2022 йилнинг 20 апрели Жиззахдаги фожиали селлар оғриққа айланди. Тўғри, сел табиий офат. Мавсумий келади-ю, қайсидир бино, кимнингдир машинаси, қайсидир йўлга енгил, ё оғир зарар етказади. Аммо буларга қўшиб кишилар умрига якун ясаши чиндан фожиали. Айни шу селда беш киши ҳалок бўлганди. Уларнинг уч нафари бир оила аъзоси эди.
Афсуски, ушбу сел одамлар ҳалок бўлган ягона офат эмас. «Дарё» 2019—2022 йиллари юз берган, зарари-ю йўқотишлари кўп бўлган талафотли селларни бир саҳифага жамлади.
Қуйида одамларнинг жони, моли, уйига, йўллар-у кўприкларга ҳамда турли биноларга зиён етказган селлар кетма-кетликда тақдим этилади.
Одамлар қурбон бўлган селлар
Беш кишининг умрини ниҳоялаган Жиззахдаги сел хронологияси
2022 йил 20 апрелда Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманларида кучли ёғингарчилик оқибатида сел оқимлари юзага келди.
Тушдан кейин 1 соат-у, 30 дақиқа давом этган сел натижасида аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари зарарланди. Одамлар ҳалок бўлди.
ФВВ ҳодиса ҳақидаги дастлабки баёнотида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқлигини айтган бўлса, шу куннинг ўзида — орадан бир соат ҳам ўтмай берган қўшимча маълумотида фалокат натижасида Фориш туманининг тўрт фуқароси — бир эркак ва уч нафар аёл ҳалок бўлгани айтилди. Орадан бир кун ўтиб вилоят прокуратураси вафот этганлар сони яна биттага кўпайганини маълум қилди.
«Дарё» ижодий жамоаси ҳодиса жойида бўлганда аҳоли вакиллари қишлоққа 80 йил илгари худди шундай сел келгани, ундан кейинги йиллардагилари бу даражада ваҳимали ва талафотли бўлмагани, селнинг 12 дақиқада қишлоқ тақдирини ҳал қилгани, 26 бош сигир, юзлаб майда шохли молларни оқизиб кетгани, бир оиланинг уч нафар вакили — ёш она ва унинг жажжи қизалоқлари сел қурбонига айлангани ҳақида гапириб беришди.
Қайд этилишича, сел ҳудуддаги бешта сойдан оққан сел сувлари қўшилиши натижасида юзага келган.
Расмийларнинг маълум қилишича, сел «Эгизбулоқ» МФЙда жойлашган 263 та хўжаликдан ўтиб, уларнинг 53 тасини тўлиқ яроқсиз ҳолга келтирган. 44 тасига эса ўртача ва 163 тасига енгил даражада талафот етказган. Шунингдек, сел ҳудуддаги 15-мактаб ва 9-боғча ҳудудига ҳам кирган. 1,5 км ички йўлларга сел сувлари тошиши оқибатида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.
25 та хўжаликда истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ фуқаро вақтинчалик яшаш учун яқин қариндошларининг уйига кўчирилиб, улар учун ҳаётий зарур маҳсулотлар захирасини шакллантириш мақсадида штаб ҳам ташкил этилган.
Ушбу табиий офатда кимдир боласини дарахт устига чиқариб сақлаган бўлса, яна кимнингдир ўзи кир ювиш машинаси, столларнинг устига чиқиб омон қолган. Бир бола 100 метр масофада оқиб кетиб, танаси тилинган, кўкарган аҳволда бобоси томонидан аранг қутқариб қолинган.
Селда оқиб вафот этган 11-синф қизининг уйи айнан сел йўлида жойлашган бўлган. Қизнинг акаси онаси ва синглисини қутқариш учун уларни ушлаган. Онасини кўтариб олиб, синглисига ўзини қаттиқ ушлаб олиши кераклигини тайинлаган. Аммо, афсуски, қизнинг қўли акасини қаттиқ ушлолмай, чиқиб кетган ва селда оқиб кетган.
Зоминда сел келиши оқибатида опа-укалар сувга оқиб, ҳалок бўлди
2020 йил 1 май. Жиззах вилоятида кучли ёмғирдан кейин кузатилган сув тошқинида Зомин тумани Ширин ҚФЙда истиқомат қилувчи опа-ука 2006 йилда туғилган Т.Г. ва 2011 йилда туғилган Т.Ф. оқиб кетган.
Таъкидланишича, опа-ука озиқ-овқат дўконига харид учун чиққан. Улар қишлоқ ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан ўтаётган вақтда сел келиб оқизиб кетган. Т.Ф.нинг жасади сой бўйидан топилган. Т.Г. ҳушсиз ҳолда туман тиббиёт бирлашмасига келтирилган, бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамай касалхонада вафот этган.
Жиззахда сел келиши оқибатида 10 ёшли қизча сувда оқиб ҳалок бўлган
2020 йил 5 майда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Жийдали қишлоғида 10 ёшли қизни сойдан сел келиб оқизиб кетгани маълум қилинган. Қиз дала майдонидан молларини уйига ҳайдаб келиш учун сойдан ўтаётган вақтида сел тошқини оқибатида сувда оққан. Унинг жасади сойдан 500 метр узоқликдан топилган. Ҳолат ҳақидаги хабарда суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилган.
Андижонда кучли сел келиши оқибатида бир оиланинг икки боласи ҳалок бўлган
2021 йил 6 майдан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:00 дан 03:30 ларга қадар Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг «Тейит» ва «Хидирша» МФЙларида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадон зарарланган.
Қирғиз каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг икки нафар вояга етмаган 2013 ва 2018 йилда туғилган фарзандлари селда оқиб кетиб, вафот этган.
ФВВ матбуот хизматига кўра, Қирғиз канали орқали оқиб келган сел оқимлари Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманидаги кўчалар орқали 278 та турар жойларнинг яшаш хонадонлари ва ҳовлисига кирган.Табиий офатни бартараф этиш учун Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан зарур куч ва воситалар ҳамда махсус техникалар жалб этилган.
Шунингдек, Наманган вилоятнинг Поп, Косонсой ва Чуст туманларида ёғган кучли ёмғир сабабли Поп тумани «Водий» МФЙ ҳудудида сел оқимлари кузатилган. Поп тумани ҳудудидан ўтувчи 4П-125 Наманган—Тошкент автомобиль йўлининг 15-16 километрида йўл ёқасининг ювилиши, Ангрен—Поп электрлаштирилган темир йўлининг 103—106 километрида темир йўл тармоғининг тахминан 3 метр қисмида тупроқ массасининг ювилиши рўй берган.
Воқеанинг кейинги тафсилотларда ҳолат Қирғиз каналининг шағал билан тўлиб қолиши оқибатида юз бергани айтилган.
Таъкидланишича, 7 май куни Хонобод шаҳрида соат 00:30 дан бошлаб 40-45 дақиқа давомида кучли ёғингарчилик кузатилган. Натижада катта миқдорда сел тошқин сувлари халқ тилида Қирғиз канали деб номланувчи «Ўнг қирғоқ» каналининг ПК38+00 қисмига зарар етказган. Шунингдек, каналнинг ПК42+00 дан ПК43+00 гача бўлган қисми шағал билан тўлиб қолиши оқибатида шаҳардаги «Тейит» маҳалласининг иккита кўчасида жойлашган хонадонларга катта талафот етган.
Косонсойда сел саккиз кишининг умрини ниҳоялаган
2021 йил 13 июль куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари 13:35 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Обод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Косонсой» сойидан оқиб келган. Дастлабки хабарларга кўра, саккиз киши ҳалок бўлган, олти фуқаро тан жароҳати олган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Наманган шаҳридан. Уларнинг энг каттаси 48, энг кичиги эса 6 ёш бўлган.
«Дарё» мухбири ҳолат содир бўлган жойга бориб, жабрланганлар билан суҳбатлашган.
Қайд этилишича, сел ҳудуддаги бешта сойдан оққан сел сувлари қўшилиши натижасида юзага келган.
Расмийларнинг маълум қилишича, сел «Эгизбулоқ» МФЙда жойлашган 263 та хўжаликдан ўтиб, уларнинг 53 тасини тўлиқ яроқсиз ҳолга келтирган. 44 тасига эса ўртача ва 163 тасига енгил даражада талафот етказган. Шунингдек, сел ҳудуддаги 15-мактаб ва 9-боғча ҳудудига ҳам кирган. 1,5 км ички йўлларга сел сувлари тошиши оқибатида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.
25 та хўжаликда истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ фуқаро вақтинчалик яшаш учун яқин қариндошларининг уйига кўчирилиб, улар учун ҳаётий зарур маҳсулотлар захирасини шакллантириш мақсадида штаб ҳам ташкил этилган.
Ушбу табиий офатда кимдир боласини дарахт устига чиқариб сақлаган бўлса, яна кимнингдир ўзи кир ювиш машинаси, столларнинг устига чиқиб омон қолган. Бир бола 100 метр масофада оқиб кетиб, танаси тилинган, кўкарган аҳволда бобоси томонидан аранг қутқариб қолинган.
Селда оқиб вафот этган 11-синф қизининг уйи айнан сел йўлида жойлашган бўлган. Қизнинг акаси онаси ва синглисини қутқариш учун уларни ушлаган. Онасини кўтариб олиб, синглисига ўзини қаттиқ ушлаб олиши кераклигини тайинлаган. Аммо, афсуски, қизнинг қўли акасини қаттиқ ушлолмай, чиқиб кетган ва селда оқиб кетган.
Зоминда сел келиши оқибатида опа-укалар сувга оқиб, ҳалок бўлди
2020 йил 1 май. Жиззах вилоятида кучли ёмғирдан кейин кузатилган сув тошқинида Зомин тумани Ширин ҚФЙда истиқомат қилувчи опа-ука 2006 йилда туғилган Т.Г. ва 2011 йилда туғилган Т.Ф. оқиб кетган.
Таъкидланишича, опа-ука озиқ-овқат дўконига харид учун чиққан. Улар қишлоқ ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан ўтаётган вақтда сел келиб оқизиб кетган. Т.Ф.нинг жасади сой бўйидан топилган. Т.Г. ҳушсиз ҳолда туман тиббиёт бирлашмасига келтирилган, бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамай касалхонада вафот этган.
Жиззахда сел келиши оқибатида 10 ёшли қизча сувда оқиб ҳалок бўлган
2020 йил 5 майда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Жийдали қишлоғида 10 ёшли қизни сойдан сел келиб оқизиб кетгани маълум қилинган. Қиз дала майдонидан молларини уйига ҳайдаб келиш учун сойдан ўтаётган вақтида сел тошқини оқибатида сувда оққан. Унинг жасади сойдан 500 метр узоқликдан топилган. Ҳолат ҳақидаги хабарда суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилган.
Андижонда кучли сел келиши оқибатида бир оиланинг икки боласи ҳалок бўлган
2021 йил 6 майдан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:00 дан 03:30 ларга қадар Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг «Тейит» ва «Хидирша» МФЙларида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадон зарарланган.
Қирғиз каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг икки нафар вояга етмаган 2013 ва 2018 йилда туғилган фарзандлари селда оқиб кетиб, вафот этган.
ФВВ матбуот хизматига кўра, Қирғиз канали орқали оқиб келган сел оқимлари Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманидаги кўчалар орқали 278 та турар жойларнинг яшаш хонадонлари ва ҳовлисига кирган.Табиий офатни бартараф этиш учун Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан зарур куч ва воситалар ҳамда махсус техникалар жалб этилган.
Шунингдек, Наманган вилоятнинг Поп, Косонсой ва Чуст туманларида ёғган кучли ёмғир сабабли Поп тумани «Водий» МФЙ ҳудудида сел оқимлари кузатилган. Поп тумани ҳудудидан ўтувчи 4П-125 Наманган—Тошкент автомобиль йўлининг 15-16 километрида йўл ёқасининг ювилиши, Ангрен—Поп электрлаштирилган темир йўлининг 103—106 километрида темир йўл тармоғининг тахминан 3 метр қисмида тупроқ массасининг ювилиши рўй берган.
Воқеанинг кейинги тафсилотларда ҳолат Қирғиз каналининг шағал билан тўлиб қолиши оқибатида юз бергани айтилган.
Таъкидланишича, 7 май куни Хонобод шаҳрида соат 00:30 дан бошлаб 40-45 дақиқа давомида кучли ёғингарчилик кузатилган. Натижада катта миқдорда сел тошқин сувлари халқ тилида Қирғиз канали деб номланувчи Ўнг қирғоқ каналининг ПК38+00 қисмига зарар етказган. Шунингдек, каналнинг ПК42+00 дан ПК43+00 гача бўлган қисми шағал билан тўлиб қолиши оқибатида шаҳардаги «Тейит» маҳалласининг иккита кўчасида жойлашган хонадонларга катта талафот етган.
Косонсойда сел саккиз кишининг умрини ниҳоялаган
2021 йил 13 июль куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари 13:35 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Обод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Косонсой сойидан оқиб келган. Дастлабки хабарларга кўра, саккиз киши ҳалок бўлган, олти фуқаро тан жароҳати олган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Наманган шаҳридан. Уларнинг энг каттаси 48, энг кичиги эса 6 ёш бўлган.
«Дарё» мухбири ҳолат содир бўлган жойга бориб, жабрланганлар билан суҳбатлашган.
«13 июль куни тонгда Косонсойга оиламиз аёлларини дам олгани олиб чиққандик. Соат 11.00 лар чамасида ўғилларим — Муҳаммадюсуф ва Абубакрни ҳам ўзим билан бирга олиб бордим. Тушлик қилиб бўлганимиздан сўнг улар сойга, сув бўйига тушиб кетишди. Сал ўтиб, ўша томонда қий-чув, тўполон бўлиб кетди. Одамларни сел оқизиб кетди, дейишди. Кейин билсам, улар орасида ўғилларим ҳам бор экан. Абубакрни бугун дафн этиб келдик. Муҳаммадюсуфни қидиряпмиз, ҳали топилганича йўқ. Бу оиламиз, қариндош-уруғларимиз учун жуда катта мусибат бўлди, чунки ҳалок бўлган ва касалхоналарга мурожаат этганларнинг аксарияти бизнинг яқинларимиз», — дея таъкидлаган Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи 30 ёшли Азимжон Аҳмаджонов.
17 июль куни қидирувда бўлган етти яшар боланинг ҳам жасади топилган. Сел ёпирилиши оқибатида жами тўққиз киши ҳалок бўлган. Уларнинг етти нафари аёл, икки нафари ўғил бола.
Селдан жабрланиб касалхоналарга жами 24 киши мурожаат қилган. Уларнинг барчасига тегишли ёрдам кўрсатилган ва уйларига рухсат берилган.
Аҳоли уйларига зарар етказган селлар
Учқудуқда сел сой ўзанига ўзбошимчалик билан қурилган уйларни босиб кетган
2019 йил 3 июнь куни Навоий вилоятининг Учқудуқ туманига кучли шамол ва ёмғир оқибатида сел келган. Натижада «Обод қишлоқ» дастурига киритилган «Йўлчилар» овул фуқаролар йиғинидаги 21 та хонадоннинг ҳовли қисмини сув босиб, иккита хонадоннинг кўча томондан ўраб турган девори қулаган. Фақат битта хонадоннинг уй қисмига бир метр эмас, 20 сантиметр сув кирган.
Сел овулдан ўтувчи кенглиги олти метр бўлган йўлнинг бир қисмини ҳам ювиб кетган. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида овул хонадонлари вақтинча электр тармоғидан узиб қўйилган.
Қайд этилишича, сел келган куниёқ ҳодиса жойига туман ҳокими ва мутассади ташкилотлар раҳбарлари етиб борган. Ҳолат юзасидан штаб тузилган.
Йўл бўлими ходимлари томонидан уйлар ичида йиғилган сув чиқариб ташланган.
Расмийларга кўра, овулдаги баъзи уйлар ўзбошимчалик билан сой ўзанига қуриб олинган. Аҳоли бу ҳақда аввалдан огоҳлантирилган, аммо хавфсизлик чоралари кўрилмагани боис, айрим хонадонларни сел босган. Шунингдек, тошқинлар туман маркази Учқудуқ шаҳрида ҳам кузатилган.
Хабарда етказилган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилаётгани ва шунга қараб, зарар етган уйлар таъмирига ёрдам берилиши айтилган.
Кучли ёмғир ва сел Қуйи Чирчиқдаги 48 та хонадонга талафот етказди
2019 йил 3 июнь куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги «Ибрат» МФЙда кучли ёғингарчилик оқибатида сел келган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сел 48 та хонадонга талафот етказган.
Ҳолат ҳақидаги хабарда вилоят ҳокими фармойишига мувофиқ хонадонларга етказилган талафотни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича вилоят комиссияси тузилгани, комиссия аъзолари эса зудлик билан табиий офат оқибатларини бартараф этиш, етган талафотни аниқлаш, фуқароларни хавфсиз жойга кўчириш, уларни озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича зарур чораларни кўраётгани айтилган.
Чироқчига келган сел 32 та хонадонга талафот етказган. Иккита уй қулаб тушган
2020 йил 8 май куни кеч соат 20:00 да Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги Қизилчовра қишлоғига сел келган. Натижада 32 хонадонга талафот етган, икки уй қулаб тушган.
«Дарё» мухбири воқеа жойида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашган. Суннат Товшаровнинг айтишича, отаси яшаётган уй сел оқибатида қулаб тушган. У отасини уйдан ўз вақтида олиб чиққанлари, йўқса, ичкарида қолиб кетишини айтган.
Тасдиқланишича, мазкур сел жала оқибатида юзага келган. Фермерлар экин майдони олдидаги зовур ўз вақтида тозаланмагани сабаб экин майдонидан тушган сув зовурдан тошиб қишлоқдаги аҳоли хонадонларига кириб борган.
ФВБ масъулининг қўшимча қилишича, аҳолининг яшаш уйларидан ташқари ошхона, молхона ва қўшимча бинолари ҳам қулаб тушиб, экин майдонлари лойқа сув остида қолган.
Яшаш уйи қулаб тушган Шобдулла Менглиев сел кечки пайт соат 20:00 да кела бошлаган бўлса, уй деворлари зарар етиши оқибатида тонгда, тахминан, 03:00 ларда қулаб тушганини таъкидлаган.
Маълум бўлишича, қишлоқда қулаб тушган ҳар икки уй ҳам 1990 йилларда қурилган уйлар бўлган. Уйи қулаб тушган 75 ёшли Чўлбуви момо Бойназарова уйсиз қолгач, қўшнисининг уйидан қўним топгани айтилган.
Аҳоли вакилларидан Ўктам Дилмуродовнинг маълумот беришича, бевақт келган сел унинг нафақат уйига, томорқасидаги экинлари-ю, ҳар йили ҳосил оладиган бананларига ҳам зарар етказган.
Яна бир фуқаро Наргиза Бойжигитова селдан хабар топиб ҳудудга келган Фавқулодда вазиятлар ҳамда Ёнғин хавфсизлиги ходимлари аҳолига ёрдам беришга ожизлик қилганини айтган бўлса, кейинчалик ФВБ ахборот хизмати буни рад этган.
«Ҳолатни бартараф этиш мақсадида, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва туманнинг механизациялаштирилган отрядлари куч ва воситаларидан жами олти дона сув тортишга мўлжалланган насос, учта қазувчи экскаватор, бир дона юкловчи (погрузчик) ва иккита ташувчи техника, иккита ёнғин-қутқарув машинаси ҳамда 22 нафар шахсий таркиб жалб қилинган. Шунингдек, мавжуд ҳолатни зудлик билан бартараф этиш мақсадида Қамаши, Яккабоғ ва Китоб тумани ФВБ бўлимларнинг куч ва воситалари ёрдамга олиб келинган», — дейилган муносабатда.
Кейинчалик вилоят ахборот хизмати барча сектор раҳбарлари иштирокида шаҳардаги вазият ва аҳолининг айни пайтдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ўрганиб чиқилгани, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, бир ойга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари улашилгани, тез фурсатларда уларнинг уй-жойлари қайта таъмирланиб, аҳолининг барча камчиликлари бартараф этилиши ҳақида хабар берган.
Сурхондарёдаги кучли ёмғир ва селдан сўнг юзлаб хонадонлар сув остида қолган
2021 йил 6 май куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Қумқўрғон туманларида ёғган кучли ёмғир оқибатида сел оқимлари юзага келган.
Маълум қилинишича, Шеробод туманидаги Қорабоғ қишлоғи ва «Учёғоч», «Гулистон», «Ғўржак-2» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 16 та, Қумқўрғон туманидаги «Азларсой», «Боғаро» ва «Элобод» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 340 та аҳоли хонадонлари ва томорқасини сел босган.
Ҳолат ҳақида хабарда табиий офат оқибатлари бартараф этиш ишлари олиб борилаётгани айтилган.
Аҳоли молига зарар етказган селлар
Шароф Рашидов туманида сел ўнлаб қорамолларни оқизиб кетган
2020 йил 29 апрелда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида сел ўнлаб молларни оқизиб кетган. Уларни қутқаришнинг иложи бўлмаган.
Ҳолат ҳақидаги хабарда ФВВ ҳалича бунга расмий муносабат билдирмагани, вазирлик ўз саҳифаларида 1—2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий туманлари устида шаклланган нам ҳаво оқими кириб келиши кутилаётгани ҳақида хабар бергани айтиб ўтилган. Вазият ҳақида кейинги тафсилотлар мавжуд эмас.
Каттақўрғонда уйларни, Иштихонда узумзорларни сув босган, Пайариқда кўприклар бузилиб кетган, она-бола эчкилар ҳам сувга ботган
2020 йил 28 март куни Самарқанд вилоятининг кўплаб туманларига сел келган. Каттақўрғон туманининг Олтинсой, Жарбоши, Мойбулоқ қишлоқларига катта сел келган. «Ҳамманинг уйи сув остида қолди. Сув борган сари кўпаяпти», — дея бунга муносабат билдирган тумандаги селлардан бирини видеога олган фуқаро.
Каттақўрғондаги селлар оқибатида машиналар ҳам оқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган. Маҳаллий аҳолининг қайд этишича, «бунақанги сел тарихда бўлмаган».
Пайариқ тумани «Ғаллакор» маҳалласида истиқомат қилувчи «Дарё» муштарийи тақдим этган видеохабарга кўра, «тинимсиз ёғган ёмғир оқибатида» ҳудудда сел кузатилган. «Нариги соҳилга ўтиш имкони йўқ, кўприклар бузилиб кетди», — дейди видео ортидаги овоз соҳиби.
Шунингдек, туманидаги 4К-560 Болтали—Боғолони—Зиёвуддин йўлининг 12—13-километрлари оралиғидаги зовур кўприги катта талафот кўрган.
Кучли ёмғир оқибатида Иштихон туманида ҳам жуда катта сел келган. «Узумзорларни сел босиб кетди, у ёқда уйларга ҳам сел чиққан — одамларнинг уйини олиб кетяпти. Анча йилдан бери бунақанги кўп сув келмаганди», — дея таъкидлаган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири ўз видеохабарида.
28 март куни ижтимоий тармоқларда фаол айланган видеохабарлардан яна бирида бу селда оқиб кетган эчки-улоқчаларни кўриш мумкин. «Мана, селда қолиб кетганларини энди топиб келяпмиз. Она-бола эчки ботиб қолган. Буларни энди аста чиқариб олиш керак — ўзи ҳеч қачон чиқолмайди», — деган оммалашиб кетган видеохабар муаллифи кадр ортида.
Наманганда сел иккита машинани оқизиб кетган
Наманган вилоятида 2020 йил 5 май куни кучли ёмғир ва дўл ёғган. Ёғингарчиликдан сўнг кечки 18:00 атрофида Тўрақўрғон тумани Қуйимозор қишлоғида сел келиши кузатилган.
Telegram’даги «Наманганликлар» каналида эълон қилинган видеода сел оқими иккита машинани оқизиб кетганини кўриш мумкин. Машиналардан бирига катта қувурлар ҳам келиб урилган.
Дала юмушларини бажариб, «ГАЗ 24» машинасида уйига қайтаётган Санжар Солиев Косонсойни кечиб ўтаётганида сув кўпайгани ва оқим тезлиги сабаб бошқарувни йўқотган. Унинг «Дарё» мухбири билан бўлган суҳбатда таъкидлашича, машинада аялари, жиянлари ҳам бўлган. Уларни туширишга улгурганидан кейин машинани сув суриб кетган. Шундан сўнг туман ФВБ га қўнғироқ қилган ва улар машинани селдан олиб қолган. Қайд этилишича, яна бир фуқаронинг «ВАЗ 2107» машинаси ҳам қутқариб қолинган.
Маълумот учун: «Ўзгидромет» етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатовнинг қайд этишича, сўнгги 16 йиллик (2005—2021 йиллар)да Ўзбекистонда сел-сув тошқинларидан 70 киши ҳалок бўлган. Уларнинг аксари машинасида селни кечиб ўтиш жараёнида офат қурбони бўлган.
Нурота туманида сел тиркамасида одам бўлган машинани оқизиб кетди
2020 йил 28 мартида куннинг биринчи ярмида Навоий вилоятининг Нурота туманида сел кузатилган. Ижтимоий тармоқларда Нуротадаги ўз ўзанидан ўтаётган сел тиркамасида одам бўлган машинани оқизиб кетаётгани акс этган видео тарқалган. Видео давомида тиркамадаги одам соҳилга чиқиб олишга уринаётгани, ҳодиса гувоҳлари эса унга ёрдамга шошаётганини кўриш мумкин.
Ҳолат ҳақидаги хабарда ҳодиса якуни, жумладан, тиркамада оққан одамнинг ҳолати ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқлиги айтилган ва кейинчалик ҳам бу мавзуга оид тафсилотлар берилмаган.
Попда сел оқизиб кетган автомобиллар
Наманган вилояти Поп тумани тоғли «Имомота» МФЙ ҳудудларидаги сойда 2021 йил 20 июль кечаси кучли сел бир қанча автоуловларни оқизиб кетган. Наманган вилоят ФВБ кучли сел натижасида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқлигини маълум қилган.
Қуйида сел оқизиб кетиши оқибатида жиддий зарар кўрган автомобиллар сурати келтирилади.
2022 йил 13 март куни ҳам Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларига сел келди.
Самарқанд вилояти Қўшробод тумани «Октябрь» қишлоғидан оқиб ўтувчи сойга келган сел машиналарнинг юриши учун ноқулайликлар туғдирган. Ижтимоий тармоқларда селда қолганига қарамай машиналарнинг селдан чиқишга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин.
Жиззах вилояти Фориш тумани қишлоқларидан бирига келган сел ҳудуддаги мактаб, болалар боғчаси бино иншоотларига ҳам зарар етказган.
Йўл ва кўприкларга зарар етказган селлар
Қатнов йўлини яроқсиз қилган сел
2019 йил 9 июль куни соат 16:00 да Қамчиқ довонида кузатилган кучли ёмғир ёғиши ва Эртошсойга қуйиладиган Сапрамат сойида сув сатҳининг кўтарилиши натижасида довонда жойлашган Эртош аҳоли яшаш пункти ҳудудида сел-тошқин ҳолати кузатилган.
Натижада 27 та хўжалик қатновини амалга оширадиган ички йўлнинг 200 метр қисмига тош-лойқа массасини келиб тушиб қатнов учун йўлни яроқсиз ҳолга келиб қолган.
Ҳолат юзасидан 10 июль куни сел-тошқин оқибатларини бартараф этиш учун махсус штаб ташкил этилиб шу куннинг ўзида махсус техникалар ёрдамида йўлда қатнов тикланган.
Самарқанд—Қарши йўли ва Жом ота қабристонини сув босган
2020 йил 4 май куни, тахминан соат 15:00 да Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги «Гирдиқўрғон» ва «Дўстлик» маҳаллалари ҳудудида кучли жала қуйиши натижасида сел келган. Оқибатда Самарқанд—Қарши йўлини сув босган.
Маълум қилинишича, «Гирдиқўрғон» маҳалласидаги Жом ота қабристони ёнида жойлашган қувурга сув билан оқиб келган тоғ тошлари тиқилиб қолган.
Қабристоннинг 50 квадрат метр майдонини ҳам сув босган. Бундан ташқари, Самарқанд—Қарши А-378 автомобиль йўлининг «Дўстлик» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 52-километрида жойлашган қувурга ҳам тоғ тошлари тиқилиб қолиши натижасида сел асфальт йўл устидан ўтган.
Ҳолат юзасидан туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, туман прокурори ва туман ИИБ бошлиғи ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда автомагистрал йўлнинг асфальт қопламасидаги лойқа чўкиндилар ва қувурлар махсус транспорт воситалари ёрдамида тозаланиб, хавф бартараф этилган.
Прокуратура сел натижасида жабрланганлар йўқлигини маълум қилган.
Фарғонада сел келиши оқибатида кўприкка зарар етган
2021 йил 4 август куни куннинг иккинчи ярмида Фарғона вилояти Сўх тумани Ҳушёр сел ўзанига қўшни Қирғизистондан сел келган.
Сел тумандаги ички йўлни бир-бири билан боғлайдиган кўприкни зарарлаган. Аҳоли яшаш ҳудудларига талафот етказмаган.
«Ҳушёр» аҳоли яшаш ҳудудларига яқин «Ўзгидромет»нинг «Сариканда» метеорологик станциясида қисқа вақт оралиғида умумий 14,5 миллиметр миқдорда жала ёғган.
Косонсойда автомобиль йўли ўпирилган, Қамашида йўл ювилиб кетган
2022 йил 17 март куни Қашқадарё вилоятига келган сел Косонда автомобиль йўлини ўпириб ташлаган бўлса, Қамашида йўлни ювиб кетган.
Қайд этилишича, Косон туманининг «Раҳимсўфи» маҳалласи Бўрихона қишлоғи ҳудудидан ўтган маҳаллий аҳамиятдаги қатнов йўлининг ўпирилиб тушиши оқибатида мазкур йўлда қатнов тўхтатилиб, ёпиб қўйилган.
Туман ҳокимлиги ахборотида ҳодиса назоратга олингани айтилган. Бўрихона қишлоғи ичидаги йўлда қатнов тўхтатилгани боис фуқаролар туман марказига Тошли қишлоғидаги ички йўлдан ўтиб бориши маълум қилинган.
Қамаши туманидаги сел эса 4К—298 Шўрча—Қамаши—Хонтушди автомобиль йўлидаги йўлни ювиб кетган.
«Ҳозирда ушбу йўлда транспорт воситалари ҳаракатлари тўлиқ тўхтатилган. Аҳоли вақтинчалик 4К-430 Қамаши—Чимқўрғон ва 4Р Қарши—Шаҳрисабз автомобиль йўли орқали туман марказига кириб бормоқда. Айнан шу ердан янги кўприк қурилиши бошланган. Тез орада ушбу йўлда автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун шароит яратилади», — дея баёнот берган Қамаши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Нурбек Расулов.
Экинларга зарар етказган, аҳоли эвакуация қилинган селлар
Қашқадарё вилояти Дониёршайх қишлоғига келган сел
2019 йил 28 март куни кечки пайт соат 18:00 га яқин Қашқадарё вилояти Дониёршайх қишлоғига сел келган. Бунга 28 март куни кечки пайт соат 17:00 да тоғ этагида ярим соат ёққан дўл сабаб бўлган. Икки соат давом этган сел йўлларни ювиб кетиб, аҳоли экинига зарар етказган.
Қайд этилишича, бу 14 йил ичида келган учинчи сел бўлган. Бундан аввал 2007—2015 йилларда шу каби ваҳимали сел келган бўлиб, қишлоқ ўртасидаги кўприк талабга жавоб бермагани сабаб кўприк устидан ўтиб, аҳоли хонадонларига ҳам кирган. Бу сафар ҳам шундай бўлган.
Кучли ва катта-катта ёққан дўл қишлоқ ўртасида жойлашган кўприк тагидаги «труба»га тиқилиб қолиб, ўтмай қолиши натижасида сел кўприк устига чиққан. Кучли оқим билан келган сел кўприк устидаги бетон тўсиқларни ҳам олиб кетган.
Селдан жабрланганлар бўлмаган. 5–6 та хонадон ҳовлисига кириб борган лойқа сув тозаланган. Бироқ қишлоққа олиб кирувчи тахминан 500–600 метр узоқликдаги йўлни буткул ювиб кетган.
Зарафшондаги сел натижасида 300 нафар фуқаро эвакуация қилинган
Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида 2020 йил 13 майга ўтар кечаси кучли ёмғир оқибатида сел келган. Аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, кучли шамол билан бирга кечган жала соат тахминан 1:00 да бошланган, ФВВ маълумотларига кўра, кучли ёмғир соат 2:30 дан 4:30 гача бўлган оралиқда кузатилган.
Расмий маълумотларга кўра, хавф остида қолган камида 300 нафар фуқаро эвакуация қилинган. Қутқарув ишларига камида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 9 та техникаси ва 70 нафар шахсий таркиби жалб этилган.
Изоҳ (0)