АҚШ 15 май куни Россия полициясининг Никарагуагадаги тайёрлов марказига қарши санкциялар жорий этган. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, АҚШ ҳукумати Никарагуадаги олтин қазиб олувчи иккита компанияга нисбатан ҳам санкция киритган. Мамлакат пойтахти Манагуадаги Россия полицияси тайёрлов маркази ҳам “қора рўйхат”га киритилган.
АҚШ Манагуадаги Россия полицияси марказини Никарагуа президенти Даниэль Ортега репрессиясига ҳисса қўшишда айблаган. Антидемократик кучлар фаоллашуви ва ҳукуматни ҳимоя қилишда омил сифатида баҳолаган.
Бундан ташқари, АҚШ Давлат департаменти 250 нафардан ортиқ Никарагуа ҳукумати амалдорлари, нодавлат шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари учун виза чекловларини жорий қилган. Қора рўйхатга ,шунингдек, кўплаб полиция ходимлари, прокурорлар, судьялар ва қамоқхона ходимлари киритилган.
Сўнгги 6 йилда Никарагуадаги Россия полицияси тайёрлов маркази 2000 нафардан ортиқ маҳаллий полиция вакилларини қайта тайёрлаган. Тартибот идоралари ишида кўмаклашган.
Изоҳ (0)