомида пайдо бўлган ғоя асосида 2022 йилда “Ибрат Фарзандлари” лойиҳаси йўлга қўйилган эди. Бугун “Ибрат Фарзандлари” YouTube каналини 250 мингта обуначи кузатмоқда, 14 та хорижий тил бўйича тайёрланган видеодарслар 8 миллион мартадан кўп маротаба кўрилди.

    04.05.2023, 13:14   Изоҳ (0)   4413
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенаторлар касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенцияни маъқуллади

    04.05.2023, 13:03

    Тимур Муҳаммаджонов “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди

    04.05.2023, 13:00

    “Маҳалла раисларини оқсоқол дейиш мантиқан нотўғри” — Сенат оқсоқол терминидан воз кечишни маъқуллади

    04.05.2023, 12:41

    Ёмғир, дўл, кучли шамоллар: “Ўзгидромет” ноқулай об-ҳаводан огоҳлантирди

    04.05.2023, 12:38

    Фарғонада вояга етмаган Nexia ҳайдовчиси икки болани уриб юборди (видео)

    04.05.2023, 12:26

    Ўзбекистонда асосий ставка 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

    04.05.2023, 12:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.