Қамчиқ довонидаги «Наманган» ЙПХ маскани 10 июль, жума куни соат 00:00 дан бошлаб ёпилади. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Бошқарма матбуот хизматига кўра, шу санадан бошлаб автотранспорт воситаларининг довон орқали ҳаракатланиши тўхтатилади.
Тошкентга махсус лицензия ёки рухсатномага эга бўлган машиналар, шунингдек, юк машиналари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб кетаётган автомобиллар қатнови учун рухсат берилади.
Маълумот учун, Наманган вилоятида шу кундан бошлаб 59 та блокпост фаолияти тикланиши кўзда тутилган. Жумладан, Наманган шаҳрида 15 та ташқи, 8 та ички, жами 23 та пост кучайтирилган тартибда иш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 8 июлдаги қарори билан Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чекловлари қайтадан кучайтирилмоқда. Шунингдек, автотранспорт ҳаракати ҳам чекланиши кўзда тутилган. Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари эпидемиологик тоифаси «қизил» бўлади.
Изоҳ (0)