Хоразмлик коронавирусга чалинган бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи 56 ёшли Д.С. исмли эркак бир ҳафта давомида тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсиз бўлган.

Сўнгра бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга COVID-19 инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги билан ҳам оғриган. Хасталик ўткир нафас ва ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этди.

56 ёшли эркак коронавирусдан вафот этган Хоразмдаги биринчи, Ўзбекистондаги 57-бемор бўлди. Ўлим ҳолати қайд этилмаган фақат Андижон ва Сирдарё вилоятлари қолди.

Бунгача Ўзбекистонда 56 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: