Ўзбекистонда 2 сентябрь соат 23:30 дан 3 сентябрь соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 257 та ҳолат қайд этилди. Бу сўнгги 68 кун ичидаги — 28 июндан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 42797 нафарга етди.

ССВ ҳисоби бўйича 334, «Дарё» ҳисоби бўйича 345 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

Янги касалланиш ҳолатлари

Янги касалланган 257 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган:

  • Тошкент вилоятида — 109 нафар;
  • Тошкент шаҳрида — 104 нафар;
  • Самарқанд вилоятида — 8 нафар;
  • Бухоро вилоятида — 7 нафар;
  • Фарғона вилоятида — 7 нафар;
  • Наманган вилоятида — 6 нафар;
  • Андижон вилоятида — 6 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида — 5 нафар;
  • Хоразм вилоятида — 5 нафар.

Кун давомида 9 та ҳудудда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. 28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада кунига ўртача 370 нафар янги бемор аниқлангани, карантин талаблари юмшатилган ҳозирги шароитда ушбу рақам назорат кўрсаткичи бўлишини қайд этганди. Президент ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.

Тошкент вилоятида 109 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда сентябрь ойида кунлик касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. 1 сентябрь куни 91 кишида, 2 сентябрь куни 105 кишида касаллик қайд этилганди. Ҳозирда Тошкент вилоятида коронавирус юқтириб олганлар сони 7510 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 17,5 фоизи Тошкент вилояти ҳисобига тўғри келмоқда.

Тошкент шаҳрида 104 кишида коронавирус аниқланди. Сентябрда пойтахтда кунлик касалланиш ҳолатлари пасаймоқда. 31 август Тошкентда 248 кишида коронавирус аниқланган бўлса, 1 сентябрда 218 кишида, 2 сентябрь куни 189 кишида COVID-19 қайд этилди. Ҳозирда пойтахтда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 26 мингдан ошиб, 26063 нафарга етди. Дунё бўйича коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар 26 миллиондан ошди. Бутун дунёда коронавирус юқтириб олганларнинг 0,1 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.

Самарқанд вилоятида 8 кишида коронавирус аниқланди. Сентябрь ойида вилоятда касалланганлар сони 20 нафарга кўпайди. Самарқандда COVID-19 қайд этилганлар сони 1738 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 4 фоизи Самарқанд вилоятига тўғри келмоқда.

Бухоро вилоятида 7 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда сентябрь ойида касалланганлар сони 15 нафарга етди. Бухородаги умумий касалланганлар сони эса 1061 нафарни ташкил этмоқда. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалиниш ҳолатларининг қарийб 2,5 фоизи Бухорода аниқланган.

Фарғона вилоятида 7 кишида COVID-19 аниқланди. Сентябрнинг ҳар учала кунида ҳам вилоятда янги ҳолатлар қайд этилди. 10 августдан сўнг бугунгача Фарғонада янги беморлар аниқланганида касалланиш ҳолатлари 5 тадан ошмаётганди.

Наманган вилоятида 6 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда сентябрда биринчи марта янги ҳолатлар рўйхатга олинмоқда.

Андижон вилоятида 6 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда сентябрдаги илк касалланиш ҳолатлари 3 сентябрга келиб аниқланди. Андижонда августда 28 кун янги ҳолатлар рўйхатга олинган, фақат 3 марта — 8 август, 15 август ва 28 август кунлари янги касалланиш ҳолатлари аниқланмаганди.

Қашқадарё вилоятида 5 кишида касаллик қайд этилди. Вилоятда охирги 16 куннинг 13 тасида янги беморлар рўйхатга олинди. Сентябрь ойида Қашқадарёда жами 18 кишида COVID-19 аниқланди.

Хоразм вилоятида 5 кишида коронавирус қайд этилди. Август ойида Хоразмда 9 кун янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Сентябрнинг 3 кунидан 2 тасида янги касалланганлар рўйхатга олинди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони ҳозирда 479 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 1,1 фоизи Хоразм вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

ССВ Тошкент шаҳрида 3, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди.

Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 77 ёшли А.М. исмли аёл вафот этган.

Иккинчи ўлим. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшаган 58 ёшли Д.Д. исмли аёл вафот этган.

Учинчи ўлим. Тошкент вилояти Чиноз туманида яшаган 71 ёшли О.А. исмли аёл вафот этган.

Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 46 ёшли Н.М. исмли аёл вафот этган.

Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшаган 53 ёшли Х.Р. исмли эркак вафот этган.

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 334 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 345 нафарни ташкил этмоқда.

ССВ томонидан коронавирус қурбони бўлгани «тан олинмаганлар»:

Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди. Қашқадарёда яна бир тиббиёт ходими, хусусий клиника бош шифокори Тўрақул Холиқов 65 ёшида вафот этди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган хусусий клиника масъулларининг таъкидлашича, Тўрақул Холиқов сўнгги бир ой давомида коронавирус касаллигидан даволаниб келган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2287 нафар бемордан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволдаБир кун аввал аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 541 нафарни ташкил этаётганди, энди эса 532 нафарга тушди. Бу орада эса ССВ 5 кишининг вафот этгани ҳақида хабар берди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 23,2 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди. Бу охирги 18 кун ичидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Касалликдан даволаниш

3 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида 293 нафар бемор коронавирусдан соғайди.

Янги тузалганларнинг

  • 155 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 93 нафари Тошкент вилоятида;
  • 17 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 10 нафари Хоразм вилоятида;
  • 7 нафари Андижон вилоятида;
  • 6 нафари Наманган вилоятида;
  • 3 нафари Фарғона вилоятида;
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 42 797 нафар бемордан 40 176 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Олти кундан буён даволаниш кўрсаткичи 93 фоиз бўлганди. Бу коронавирус Ўзбекистонга кириб келганидан сўнг энг юқори натижа ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 2287 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. Коронавирусдан даволанишни давом эттираётган беморлар сони чўққига чиққан — 29 июль куни беморлар сони 9517 нафар эди. Бир ойдан бироз кўпроқ вақт ичида уларнинг сони 4 баробарга камайди. Айни пайтда даволанаётган беморлар сони 70 кун ичида минимум кўрсаткичга тушди — 25 июнь куни 2280 нафар бемор коронавирусдан даволанаётганди.

Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 1647 нафар. Фарғонада 7, Жиззахда 7, Хоразмда 9, Навоийда 10, Қорақалпоғистонда 12, Андижонда 20, Сурхондарёда 21, Сирдарёда 31, Наманганда 38, Бухорода 40, Қашқадарёда 46, Самарқандда 109 ва Тошкент вилоятида 290 нафар бемор қолди.