• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Салвадорнинг фаластинлик президенти — Лотин Америкасидаги энг йирик қамоқхонани қурдирган мусулмон араб

    2022 йилда Салвадорда улкан қамоқхона қуриб битказилди. Уни сайловолди чиқишларида мамлакатда жиноятчиликка қарши аёвсиз курашиш ваъдасини берган президент Найиб Букеле қурдирди. Келиб чиқиши фаластинлик араблардан бўлган Букеле 2019 йилда Салвадор президенти бўлганди. У қисқа муддатда жиноятчилик авж олган давлатни хавфсиз мамлакатга айлантира олди.

    Фото: лапренса.ҳн

    Марказий Америкада Салвадор деган кичик давлат жойлашган. Бу давлат ҳудуди бор-йўғи 21 минг километр квадрат бўлиб, таққослаш жоиз бўлса, Жиззах вилояти ҳудудига тенг. Мамлакат аҳолиси — 6,5 млн киши.

    Ана шу кичик давлатни 2019 йилдан буён келиб чиқиши фаластинлик араб бўлган Найиб Букеле (асл исм-шарифи Нажиб Абу Кейле) бошқариб келмоқда.

    Найиб 2019 йилда ўтказилган президентлик сайловида ғолиб чиқади. Хўш, ислом динига эътиқод қилувчи Найиб Букеле қандай қилиб Марказий Америкадаги давлатга раҳбар бўлди?

    Жиноятчилик авж олган Салвадор ва халоскор араб

    Марказий Америкада йирик давлатнинг ўзи йўқ. Энг катта давлат Никарагуа бўлиб, унинг ҳудуди 130 минг км квадратни ташкил этади. Бу қиёсан Ўзбекистон ҳудудидан 3 ярим баробар кичик дегани. Қолган давлатлар ҳудуди жуда кичик.

    Бироқ ана кичик ва аҳолиси нисбатан анча кам бўлган давлатларнинг аксариятида жиноятчилик даражаси жуда юқори. Аксарият мамлакатларда кўчаларда полиция эмас, уюшган жиноятчилар тўдаси ҳукмронлик қилади.

    Фото: Wikipedia

    Бундан бир неча йил аввал Марказий Америкада жойлашган Салвадорда ҳам вазият шундай бўлган. Умумий майдони тақрибан Жиззах вилоятига тенг бўлган бу мамлакат кўчаларида жиноятчилар ҳукмронлик қилган.
    Турли жиноий тўдалар ўзаро келишмовчилик туфайли доимий равишда кўчаларда тез-тез отишма содир этар ва унда тинч одамлар ҳам ҳалок бўларди.

    Шунингдек, жиноятчи гуруҳлар аҳолини талаш билан шуғулланарди. Ҳатто жиноятчилар кўчада кетаётган одамни шунчаки унинг кўриниши ёқмагани учун ҳам ўлдириб юборган ҳолатлар бўлган. Қисқаси вазият оғир бўлган ва бу ҳолат одамларнинг жон-жонидан ўтиб кетганди.
    2019 йилда ана шундай вазиятда Салвадорда ўтказилган президентлик сайловида келиб чиқиши фаластинлик бўлган мусулмон араб – Найиб Букеле ғалаба қозонади. Ўшанда у сайловолди чиқишларида халққа Салвадорда жиноятчиликни камайтириш ҳақида ваъда берганди.

    Шу омил унинг кўпроқ овоз олишига сабаб бўлади. Чунки аҳоли жиноий тўдалардан тўйиб кетган ва ҳукуматдан нажот кутаётганди.

    Президент бўлганидан сўнг Найиб Букеле ваъдасида туради ва жиноят оламига қарши аёвсиз жанг эълон қилади. Жуда кўплаб жиноятчилар ҳибсга олинади. Қаршилик кўрсатганлари йўқ қилинади.

    Вазият шу даражага етадики, Салвадордаги барча қамоқхоналар тўлиб кетади. Шунда Найиб Букеле 2022 йилда жами 40 минг маҳбусни сақлаш мумкин бўлган йирик қамоқхона қурдиради.

    Фото: alamy.com

    Энг ёш президент

    Найиб Букеле 1981 йилда Салвадор пойтахти Сан Салвадор шаҳрида келиб чиқиши фаластинлик бўлган Армандо Букеле Каттан оиласида туғилади. Армандо Букеле мамлакатдаги таниқли имом бўлиб, шунингдек у тадбиркорлик билан ҳам шуғулланган.

    Ўрта мактабни битиргач университетнинг ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олган Найиб дипломни олгач отасининг изидан бориб тадбиркорлик қила бошлайди.

    Кўп ўтмай у Япониянинг Yamaha Моторс компанияси билан келишиб, унинг Салвадордаги савдо бўлими – Yamaha Моторс Эл Салвадор компаниясини ташкил этади.

    Найиб сиёсатга 2012 йилда кириб келади ва кичикроқ шаҳар мерлиги учун ўтказилган сайловда ғолиб чиқади. У 2015 йилда ўтказилган бошқа бир сайловда ғалаба қозониб мамлакат пойтахти Сан Салвадор шаҳри мери бўлади.
    Бироқ 2017 йилда Найибни ўзи мансуб бўлган партиядан ҳайдашади. Унга партиядошларига туҳмат қилиш, партия ичида тарқоқликни тарғиб қилиш каби айблар қўйилади.

    2019 йилда Найиб мустақил номзод сифатида президентлик сайловига қўшилади. Шундан сўнг собиқ партиядошлари ва бошқа рақиб партиялар босим ўтказа бошлайди.

    Шунингдек, улар Найибнинг алоҳида партия тузиш ҳақидаги ҳаракатларига ҳам қарши чиқишади. Бироқ Найиб номзодини қайтариб олмайди. У курашишда давом этади ва Миллий бирдамлик партиясига қўшилади.

    2019 йил 3 февраль куни ўтказилган сайловда Найиб Букеле ғалаба қозонади ва Салвадор тарихидаги энг ёш президентга айланади. Қасамёд қабул қилиш 2019 йил 1 июнда бўлиб ўтади.

    Фото: reuters.com

    Қаттиққўл президент

    Найиб Букеле Салвадор президенти бўлгач ташқи сиёсатда кескин бурилишни амалга оширади ва бир неча ойдан кейин Венесуэла билан дипломатик алоқаларни узади. Венесуэла элчиларини мамлакатдан чиқариб юборади.

    2020 йилда дунё бўйлаб коронавирус тарқалади ва Найиб яна бир синовга дуч келади. Шунда у кескин чоралар кўради. Шунингдек, қисқа фурсатда мамлакатдаги бир қанча шифохоналарни коронавирусга чалинганларни даволашга мослаштирилади.

    Натижада қўшни давлатларга қараганда Салвадор пандемияни муваффақиятли енгади ва салвадорликлар пандемияда камроқ талафот кўришади.

    Ўша пайтда унинг олдида яна бир муҳим иш – мамлакатда жиноий тўдаларни тугатиш ва жиноятчиликни камайтириш масаласи кўндаланг турганди. Қолаверса, у бу ҳақда халққа сайловолди чиқишларида ваъда берган ва сайловда кўпчиликнинг қўлловини олганди.

    Найиб Букеле жиноятчиларга қарши курашни президент вазифасига киришгандан бошлайди ва энг аввал ҳарбийлар ёрдамида Салвадордаги барча қамоқхоналарни қаттиқ назоратга олади.

    Жиноятчилик даражаси баланд бўлган ҳудудларда назорат кучайтирилади. Сўнг кўчаларда ҳукмронлик қилиб келаётган жиноий тўдаларга қарши аёвсиз кураш бошланади.

    Фото: reuters.com

    Улкан қамоқхона

    Жиноятчиликка қарши кураш давомида жуда кўплаб жиноятчилар ҳибсга олинади. Маълумотларга кўра, ўшанда мамлакат бўйлаб 80 минг киши қўлга олинади. Уларнинг аксарияти турли айбловлар билан қамалади ва мамлакатдаги қамоқхоналар маҳбуслар билан тўлади.

    Шунда Найиб Букеле йирик қамоқхона қуришга қарор қилади. Қурилиш ишлари 2022 йилда бошланади ва улкан қамоқхона 2023 йил январдан иш бошлайди.

    “Терроризмга қарши кураш маркази” деб номланган бу қамоқхона мамлакат пойтахти Сан Салвадор шаҳридан 74 км узоқликда, Теколука вилоятида қурилган.

    Лотин Америкасидаги энг йирик қамоқхона дейилаётган мазкур муассаса учун 166 гектар ер ажратилган ва шундан 23 гектарига ҳар бири 32 та йирик камерадан иборат бўлган саккизта корпус қурилган.

    Камераларнинг ўлчами 100 метр квадрат бўлиб, уларнинг ҳар бирида 100 дан ошиқ маҳбусларни сақлаш мумкин. Ҳар бир камерага иккита ҳожатхона ва иккита қўл ювиш учун мослама ўрнатилган холос.
    Қамоқхона замонавий технологиялар ва кузатиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиб, маҳбусларни 250 нафар полиция ходими ва 600 нафар ҳарбийлар қўриқлайди.

    Фото: g1.globo.com

    Қамоқхона иш бошлагач бошқа қамоқхоналарда сақланаётган маҳбуслар янги қамоқхонага кўчирила бошланади. Сўнгги маълумотларга қараганда ҳозирги пайтда 40 минг маҳбусга мўлжалланган қамоқхонада 20мингга яқин маҳбус бор.

    2024 йил маълумотларига кўра, умумий ҳисобда Салвадор аҳолисининг 2 фоизи қамоқхоналарда сақланмоқда. Мамлакат аҳолиси 6,5 млн киши экани инобатга олинса, Салвадорда 130 минг киши қамоқхонада ўтирибди.
    Уларнинг асосий қисми Салвадордаги энг йирик – Мара Салватручанинг МС-13 гуруҳи ва Баррио номли шахс бошчилик қиладиган жиноий гуруҳ аъзолари ҳисобланади.

    Мамлакат кўчалари жиноятчилардан тозалангандан сўнг жиноятчилик кескин камаяди ва Салвадор бирмунча хавфсиз мамлакатга айланади.

    Масалан, Найиб Букеле ҳокимият тепасига келгунча Салвадорда зўравонлик оқибатида ҳалок бўлаётганлар сони ҳар 100 минг кишига 103 та бўлган. 2021 йилда бу кўрсаткич 19 тага, 2023 йилда 2,4 нафаргача камайган.

    Янги қамоқхонада шароитлар жуда зўр деб бўлмайди. Аксинча вазият бирмунча оғир. Жумладан, у ерда маҳбусларга кўрпа-тўшак берилмайди ва улар темир қопланган каравотларда ётишади.

    Фото: alamy.com

    Халқ қўллаган президент

    Найиб Букеле мамлакатда тинчлик ва хавфсизлик ўрнатиш масаласида жуда катта ишлар қилар экан, Салвадорда унинг обрўйи жуда кўтарилиб кетади. Ижтимоий сўровлар чоғида сўралганларнинг аксарияти у юрғизаётган ички ва ташқи сиёсатдан ҳамда ислоҳотлардан мамнунлигини билдиради.

    Бироқ унинг иккинчи муддатга ҳам президент бўлиши катта сўроқ остида эди. Чунки аввалроқ Салвадор конституциясида бир шахснинг фақат бир муддат президент бўлиши белгилаб қўйилганди.

    2021 йилда мамлакат Олий суди аввалига амалдаги президент кейинги сайловда иштирок этиб, иккинчи марта қайта сайланиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқаради.

    Кўп ўтмай Олий суд 2014 қабул қилинган бир шахснинг фақат бир марта президент бўлиши ҳақидаги қарорни ҳам бекор қилади. Шундан сўнг 2022 йилда Найиб Букеле 2024 йилда ўтказиладиган сайловда ҳам қатнашишини эълон қилади.

    Фото: alamy.com

    2023 йил июнда у расмий равишда ўз номзодини илгари суради. Шундан сўнг айрим ОАВ, мухолифат вакиллари, ҳуқуқшунослар Найибни танқид қилишди.

    Бироқ сўнгги йилларда жиноятчиликка қарши кескин курашлари ва Салвадорни хавфсиз мамлакатга айлантиргани учун халқ Найибнинг иккинчи муддатга номзодини қўйганини қўллаб чиқади.

    2024 йил 4 февраль куни ўтказилган сайловда Найиб Букеле мутлақ кўпчилик овоз билан ғолиб чиқди.

    Сайловчиларнинг асосий қисми – 83 фоизи Найиб учун овоз берди. Унинг рақиблари 5 ва 6 фоиз овоз олишди холос.
    Шу тариқа қисқа муддатда Салвадордаги вазиятни яхши томонга кескин ўзгартириб юбора олган Найиб Букеле яна мамлакат президентига айланди. У 2029 йил ёзигача бу мамлакатни бошқаради. Ҳа, фаластинлик араблар ўз давлатида хўжайинлик қила олмаётган пайтда уларнинг бири бошқа мамлакатни бошқармоқда.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади

    29 март, 21:00   Изоҳ (0)   2982
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #салвадор#қамоқхона#араб

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сальвадор қамоқхонасидаги қирғин натижасида 14 киши ҳалок бўлди

    23.08.2015, 21:06

    ЖСТ йўлида: Ўзбекистонни олдинда қандай муаммолар кутади?

    04.12.2024, 19:55

    Ўзбекистон ЖСТ бўйича Покистон ва Таиланд билан музокараларни якунлади

    10.12.2024, 10:55

    Трамп ўз инаугурациясига яна иккита президентни таклиф қилди

    18.12.2024, 09:30

    АҚШдан Ўзбекистонга 1 йил ичида неча киши депортация қилингани маълум қилинди

    22.12.2024, 13:16

    Парагвайда 60 тоннага яқин марихуана мусодара қилинди

    25.12.2024, 17:35

    АҚШ 970 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини депортация қилади

    29 январ, 16:00

    АҚШ депортация қилинган мигрантларни Сальвадордаги мега қамоқхонага жўнатади

    5 феврал, 13:37

    АҚШдаги ноқонуний ўзбекистонлик мигрантлар Коста Рикага депортация қилинади

    18 феврал, 14:34

    АҚШдан депортация қилинган марказий осиёликлар Коста Рикага келди (фото)

    22 феврал, 21:44

    АҚШ чегарачилари россиялик мигрантлар бўлган қайиқни тутиб олди 

    7 март, 10:40

    АҚШдаги жиноятчи мигрантлар Салвадордаги мега қамоқхонага олиб келинди (видео)

    16 март, 23:15

    Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича дунёда 64-ўринни эгаллади

    27 март, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия бош вазирининг уйига ўт қўйилди

    Дунё | 13 май, 16:00

    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

    Реклама | 13 май, 15:00

    Рафинья “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 13 май, 15:50

    Миллион долларлик аксессуар: машҳурлар фақат бир марта таққан қимматбаҳо тақинчоқлар

    Лайфстайл | 13 май, 15:40

    Яккасаройда яшовчи 100 минглаб фуқаролар барча маълумотлари очиқ манбада борлиги аниқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 15:30

    Япония коинотдан Ерга қуёш энергияси узатади

    Дунё | 13 май, 15:20

    Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депортация қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 15:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.