Россиянинг Красноярск шаҳридан Хитойга йўл олган йўловчи самолёти техник носозлик сабабли Иркуцкда мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

“Красноярск—Манжурия йўналишидаги Bombardier CRJ-200 самолёти парвозини тўхтатиб, Иркуцк аэропортига режалаштирилмаган қўнишни амалга оширди. Ҳеч ким жароҳат олмади”, дейди тез ёрдам хизмати.
Самолёт бортида 40 нафар йўловчи бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, парвоз пайтида лайнернинг тезлик ва баландликни назорат қилувчи датчиклари ишдан чиққан.
Air France авиакомпаниясининг Париждан Гваделупадаги Пуэнт-а-Питр шаҳрига учаётган самолёти йўловчи бортда телефонини йўқотиб қўйгани учун аэропортга қайтишга мажбур бўлганди.
Шунингдек, Американинг United Airlines авиакомпаниясининг Лос Анжелесдан Шанхайга учаётган самолёти учувчилардан бири паспортини унутиб қолдиргани сабабли орқага қайтишига тўғри келганди.
Изоҳ (0)