Ўзбекистонда карантин шароитида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида тизимли чора-тадбирлар белгиланди. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарорида кўзда тутилган.
Мутасаддиларга нодавлат таълим ташкилотлари (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, олий таълим ташкилотлари) фаолиятини ўрганган ҳолда, карантин чекловлари жорий этилганлиги муносабати билан фаолиятида молиявий муаммоларга дуч келаётган нодавлат таълим ташкилотларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ушбу масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори тайёрланади.
Йирик тадбиркорлик субъектларига карантин чекловлари амал қилган даврда тегишли ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида санитария-гигиена ва эпидемиологик талабларга риоя этилиши учун масъул бўлган ходим белгилаш тавсия этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашаётгани сабабли 10 июлдан 1 августгача мамлакатда қатъий карантин чоралари жорий этилди. Республика махсус комиссиясининг 11 июлдаги қарори билан аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Ўзбекистонда навбатдаги карантин чекловлари маълум қилинди.
Изоҳ (0)