Сурхондарёдан Тошкентга истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини олиб келаётган Cobalt автомобили аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖЦБ Карантин тадбирларни таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан «Дарбанд» ЙПХ масканида назорат рейд тадбирлари олиб борилган.
Тадбир давомида Ангор—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган 20 ёшли А.О. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автотранспорт воситасида ветеринария-санитария қоидаларига амал қилинмаган ҳолда, ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 218 килограмм гўшт маҳсулотларининг олиб кетилаётгани аниқланган. Ҳолат бўйича ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Аввалроқ Жиззахда Nexia юкхонаси ва салонидан Тошкентга олиб кетилаётган 712 кг номаълум ҳайвон гўшти топилгани, Бухородан Тошкентга 500 кг истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган Isuzu тўхтатиб қолингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)