Жиззах шаҳрида яшовчи 28 ёшли М.О. исмли аёлнинг 22 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, у уй шароитида даволаниб юрган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Бемор аҳволи оғирлашиб, 4 июль куни тиббиёт ходимларига мурожаат қилганидан сўнг, ундан COVID-19’га намуна олинган ва инфекция билан касалланганлиги тасдиқланган. Унда икки томонлама бронхопневмония, ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.

Бемор даволаниш жараёнида мутахассислар томонидан бир неча марта консултация қилинган, унга тасдиқланган стандартлар асосида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Беморда ўткир нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли у сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион чораларга қарамасдан беморнинг ҳолати кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

ССВ аввалги вафот этган беморлардан фарқли равишда жиззахлик 28 ёшли аёлнинг қайсидир касалликдан узоқ йиллардан бери даволаниб келаётгани ҳақида ёзмаган.

28 ёшли аёл коронавирусдан вафот этган Жиззахдаги учинчи, Ўзбекистондаги 49-бемор бўлди.

Кун давомида ССВ 4 нафар беморнинг вафот этгани ҳақида хабар берди.

Бунгача Ўзбекистонда 47 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: