АҚШ президенти ўз ҳукуматига Сан Францискодаги оролда жойлашган машҳур собиқ қамоқхона — Алкатраcни қайта очиш ва кенгайтириш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
-HCq2R4aH.avif)
Мен Қамоқхоналар бюросига сезиларли даражада кенгайтирилган ва қайта қурилган Алкатраcни қайта очишни буюраман. Жуда узоқ вақтдан бери Америка ёвуз, зўравон ва такрорий жиноятчилар томонидан азобланмоқда. Алкатраcнинг қайта очилиши қонун, тартиб ва адолат рамзи бўлиб хизмат қилади. У Американинг энг шафқатсиз ва зўравон жиноятчиларини ўз бағрига олади, деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида.
Етакчи демократларнинг айтишича, бу қарор ҳали жиддий эмас. The Rock номи билан ҳам танилган бу жой 1963 йилда ёпилган. Оролда жойлашганлиги сабабли қамоқхона таъминоти 3 баравар қимматга тушган. Бугунги кунда у сайёҳлик маскани сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Алкатраc дастлаб денгиз мудофаа қалъаси бўлган. ХХ аср бошларида ҳарбий қамоқхона сифатида қайта қурилган. Адлия вазирлиги 1930 йилларда бинони ўзлаштирди ва федерал қамоқхона тизимидан маҳкумлар шу ерга жойлаштирилган. Қамоқхона машҳур маҳбуслари қаторида гангстерлар Ал Капоне, Микки Коэн ва Жорж “Машина қуроли” Келли бор.
Қамоқхона 1962 йилда Бурт Ланкастер иштирокидаги Birdman of Alcatraz фильми билан машҳур бўлган. Бу ерда шунингдек, 1996 йилда Сеан Cоннерй ва Ниcолас Cаге иштирок этган The Rock фильми ҳам суратга олинган.
Изоҳ (0)