Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган 53 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи 53 ёшли Н.С. 2020 йил 20 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

22 июнь куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, тез тиббий ёрдам автомашинасида Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг жонлантириш бўлимига кўчирилган. Унга COVID-19, икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, унда гипертония касаллиги ҳам қайд этилган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни шифокорлар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этди.

53 ёшли Н.С. коронавирусдан вафот этган Бухородаги тўртинчи, Ўзбекистондаги 50-бемор бўлди.

Кун давомида ССВ 5 нафар беморнинг вафот этгани ҳақида хабар берди.

Бунгача Ўзбекистонда 49 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: