Грузин ошхонасининг энг мазали таомларидан бири бў​лган — ​чихиртма​ саҳарлик дастурхони учун энг яхши вариант ҳисобланади.

Фото: Getty Images

Шў​рва учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Товуқ гўшти — 700-800 гр
  • Қизил сабзи — 1 дона
  • Пиёз — 2 дона
  • Тухум — 2 дона
  • Ун — 2 ош қошиқ
  • Лимон шарбати
  • Сариёғ — 40 гр
  • Кўкатлар
  • Туз, мурч — таъбга кўра

Тайёрланиш жараёни:

  • Биринчи бўлиб товуқ гўштини қайнатиб, бульон пишириб олинг (сабзи, пиёз ва кўкат қўшинг)
  • Таом учун 2 литр бульон керак бўлади.
  • Бульон тайёр бўлганидан кейин товуқ гўштини ажратиб олинг.
  • Сариёғда пиёз қовуринг, ун солиб аралаштиринг.
  • Аралашмага 200 миллилитр бульон қўшинг.
  • Бошқа бир идишга тухум чақиб, лимон шарбати ва бульондан 700 миллилитр қўшинг.
  • Товуқ бульонининг қолган қисмини паст оловга қўйиб, тухумли аралашмани солинг ва яхшилаб аралаштиринг.
  • Шўрвага туз, мурч сепинг, кўкат қўшинг.
  • Товуқ гўштини йирикроқ кесиб шўрвага солиб аралаштиринг.

Таомни иссиқ ҳолида дастурхонга тортиш тавсия этилади.

Ёқимли иштаҳа!

«Дарё»даги бошқа рецептлардан ҳам фойдаланинг.