• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга қанча элликбоши ва мингбоши хизмат қилади? 

    “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 14 нафар мингбоши, 303 нафар элликбоши хизмат қилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди. 

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    Маълум қилинишича, 7 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатадиган элликбошилар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    Тадбир аввалида муфтий элликбошиларни ушбу масъулиятли вазифага тайинлангани билан табриклаб, жорий йилда ҳожиларга хизмат кўрсатиш учун 14 нафар мингбоши, 303 нафар элликбоши, шунингдек, ишчи гуруҳи, шифокорлар ва ошпазлар жалб қилингани ҳақида маълумот берди.

    Муфтий элликбошилар ва гуруҳ раҳбарларига ҳаж амалларини тўғри тушунтириш, янги фиқҳий масалалардан хабардор бўлиш, Фатво маркази томонидан эълон қилинаётган муҳим фатволарни ҳожиларга етказиш каби масалаларга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

    Йиғилиш давомида ҳожилар учун мўлжалланган махсус Call-марказ ва Telegram-бот ишга туширилгани, Мадина шаҳрида ҳожиларга махсус бейжик-битоқа тақдим этилиши ва уларни доимо тақиб юришлари лозимлиги ҳақида ахборот берилди.

    “Ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлади, иншоаллоҳ. Шу боис ҳар бир элликбоши ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозим”, дейди Нуриддин Холиқназаров.

    Йиғилишда Макка ва Мадинадаги ишчи гуруҳлар фаолияти, зиёратчиларнинг ибодатлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, авиақатновлар жадвали, меҳмонхоналар тайёргарлиги, Мино, Арафот ва Муздалифадаги жойларнинг ҳолати хусусида ҳам ахборот берилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Обиджон Қодиров ва Шифокорлар гуруҳи раҳбари Алишер Саатов ташкилий ишлар, тиббий хизмат, ҳужжатлар, жамоавий интизом, хавфсизлик ва огоҳлик масалаларида муҳим тавсияларни берди.

    Тадбир якунида йилги ҳаж мавсумининг муваффақиятли ўтиши учун дуолар қилинди.

    Ўзбекистондаги 2025 йилги ҳаж мавсуми 13 майдан бошланади.

    Ўзбекистонда ҳаж квотаси сўнгги йилларда 3 баробарга оширилган

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ўзбекистонликлар учун ҳаж квотаси сўнгги йилларда 3 баробарга оширилиб, ҳар йили 15 минг нафар ўзбекистонликлар ҳожи бўлгани, умра зиёратчилари сони бир неча юз мингни ташкил этаётгани, уларга бўлган ҳурмат-эътибор, шарт-шароитлар борган сари яхшиланиб бораётганини маълум қилганди. 2024 йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистонда 15 150 нафар зиёратчи ҳаж амалини бажарган.

    Саудия Арабистони қироллиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги чиқарган меъёрий ҳужжатга кўра, ҳажга борувчилар менингитга қарши эмланиши зарур. Санепидқўмита ҳам Ўзбекистонга юқумли касалликларнинг четдан кириб келишини олдини олиш ва эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида зиёратчиларни менингитга қарши эмлаш тавсия этган.

    Нархлар қандай ўзгаряпти?

    2019 йилда Ўзбекистонда бир кишининг ҳажга бориб келиши 33,3 млн сўмни (ўша пайтдаги курс бўйича 3879 доллар) ташкил этган. Пандемиядан сўнг 2022 йилга келиб ҳаж зиёрати нархи кескин (деярли икки баравар) ошган ва бир кишилик тўлов 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди. Ўшанда Мусулмонлар идораси нарх қимматлашишига Саудия ҳукумати ҳаж сафарига доир қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий этгани, транспорт ҳамда бошқа қатор хизматлар қиймати кескин ошганини сабаб қилиб кўрсатган эди. Шундан сўнг ҳам нархлар ошишда давом этди — 2023 йилда 68 миллион 760 минг сўм, 2024 йилда эса 73 миллион 970 минг сўмни ташкил этган. Ўзбекистонлик зиёратчилар 2025 йилги ҳаж мавсуми учун 78 миллион 670 минг тўлайди.

    Ҳаж учун тўланган маблағ ичига нималар киради?

    • Ҳаж визаси;
    • Авиабилет (Мадинайи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс);
    • “Зам-зам Pullman”, “Краун Плаза” (Мадина шаҳрида) ҳамда “Аброж ал-Ҳидоя” (Макка шаҳрида) меҳмонхоналарида яшаш;
    • Шаҳарлараро (Мадина—Макка—Жидда) транспорт хизмати;
    • Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
    • 3 маҳал иссиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
    • Мадинадаги Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
    • Маккадаги Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
    • 24/7 режимидаги тиббий хизмат;
    • 24/7 режимидаги транспорт хизмати;
    • Қурбонлик;
    • Замзам суви (5 литр);
    • Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
    • Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
    • Ҳаж қўлланмаси.

    Бу борада фирибгарликлар

    Тошкентда тўрт кишини ҳажга жўнатиш учун 23,6 минг доллар олган шахс ушланган эди. Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистонда сўнгги икки ойда ўтказилган текширувларга кўра, умра лицензиясига эга бўлмасдан ушбу хизматни кўрсатаётган 31 та сайёҳлик фирмаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилганди. Ушбу қўмита ҳам ноқонуний турфирма ёки турагентлардан огоҳ бўлишга чақирганди. 

    Ўзбекистонда умра тадбирларини ташкил этиш

    2024 йил июлида Ўзбекистонда умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Ҳукумат қарори билан қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилган. Лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан умра хизматларини кўрсатганлик учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 миллион сўм) этиб белгиланган.

    7 май, 22:18   Изоҳ (0)   6009
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ҳаж#умра

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    Дунё | 22 август, 20:08

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    Кино | 22 август, 19:55

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40

    Ҳиндистонда полиция каптарни қўлга олди

    Дунё | 22 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.