• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 50 нафарга етди

    Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган 53 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

    Хабарда қайд этилишича, Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи 53 ёшли Н.С. 2020 йил 20 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

    22 июнь куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, тез тиббий ёрдам автомашинасида Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг жонлантириш бўлимига кўчирилган. Унга COVID-19, икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, унда гипертония касаллиги ҳам қайд этилган.

    Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни шифокорлар тавсияси асосида олиб борилган.

    Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этди.

    53 ёшли Н.С. коронавирусдан вафот этган Бухородаги тўртинчи, Ўзбекистондаги 50-бемор бўлди.

    Кун давомида ССВ 5 нафар беморнинг вафот этгани ҳақида хабар берди.

    Бунгача Ўзбекистонда 49 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида:

    • 27 март куни Наманган вилоятида Умрадан қайтган қизидан коронавирус юқтириб олган 72 ёшли онахон миокард инфарктидан (унинг жанозасида қариндошларидан ҳеч ким иштирок этмаган);
    • 28 март куни Тошкент шаҳрида ўзини уйда даволашга уринган 39 ёшли (эркак) шифокор коронавирус инфекциясидан;
    • 7 апрель куни Тошкентда коронавирусга чалинган чирчиқлик 40 ёшли Ш. исмли эркак юрак ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 11 апрель куни хориж сафаридан коронавирусга чалиниб қайтган фарғоналик 59 ёшли Н. исмли аёл ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги оқибатида;
    • 18 апрель куни Тошкент шаҳрида 77 ёшли А. исмли аёл коронавирус инфекцияси асоратлари — икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан;
    • 21 апрель куни Наманган шаҳрида яшаган 73 ёшли Ш. исмли эркак юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 22 апрель куни Наманган шаҳрида яшаган 54 ёшли Г. исмли аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 24 апрель куни Тошкентда ангренлик Ф. исмли аёл ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан;
    • 29 апрель куни Тошкентда 61 ёшли Г. исмли бемор ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан;
    • 3 май куни Наманганда М. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 13 май куни Самарқандда коронавирусга чалинган Ў. исмли иккинчи гуруҳ ногирони ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 17 май куни коронавирусга чалингани Сурхондарёда аниқланган сирдарёлик И. исмли ҳайдовчи юрак-қон томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан;
    • 18 май куни Тошкентда самарқандлик И. исмли бемор юрак-қон томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан;
    • 26 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшаган ва коронавирусга чалинган 63 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 31 май куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 63 ёшли Х. исмли аёл бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан;
    • 3 июнь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 72 ёшли М. исмли эркак ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан;
    • 6 июнь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 70 ёшли Ш. исмли эркак мия шиши, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 8 июнь куни Тошкентда коронавирусга чалинган 76 ёшли Х. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 10 июнь куни Тошкентга Санкт-Петербургдан чартер рейсда келган самарқандлик А. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 25 июнь куни Денов шаҳрида яшаган 59 ёшли Б.Х. исмли аёл юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (ушбу бемор 20 июнда вафот этгани ҳақида Денов тумани ҳокими 21 июнь куни маълум қилганди);
    • 28 июнь куни Юқори Чирчиқдаги карантин зонасида коронавирус юқтириб олган тошкентлик 52 ёшли А.У. исмли шифокор миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан (ушбу бемор 26 июнь куни вафот этган);
    • 28 июнь куни Тошкентда 42 ёшли Д.Х. исмли эркак бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан;.
    • 29 июнь куни Бухорода 58 ёшли М.С. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 29 июнь куни Жиззах вилоятида 72 ёшли Қ.Р. исмли эркак ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан
    • 30 июнь куни Жиззах вилоятида 70 ёшли Ф.О. исмли аёл ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 30 июнь куни Тошкентда қорақалпоғистонлик 62 ёшли Б.Й. исмли эркак ўпка ва ўткир нафас етишмовчилигидан
    • 1 июль куни Қашқадарёда 64 ёшли С.Ҳ. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан (у 29 июнь куни оламдан ўтган);
    • 3 июль куни Тошкентда 59 ёшли Ғ.Б. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (у 2 июль куни оламдан ўтган);
    • 3 июль куни Тошкентда саратон касаллигидан даволаниб келган 77 ёшли аёл ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (у 2 июль куни оламдан ўтган);
    • 4 июль куни Тошкентда 65 ёшли эркак В.М. ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан (у 3 июль куни вафот этган);
    • 4 июль куни Бухорода 35 ёшли Д.Ш. ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан (у 3 июль куни вафот этган);
    • 5 июль куни Тошкентда 71 ёшли М.Г. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 5 июль куни Тошкентда 45 ёшли З. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 5 июль куни Тошкентда 49 ёшли Н.У. исмли аёл икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 6 июль куни Тошкентда 67 ёшли Л.М. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 6 июль куни Тошкентда 43 ёшли А. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 6 июнь куни Тошкентда 86 ёшли З.Р. исмли аёл мия шиши, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 7 июль куни Самарқандда 61 ёшли О.Н. исмли аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 7 июль куни Тошкентда 79 ёшли Х.Б. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 7 июль куни Навоийда 38 ёшли Х.Ш. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шишидан
    • 8 июль куни Тошкентда 64 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан
    • 8 июль куни Тошкентда 64 ёшли Б.К.нинг ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан; 
    • 8 июль куни Қорапоғистонда 56 ёшли З.Д. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 8 июль куни Навоий шаҳрида яшовчи 52 ёшли Б.А.нинг ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида;
    • 8 июль куни Тошкент шаҳрида 72 ёшли Л.С. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 9 июль куни Бухорода 40 ёшли афғонистонлик М.Ҳ. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 9 июль куни Тошкентнинг Учтепа туманида яшовчи 83 ёшли Ш.Т. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 9 июль куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи 51 ёшли Р.Н. исмли эркак ўткир юрак- қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 9 июль куни Жиззах шаҳрида яшовчи 28 ёшли М.О. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этгани тўғрисида хабар қилинган эди.

    09.07.2020, 22:31   Изоҳ (0)   92045
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кимлар ўз шахсий автомашинасида кириб-чиқиши мумкинлиги маълум қилинди

    09.07.2020, 22:18

    Тошкентга кириш-чиқишдаги постлар яқинида тирбандликлар кузатилмоқда (фото)

    09.07.2020, 21:57

    Шерзод Шерматов сентябргача вазият яхшиланса, ўқувчилар учун онлайн дарслар бўлмаслигини маълум қилди

    09.07.2020, 21:33

    Қамчиқ довони орқали автомобиллар ҳаракатланиши 10 июлдан бошлаб тўхтатилади

    09.07.2020, 21:26

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 10 июль куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

    09.07.2020, 20:20

    Ўзбекистонда карантинни қайтаришга сабаб бўлган 6 та муаммо маълум қилинди

    09.07.2020, 20:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Систит — бу уят эмас!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда Ўрмон агентлиги ташкил этилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 15:30

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Афғонистонда Қурбон ҳайити бошқа санада нишонланади

    Афгонистон | 3 июн, 15:20

    ДХХ ҳажга юборишини айтиб фирибгарлик қилган яна тўрт кишини ушлади

    Ўзбекистон | 3 июн, 15:10

    Футбол юлдузларининг машҳурликда ўзидан қолишмайдиган рафиқалари

    Лайфстайл | 3 июн, 15:05

    Покистонда 200 дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди

    Дунё | 3 июн, 15:00

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    Иқтисодиёт | 3 июн, 14:50

    Met Gala’да уни танишмади: Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг 5 йил танаффус қилишига нима мажбур қилганди?

    Кино | 3 июн, 14:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.