Россияда ота-онаси қарамоғисиз қолган 4 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
![](/static/2025/02/14/bj-B_IR37Wa.jpg)
Унга кўра, мамлакат Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган тўрт нафар вояга етмаган бола Ўзбекистон қайтарилди. Улар ота-онаси билан Россияга борган.
Аммо болаларнинг ота-оналари Россия ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузгани сабабли депортация қилиш учун вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Вояга етмаган тўрт нафар ўзбекистонлик бола яқин танишлари билан қолган.
Ўзбекистонлик дипломатлар зудлик билан вояга етмаган ҳамюртларнинг манзилини аниқлади. Шунингдек, уларнинг Ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Хориждан Ўзбекистонга қайтарилган болалар
Август—сентябрь ойларида хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганди. Октябрь ойида Россияда қаровсиз қолган 8 ойлик чақалоқ Ўзбекистонга, ота-онаси бағрига қайтарилди. Москвадаги вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказидан 4 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди. Ўша ойда Туркияда ота-онасининг қаровисиз қолиб кетган уч нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Ноябрда Дубайни тарк этиш тақиқланган ўзбекистонлик болага ватанга қайтишига ёрдам берилди. Декабрда Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Шунингдек, Россиянинг Тива Республикаси Оқ Довурак шаҳрида вақтинча ишлаётган ва ҳужжатларини йўқотган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилганди.
Россиядаги элчихонанинг ўзбекистонликларга мурожаати
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси мамлакатда ноқонуний юрган ўзбекистонликларни ҳуқуқий мақомини зудлик билан ҳал қилишга чақирди. 5 февралдан бошлаб Россия ҳудудида Россия ИИВ томонидан юритиладиган “назорат қилинадиган шахслар реестри” фаолият кўрсатишни бошлади.
Изоҳ (0)