Зироат Мирзиёева Наманган вилоятининг 46-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатидаги болалар билан самимий суҳбатлашди ва улар билан бирга муваффақиятлар шодлигини баҳам кўрди.
“Замин” фондининг кўмаги билан мактабнинг барча ўқувчилари ташхисдан ўтказилиб, уларга эшитишни протезлаш амалиёти бажарилди. Шунингдек, мактаб замонавий ассистив ускуналар билан таъминланди, информатика синфи жиҳозланди, робототехника тўпламлари етказилди. Информатика ўқитувчилари махсус методология асосида ўқитилди.
“Замин Эдуcатион” лойиҳаси доирасида “Замин” фонди ва Digital Generation Uzbekistan ННМ “Рақамли авлод қизлари — 2023” республика инклюзив IT-оромгоҳини ўтказди. Тадбирда 72 нафар қиз иштирок этди. Улар беш кун давомида график ва рақамли дизайн, веб-дастурлаш бўйича билимларини оширдилар ва танлов дастурларида қатнашдилар. Сўнг ўз лойиҳаларини танловга тақдим этдилар.
IT-оромгоҳ иштирокчилари меҳмонларга ўз натижалари ва янги лойиҳалари ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Изоҳ (0)