• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маккадаги Нур тоғига саёҳат. “Дарё” мухбири исломдаги илк ваҳий нозил бўлган Ҳиро ғоридан репортаж тайёрлади (видео)

    Макка шаҳридаги Нур тоғида ислом тарихидаги муқаддас манзиллардан бири — Ҳиро ғори жойлашган. “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев Саудия Арабистонига сафари давомида ушбу тоққа кўтарилиб, илк ваҳий нозил бўлган ғорга киришга муваффақ бўлди.

    Нур тоғи Макка марказидан 3,5 километр чамаси узоқда жойлашган, баландлиги 642 метрни ташкил этади. У ерга бориш учун меҳмонхонадан чиқиб, такси ёлладик ва бунинг учун ҳайдовчига 20 риёл (тахминан 5 доллар) тўладик.

    Тоғ этаги киракаш машиналар ва зиёратчилар билан тўлиб-тошган. Дунёнинг турли мамлакатларидан келган зиёратчиларни ягона истак — пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломга илк ваҳий нозил бўлган Ҳиро ғорига кўтарилиш истаги бирлаштириб турарди.

    Тарих китобларида келтирилишича, у зот пайғамбар бўлиб юборилишидан олдин ушбу ғорда ёлғиз қолиб, ибодатга берилишни ўзига одат қилади. Шу ерда у кишига Жаброил алайҳиссалом томонидан “Алақ” сурасининг биринчи беш ояти олиб келинади. Шу тариқа инсоният тарихидаги бахтли соатлар саноғи бошланади ва аста-секин оятлар туша бошлайди. Бу жараён жами 23 йил давом этади.

    Зиёратчилар орасида ўзбекистонликлар ҳам кўп экан. Улар сафида Солихон домлани ҳам кўриб қолдик. У киши Ҳиро ғорига кириш анча мушкул эканлигини айтиб, ўша атрофда салавот ва дуолар ўқиб қайтаверишни маслаҳат берди.

    Тоғ чўққисига чиқиш учун зинапоялар қилинган, айрим жойларга темир суянчиқлар ҳам ўрнатилган. Бироқ шунда ҳам кўтарилиш камида икки соат вақтни олади ва яхшигина жисмоний тайёргарликни талаб этади. Шу аснода барча зиёратчиларнинг кўнглидан бир ўй ўца ажаб эмас: биз шундай қулайликлар кўмагида юқорига кўтариляпмиз, бундан асар ҳам бўлмаган пайтларда бу ерга такрор-такрор чиқиш ва ибодат қилиш пайғамбаримиздан қанчалик ғайрат ва куч-қувват талаб этилган экан?

    Ҳиро ғори тоғнинг шимоли-шарқий тарафида бўлиб, кўринишидан туя ўркачига ўхшайди. У ерга икки тош ўртасидаги тор йўлакдан ўтиб, етиб олинади. Каъба томонга қараган ғор нари борса, икки кишини сиғдира олади.

    Биз бу ерга етиб келганимизда шу атиги икки киши сиғадиган ғор оғзида камида 30-40 нафар зиёратчи тўпланганди. Бундай шароитда оёқ тагида қолиб кетиш ёки нафас етмай қолиши ҳеч гап эмас. Устига-устак, тоғ чўққисида турибсиз. Ўзи куч ва мадад берди, ғорга киришга муваффақ бўлдик. Бу ерда салавот ва дуолар айтиб, сўнг бошқа кириш истагида бўлганларга жой бўшатдик.

    Шундан сўнг аста-секин пастга тушишни бошладик. Илоҳий ва тарихий жойлар, пастда Макка шаҳри кафтдек ястаниб ётибди. Бироқ атрофда уюлиб ётган турли чиқиндилар, озиқ-овқат қолдиқлари кишининг таъбини хира қилади. Шу ҳақда ўйлаб турганимизда, пастда бир гуруҳ йигитлар чиқиндиларни йиғиштириб олиш учун қоплар тарқатаётганини кўриб қолдик.

    Қопларга “Поклик иймондандир” деб ёзилганди. Йигитларни суҳбатга тортдик, улар Қозоғистондан, аниқроғи, Олмаотадан экан.

    “Бу ишни 2015 йилда бошлаганмиз. Чунки пайғамбаримиз қадамлари етган жойлардаги ҳолатни кўриб, кўнглимиз ранжиди. Қариндошимизнинг қоп чиқарадиган заводи бор, ишчиларини олиб келиб, Умра қилдириб, шу ишларга бош-қош бўлганди. Ўшанда 200 та қоп олиб келинган ва тоғдаги чиқиндилар йиғиштириб олинган. Бу йил жами 800 та қоп келтирилди. Ўзимиз йиғиштирамиз, тоққа кўтарилаётган зиёратчилардан илтимос қиламиз. Мақсад — бу ерларни покиза ҳолатда тутиш. Бунинг ажри ва савоби бор, ҳаракатларимиз зора одат ва анъанага айланиб кетса”, — дейди ўзини Одилжон Ҳофиз ўғли деб таништирган йигит.

    Маккадаги Нур тоғига сафаримиз шу тариқа якунига етди.Меҳмонхонага бир олам таассуротлар билан қайтдик. Ислом тарихидаги илк ваҳий нозил бўлган Ҳиро ғорига кириш насиб этганининг шавқи ҳали-ҳануз бизни тарк этгани йўқ...

    26.02.2023, 22:29   Изоҳ (0)   16439
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Азизбек Абдувалиев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаршида шартли озод қилинган аёл яна жиноят содир этиб, уч йилга қамалди

    26.02.2023, 21:20

    Қорақалпоғистонда аҳоли уйини сув босгани юзасидан мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди

    26.02.2023, 20:35

    Туркия президенти Ўзбекистон халқига миннатдорлик билдирди

    26.02.2023, 18:43

    Янги конституцияда солиқлар адолатли бўлиши шартлиги белгиланмоқда. Бу нима дегани?

    26.02.2023, 17:56

    Ўзбекистон ва Покистон трансафғон темирйўлини қуриш лойиҳасини тезлаштиришга келишди

    26.02.2023, 16:37

    Фарғонада букмекерлик билан шуғулланган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    26.02.2023, 15:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.