• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    1989 йилда Россияда Байкал-Амур магистрали деб номланган йирик темир йўл тармоғи фойдаланишга топширилади. Бу темир йўл Сибирни Узоқ Шарқ билан боғлайди ва шу тариқа Москвадан Владивостоккача СССРдан чиқмаган ҳолда бориш имконияти пайдо бўлади. Унгача мамлакат ғарбидан шарқига бориш учун Хитой ва Мўғулистон ҳудудидан ўтиларди. БАМ қурилишида бошқалар қатори ўзбекистонликлар ҳам меҳнат қилган.

    Уруш йилларида темир йўл қурилиши

    Поездлар ва темир йўллар пайдо бўлганидан бери улар ҳар қандай мамлакатнинг ривожланиши учун муҳим тармоқлардан бири ҳисобланиб келмоқда.

    Ҳали авиация унча ривожланмаган ХХ аср бошларида темир йўлларнинг аҳамиятини ҳеч нарсага тенглаб бўлмас эди. Айниқса, Россиядай катта ҳудудларга эга бўлган мамлакатлар учун темир йўлларнинг қурилиши ва фаолият кўрсатиши янада муҳим бўлган.

    Йирик давлат сифатида Россия темир йўл тармоқларини ривожлантиришни Чор империяси даврида бошлаган эди. 1917 йилда содир этилган Октябрь тўнтаришидан кейин ҳам мамлакатда темир йўл қуриш долзарб масала бўлиб қолаверди.

    Москванинг бирдан бир орзуси мамлакат пойтахтини Узоқ Шарқ билан темир йўл орқали боғлаш эди. Бу ишни амалга ошириш ўша пайтларда имконсиз бўлган.

    1925 йилда Сибирдан Узоқ Шарққа темир йўл тортиш лойиҳалари қилина бошланади. Иккинчи тарафдан, Узоқ Шарқдаги турли шаҳарларни ўзаро темир йўл билан боғлаш ишлари бошлаб юборилади.

    1930 йилларда ишлар икки тарафда, Шарқий Сибир ва Узоқ Шарқда имкониятларга қараб давом эттирилади. Шароитлар оғир, имкониятлар чекланган, ўртада жуда катта ҳудудда Тайга ястаниб ётар эди. Орада Иккинчи жаҳон уруши бошланиб ишлар анча сустлашиб қолади, лекин тўхтатилмайди. Уруш йилларида Комсомолск-Амур шаҳридан Совет Гавани шаҳригача темир йўл тортилади.

    БАМнинг Узоқ Шарқдаги харитаси

    Уруш тугагандан сўнг, темир йўлчилар ҳам барча қатори мамлакатни тиклаш ишларида қатнашиб, урушда вайрон бўлган ҳудудлардаги темир йўлларни қайта қуриш билан банд бўлади.

    1950 йиллардан бошлаб Сибир ва Узоқ Шарқда ишлар яна давом эттирилади. Аммо, темир йўл қурувчиларининг ишларига ўрмон ва ботқоқлар жуда катта тўсиқ бўлганлиги учун, темир йўл қурилиши жуда секинлик билан давом этарди. 1970 йилларнинг бошига келиб СССР раҳбариятини ишларнинг бундай суст давом этиши қониқтирмайди. Улар қурилишни жадаллаштириш чораларини кўра бошлайди.

    БАМнинг Ёшлар Иттифоқига берилиши

    1974 йил 15 мартда мамлакат раҳбари Леонид Брежнев Олмаота шаҳрида “БАМ яқин беш йилликнинг энг муҳим қурилиши бўлади” деб гапиради.

    Совет раҳбари Леонид Брежнев БАМ қурувчилари билан

    1974 йил 8 июль куни КПСС Марказий қўмитаси ва СССР Министрлар Советининг “Байкал–Амур темир йўл магистралини қуриш ҳақидаги қарор”и эълон қилинади. Шу тариқа, ҳукумат ушбу қурилишга кўп миллионли мамлакат ёшларини жалб этиш учун уни Бутуниттифоқ Комсомол Ёшлар иттифоқи (ВЛКСМ) тасарруфига топширади.

    1974 йил 26 июлда “ВЛКСМнинг XVII съезди” номидаги комсомол зарбдор отряди» тузилгани эълон қилинади. 27 июлда “Правда” газетасида “Байкалдан Амургача” номли мақола эълон қилинади. Мақолада муаллиф СССР комсомол ёшларини ушбу қурилишда иштирок этиб, “Ватан олдидаги бурчларини бажаришга” қизғин даъват этган эди.

    Совет газетасида БАМ қурилишига боришга чақириқ

    Унгача 1974 йил 27 апрелда Москвадан БАМ қурилишида ишлаш хоҳишини билдирган комсомол ёшлар билан тўла тарихий поезд йўлга чиқади.

    Поездни Сибирга ўша пайтда ВЛКСМ, ҳозирги таъбир билан айтганда Ёшлар иттифоқи раҳбари бўлган Дмитрий Филипповнинг ўзи бошлаб келади.

    Комсомол ёшларни БАМга олиб жўнаган «Зарбдор поезд»

    Шундан сўнг, мамлакатнинг ҳар бир бурчагида, ҳар бир ташкилотида БАМ қурилишига ёшларни жалб қилиш бошланиб кетади. ОАВ, телевидение, радио бутун мамлакат бўйлаб ёшларни “Аср қурилиши”га боришга тарғиб қила бошлайди. Тинда шаҳри БАМнинг расмий пойтахти этиб танланади.

    БАМ қуришининг битиши

    БАМ қурилиши ВЛКСМга топширилгандан сўнг, қурилиш ишлари анча жонланади. Турли республика ва шаҳарлардан келган комсомол бригадалар ушбу қурилишида мардона ишлайди. Шу тариқа темир йўл қурилиши жадаллик билан давом эттирилади.

    темир йўл қурилишида комсомол бригадаларнинг ҳар бирига муайян топшириқлар берилади ва улар ўзаро мусобақалашиб ишлайди. Топшириқ бажарилгач бригадалар навбатдаги қисмга ўтказилган. Қурилиш икки тарафда бирдай олиб борилади. Узоқ Шарққа темир йўл қурилиши учун керак бўладиган ускуналар денгиз орқали етказиб берилади.

    БАМ қурилиши Москвадаги раҳбарлар ваъда бергандай беш йилда битмайди, қурилиш 10 йил давом этади. Ниҳоят 1984 йил 29 сентябрда, Балбухта разездида бригадирлар А.Бондар ва И.Варшавский бошчилигидаги комсомол бригадалари темир йўлни туташтиради.

    БАМда икки тарафнинг туташтирилиши, 1984 йил

    1984 йил 1 октябрда Куанда бекатида тантанали маросим уюштирилади ва СССР темир йўл тармоғи мамлакат ғарбидан Узоқ Шарққача яхлит ҳолга келгани эълон қилинади.

    Умуман олганда БАМ фақат 1989 йилга келиб тўлиқ ҳолда ишлашга ўтади. Унгача унинг турли қисмларида носозликлар юз бериб, поездлар мунтазам қатнай олмаган.

    БАМ битганидан кейин Сибир ва Узоқ Шарқда унга туташувчи кўплаб темир йўл линиялари ҳам тортилади.

    БАМда ўзбекистонликлар ҳам ишлаган

    БАМ қурилишида бошқа иттифоқдош республикалар аҳолиси билан бирга кўплаб ўзбекистонликлар ҳам ишлаган. Ўзбекистондан борган қурилиш бригадаси “УзБАМстрой” деб номланган.

    БАМдаги кўплаб темир йўл бекатлари турли республика ва шаҳарлардан келган комсомол ёшлар бригадалари томонидан тикланган. Ўзбекистон ёшлари Куанда ва Леприндо бекатини қуриб берган.

    Ўзбекистонликлар томонидан қуриб берилган кўплаб станциялар кейинчалик қишлоқ типидаги шаҳарчага айланган ва уларнинг аксариятида бугун “Ўзбекистон” ёки “Тошкент” номли кўча бор.

    Урай шаҳридаги Ўзбекистон кўчаси

    БАМ ҳақида қизиқарли фактлар

    • БАМ СССР тарихидаги энг кўп пул сарфланган қурилиш ҳисобланади.
    • Унга қурилиш бошлангандан 1991 йилгача умумий ҳисобда 17.7 млрд рубль сарфланган. Бу маблағ ўтган асрнинг 70-80 йилларидаги курс билан ҳисоблаганда 20 миллиард АҚШ долларидан ошади.
    • БАМ 1938-1984 йиллар давомида қурилган деб ҳисобланади. Унинг умумий узунлиги 4287 километрни ташкил этади.
    • БАМ 11 та йирик дарёни, 7 та тоғ тизмасини кесиб ўтган.
    • БАМда 8 та туннел қурилган.
    • БАМда 2230 та катта ва кичик кўприклар қурилган. Улардан 142 тасининг узунлиги 100 метрдан ошади.
    • 2003 йилда БАМда узунлиги жиҳатдан Россияда энг узун, дунёда эса 5-ўринда турувчи Муйск темир йўл туннели қурилди. Унинг узунлиги 15.343 метрни ташкил этади.
    • БАМ йўлларида 200 та темир йўл бекати, 60 шаҳарча ва шаҳар типидаги қишлоқлар қурилган.
    • 1975 йилда СССР почтаси БАМга бағишлаб бир нечта почта маркаси чиқарган.
    • 2014 йилда Россия банки БАМга бағишлаб эсдалик тангаларини чиқарган.
    • БАМ ҳақида ҳужжатли фильмлар олинган, спектакл ва опералар саҳналаштирилган, асарлар ёзилган, қўшиқлар куйланган.
    • Бугунги кунда ушбу магистралдан суткада ўртача 8 та поезд ўтади.

    БАМ қурилиши учун 1975-1976 йилларда Германиядан ўн мингта Маgirus-Deutz самосвал юк машинаси харид қилинган. Уларни дунёга машҳур IVECO компаниясининг Германиядаги шўба корхонаси тайёрлаб берган.

    Ушбу юк машиналари дизель ёқилғисида ҳаракатланган ва уларда ҳаво орқали совитиш тизими бўлган. Ўшанда СССРда ҳаво совитиш тизимида ишлайдиган юк автомобиллари ишлаб чиқарилмасди. Бундай турдаги юк автомобиллари ишлаб чиқарадиган “КамАЗ” заводи Татаристонда кейин қурилган.

    Муйск тоннели

    БАМ қурилишида ҳарбийлар, СССР қуролли кучларига қарашли темир йўл қўшинлари аскарлари ҳам ишлаган. БАМда ўша пайтда СССР бошлиқ социалистик лагерга кирувчи давлатлар, Болгария, Венгрия ва Монголиядан келган қурувчилар ҳам меҳнат қилган.

    1945-1974 йиллар оралиғида БАМнинг учдан бир қисми қурилган эди. Қолган қисми 1974-1984 йиллар оралиғида қурилади.

    БАМ битганидан сўнг у Япония (паром орқали), Хитойнинг шарқий қисми ва иккита корейс давлатини Европа билан темир йўл орқали боғлади.

    1997 йилда БАМ иккига, “Шарқий Сибир темир йўллари” ва “Узоқ Шарқ темир йўллари темир йўллари”га ажратилади.

    БАМ қурилиши бир пайтлар СССРнинг шарқий ҳудудларини ривожлантиришда муҳим рол ўйнаган бўлса, бугун ҳам у Россия учун ҳам ана шундай муҳим темир йўл тармоғи бўлиб қолмоқда.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади

    1 июл, 21:35   Изоҳ (0)   785
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#Ёшлар Иттифоқ#Аср қурилиши#Байкал-Амур магистрали

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.