Президент қарори билан Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти янгича асосда ташкил этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

2025 йил 1 июль куни “Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолиятида таълим тизими самарадорлигини ошириш ва илмий тадқиқотларнинг амалиёт билан интеграциясини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб университетда ўқитишнинг дуал таълим шакли жорий этилади. Бу эса назарий билимлар ва амалий кўникмалар уйғунлигида мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади.
Dual таълим дастури кредит-модул тизими асосида қуйидагича ташкил этилади:
1-курс талабалари учун – таълим дастурларининг 60 фоизи аудиторияларда, 40 фоизи эса қурилиш саноати корхоналарида ўтказилади;
2, 3 ва 4-курс талабалари учун – 40 фоиз аудиторияларда, 60 фоиз эса ишлаб чиқариш амалиётида амалга оширилади.
Шунингдек, қарорда университет фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари белгиланди. Жумладан:
таълим жараёнларини ишлаб чиқариш билан яқинлаштириш орқали амалий кўникмаларни кучайтириш;
2028 йил якунигача университет брендини халқаро даражада шакллантириш ва хорижлик талабаларнинг сонини 1 000 нафарга етказиш кўзда тутилган.
2023 йил якунига кўра, 234 та профессионал таълим муассасасида 12 735 нафар ўқувчи дуал таълим шакли бўйича таълим олаётган эди.
Ўқувчиларнинг 4 271 нафари касб-ҳунар мактабларига, 5 274 нафари коллежларга ҳамда 3 190 нафари техникумларга тўғри келади.
Dual таълим шаклини самарали ташкил этиш мақсадида 3 603 та корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилиб, ўқувчилар ва корхоналар ўртасида 11 325 та шартнома имзоланган.
Изоҳ (0)