• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сардоба фожиаси шахсан мен учун жуда катта сабоқ бўлган» — Сардоба тумани ҳокими

    Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида рўй берган энг катта техноген фожиа — 2020 йил 1 май куни содир бўлган Сардоба сув омбори тўғони бузилиши нафақат сирдарёликлар, бутун Ўзбекистон халқи ёдида қолди. Фожиа сабаб кўпчилик оилалар бошпанасидан ажралди, бир умр йиғиб терган мол-мулкидан мосуво бўлди. 2022 йилнинг 1 май куни мазкур воқеага икки йил бўлди. «Дарё» ижодий жамоаси шу муносабат билан Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани ҳокими Абдуазим Хидировни суҳбатга чорлаб, фожиадан сўнг жабрланганлар ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлгани билан қизиқди.

    «Сардоба фожиаси Ўзбекистондаги энг катта техноген фалокатлардан бири бўлди десак, хато қилмаган бўламиз. Мазкур фожиага ҳам икки йил бўлди. Вақт жуда тез ўтяпти, аммо бу воқеа сардобаликлар қалбида бир умрга из қолдирди. Улар бу фалокатни ҳеч қачон эсдан чиқаролмайди. Биласизми, Сардоба фожиаси Рамазон ойида содир бўлгани ва юртдошларимизнинг саҳарликка уйғониб, сергак бўлиб тургани Аллоҳнинг инояти бўлди, деб ўйлайман. Шу сабаб аҳолининг хавфсизлиги таъминланиб, шу фалокатдан қутилдик», — дейди туман ҳокими.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Абдуазим Хидировнинг айтишича, у фожиа ҳақида тонгги 05:40 да хабар топган.

    «Сув омбори тўғони бузилгани ҳақида менга тонгги 05:40 да хабар келди. Ўша куни ишхонамда қолгандим ва хабарни эшитганимда кабинетимда эдим. Воқеани билгач, бу ҳақда вилоятдаги раҳбарларимизга хабар бердик. Ва раҳбарларимиз билан бирга халқни эвакуация қилишга киришдик. Қисқа фурсатда ҳудуд аҳолисини хавфсиз жойларга кўчирдик. Тан олиш керак, бундай фожиа рўй берган пайтда ҳар қандай инсон ҳам таҳликага тушиб, нима қилишини билмай қолар экан. Ишни нимадан ва қандай бошлашни ўйлаб қоларкан. Яхши ҳам ўша куни воқеа жойига муҳтарам президентимизнинг шахсан ўзлари етиб келди. Ҳолатни ўзлари кўриб, тўғон бошига ҳам борди. Ҳукумат вакиллари ва вазирликларга тегишли топшириқлар бериб, муаммони бартараф этиш чораларини кўрди. Айнан ўша куни президентимизнинг Сардоба сув омбори тўғони бузилиши оқибатларини қисқа муддатда бартараф этиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди. Фармойишга кўра, ҳукумат комиссияси, Бош вазиримиз бошчилигида ҳукумат штаби тузилди. Ҳамда шу орқали энг аввало сув тошқинидан жабрланган инсонларни таҳликага туширмаслик учун уларга тўғри маълумот бериш, шунингдек психологик ва тиббий ёрдам кўрсатиб, уларни тинчлантириш ишларини амалга оширдик. Қолаверса, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб, ётоқжойлар тайёрладик», — дейди Сардоба тумани ҳокими.

    Суҳбатдош ҳокимнинг маълумот беришича, фожиа сабаб туманнинг учта маҳалласи — «Қўрғонтепа», «Дўстлик» ва «Юртдош» маҳаллалари талафот кўрган.

    «Шу маҳаллаларда ўша пайтда 2700 га яқин хонадонда 12 минг 872 нафар аҳоли истиқомат қилган. Ўша куни икки соатда айнан шунча аҳоли ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари — мактаб, боғча ва коллеж биноларига, шунингдек яқин қариндошлариникига кўчирилди. Бошга мусибат тушганда дўст ким, душман кимлиги билинади, дейишади, шукурки, фожиадан сўнг муҳтарам президентимиз раҳнамолигида республикамизнинг барча ҳудудларидан ёрдамлар кела бошлади. Халқимиз нафақат Сардоба туманига, Мирзаобод ва Оқтепа туманларига ҳам ёрдам юборди. Мен шу фурсатдан фойдаланиб, тумандошларимиз номидан биздан ёрдамини аямаган халқимизга, ҳокимликларга, Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларига такроран бўлса-да, ўз миннатдорчилигимни изҳор қилиб, раҳмат айтмоқчиман. Биз уларга раҳмат айтишдан сира чарчамаймиз», — дейди ҳоким.

    Абдуазим Хидиров.

    Абдуазим Хидиров.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Айтилишича, ҳудуддаги учта маҳаллада 1980 йилларда қурилган 530 та бетон қопламали уйга унча зарар етмаган. Аммо пахса ва хом ғиштдан қурилган қўшимчалар бинолар эса буткул яроқсиз ҳолга келган.

    Аҳолига қуриб берилган янги кўп қаватли уйлар ва аҳоли вакиллари.

    Аҳолига қуриб берилган янги кўп қаватли уйлар ва аҳоли вакиллари.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Одамларни хавфсиз жойга кўчиргач, бизнинг асосий ишимиз хатлов ўтказиб, вазиятга аниқлик киритишдан иборат бўлган. Аниқланишича, сувдан зарар кўрган учта маҳалламизда 530 та бетон панелли коттежлар сақланиб қолган, лой ғишт ва пахсадан қурилган уйлар эса яшаб бўлмас даражага келган. Уйлари бузилиб, яроқсиз ҳолга келган аҳоли учун 37 та 1480 та хонадондан иборат барча қулайликларга эга янги уй қуриб берилди. Тўғриси, биз бундай чиройли ва шинам уйлар қуриб берилади, маҳалламиз шаҳарга айланади деб ўйламагандик. Ва бу бизнинг тушимизга ҳам кирмаганди. Бир ёмонликнинг бир яхшилиги бор дейишганларидек, биз Сардоба фожиаси сабаб шундай кўркам уйлар яратилишининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлдик», — дейди туман раҳбари.

    Масъулнинг тан олишича, фожиадан аввал мазкур ҳудуд аҳолиси жуда оғир шароитда яшаган.

    «Тан олиш керак, талафотдан аввал шу учта маҳалладаги аҳолининг яшаш тарзи жуда оғир эди. Ичимлик суви умуман йўқ эди, имконияти бор одамлар сувни пулга сотиб олиб, уйи ёнида қурилган ҳовузга солиб ичарди. Имконияти йўқлар эса лоток ва каналдан сув ичарди. Ҳар учала маҳалла ҳам 10 йил аввал табиий газдан узилганди. Шунингдек, ҳозирда янги қурилган 37 та кўп қаватли уй ўрнида 1960-1970 йилларда қурилган 52 та икки қаватли авария ҳолатидаги уйлар бор эди. Бу уйларнинг 80 фоизи яшаш учун хавфли, авария ҳолатида турганди. Тўғри, талафот жуда катта из қолдирди. Аммо шу сабаб бугун одамларимиз янги уйларда, янгича ҳаёт кечирмоқда. Қолаверса, шу учта маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида салкам 35 километр сув қувури тортилди. 42 километрлик табиий газ қувури ўтказилди. 118 километр узунликдаги электр симлари ўрнатилди. 30 километр ички йўлларга асфальт ва бетон қоплама ётқизилди», — дейди Абдуазим ака.

    Туман ҳокимининг маълумот беришича, Сардоба фожиаси содир бўлгач, аҳолига барча қулайликлар яратилгунга қадар президент Шавкат Мирзиёев ҳудудга беш маротаба бориб келган.

    Абдуазим Хидиров.

    Абдуазим Хидиров.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Талафот оқибатлари бартараф этилгунга қадар президентимиз Сардобага беш маротаба келиб-кетди. Ҳар сафар келганларида қурилиш ишлари, ободонлаштириш ишларини кўриб, камчиликларни айтиб, масъуллар ва қурувчиларга йўл-йўриқ кўрсатиб кетарди. Давлатимиз раҳбари 2020 йил 15 май куни сардобаликлар билан учрашганда ҳар бир хонадонга ёрдам берилиши, ҳатто уйлардаги кўрпа-тўшакларгача алмаштирилишини айтганди. Шу ваъдаларнинг барчаси бажарилди. Биргина Сардоба туманидаги хонадон вакилларига моддий ва маънавий зарар учун дастлаб 40 миллион сўмдан 72 миллиард сўм тўлаб берилди. Ҳар бир хонадонга 8 турдаги уй-жиҳозлари — телевизордан тортиб, электр чойнаккача олиб берилди. Бунга 10 миллиард сўм маблағ сарфланди», — дейди туман ҳокими.

    Таъкидланишича, фожиадан сўнг ҳудудда лойиҳа қиймати 27 миллиард сўм бўлган янги мактаб қурилиб, мавжуд 4 та мактаб капитал таъмирланган.

    700 та иш ўрни яратилган Оқсарой текстил.

    700 та иш ўрни яратилган Оқсарой текстил.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Сардобаликларга 2020 йилнинг 13 октябрь куни янги хонадон калитлари топширилди. Тумандошлар президентимиз билан учрашганида Сардоба City’ни қуриб бердингиз, дейишди. Боиси, уларнинг қувончи жуда чексиз эди-да. Шунингдек, ушбу учта маҳалладаги тўртта мактаб капитал таъмирланди. Мактаб жиҳозларигача янги олиб берилди. 610 ўринли 1-мактаб эса 27 миллиард сўм маблағ эвазига нолдан барпо этилди. Ва вилоятдаги ягона мактабга айланди. Қолаверса, иккита янги боғча, битта янги оилавий поликлиника ташкил этилди. Оқсарой текстилда 700 та иш ўрни яратилди», — дейди Абдуазим Хидиров.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Суҳбат давомида айтилишича, тошқиндан зарар кўрган учта маҳалладаги 72 та тадбиркорлик субъектларининг салкам 4 миллиард сўмлик зарари қоплаб берилган. 16 та фермерга 983 миллион сўмлик товон пули тўланган.

    «Биргина муаммо тошқинда ўлган ёки оқиб кетган қора моллар ва майда шоҳли моллар зарари қоплаб берилмаган. Ҳисоб-китобларимизга кўра тошқин пайтида аҳолининг 982 бош қора моли, 300 дан ортиқ майда шоҳли моллари ўлган ёки сувда оқиб кетган. Аҳолининг бу зарари Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорига кўра, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Аммо бунинг учун вақт керак бўлади», — дейди туман ҳокими.

    Қўшимча қилинишича, талафотдан сўнг республика ишчи гуруҳи ҳудудга келиб, ҳолатни обдон ўрганган.

    «‘Қўрғонтепа’ маҳалласидаги уйлар Хоразм ва Навоий вилояти қурувчилари, ‘Дўстлик’ маҳалласидаги уйлар эса Қорақалпоғистон республикаси қурувчилари, ‘Юртдош’ маҳалласидаги уйлар эса Бухоро вилояти қурувчилари томонидан таъмирланиб, янгича кўриниш касб этди. Тошқингача шу маҳаллаларда ўзбошимчалик билан қуриб олинган бинолар бор эди. Айнан шу талафот пайтида барчасига зарар етган ва шу боис ҳаммаси бузиб ташланди. Коттежлар эса қайта таъмирланиб, аҳоли учун қулай шароит яратилди», — дейди ҳоким.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Абдуазим Хидиров Сардоба фожиаси уларни доим огоҳликка даъват этишини таъкидлаб, ҳозир ҳам ҳар икки-уч кунда сув омбор бошига бориб, уни кўздан кечиришга ҳаракат қилишини айтмоқда.

    «Март ва апрель бошида сурункали ёғингарчиликлар бўлгани боис, ҳар уч тўрт кунда сув омбор бошига бориб, ўзимиз кўриб, билиб кузатиб турдик. 2020 йилдаги талафот бизга сабоқ бўлгани учун, ҳар куни имкон қадар огоҳ бўлишга, диққат билан кузатиб туришга ўргандик», — дейди туман ҳокими.

    Туман ҳокими Сардоба фожиаси ўзи учун жуда катта сабоқ бўлганини айтмоқда.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Талафот кечаси бир ёки иккида содир бўлганда, ухлаб ётган одамни уйқидан уйғотиб, ҳудуддан олиб чиқиб кетишнинг ўзи бўлмайди. Қолверса ўша воқеа айнан Рамазон ойига тўғри келгани боис, Аллоҳ бизга кўмак берди деб ўйлайман. Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади деганларидек, Сардоба фожиаси биз учун, шахсан мен учун катта сабоқ бўлди. Ўша кунлари кечаю-кундуз одамлар билан бирга ишладик. Ва токи одамларнинг уйлари тўлиқ битгунга қадар тинчимиз бўлмади. Одамларни совуқ кунга қолдирмасдан, барча ишни, белгиланган топшириқларни бажаришга уриндик», — дейди суҳбатдош ҳоким.

    Операторлар: Маъмуржон Обраҳматов, Дилруҳ Исомиддинова

    Мавзуга доир: 

    • «Қоч, кет, сув омбори тўғони бузилди, деган ваҳима билан уйғонгандик». Сардобаликлар икки йил аввалги тўғон бузилишини қандай эслайди?
    • «Ҳаётдан умидимиз узилган, шу ерда ўлиб кетсак керак, деб ўйлагандик». Сардоба тошқини пайтида қабристонда жон сақлаган Абдимажид ҳикояси
    • «Сувда оқаётган қизларни қутқариш учун ўзимни сувга отдим, шукрки, улар омон қолди». Сардоба фожиасида 624 та хонадон аҳолисини бир ўзи эвакуация қилган ИИБ ходими билан суҳбат
    • Қадрдон кроссовка ва чойнак: саховатли халқ совғасини асраб келаётган сардобаликлар

    03.05.2022, 14:52   Изоҳ (0)   50727
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 24 поғонага юқорилаб, 133-ўринга чиқди

    03.05.2022, 14:31

    Андижонда қарздор аёл МИБ ходимини калтаклаб, гаровга қўйилган Damas’ни олиб қочди (видео)

    03.05.2022, 12:50

    Бўстонлиқда расмга тушаман деб шаршарадан йиқилиб тушган йигитга ёрдам кўрсатилди

    03.05.2022, 11:18

    Ўзбекистонда 4 май куни шамол тезлиги кучайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

    03.05.2022, 10:58

    Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни бир кишида коронавирус аниқланди

    03.05.2022, 10:31

    Бўстонлиқда ёнғинларни пайқайдиган илк камера ўрнатилди

    03.05.2022, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.