• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Фарзанд Саломатлик

    Болангизга витаминли мармеладлар берасизми? Ота-оналар билиши керак бўлган ҳақиқатлар

    Дорихоналарда фармацевтлар кўпинча дори воситаларига қўшимча сифатида болалар учун витамин комплексларини ҳам таклиф қилишади. Одатда бу турли таъмли таблеткалар ёки айиқчалар, қуёнчалар ва резаворлар шаклидаги мармелад кўринишида бўлади.

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Ишлаб чиқарувчилар бундай витаминлар қутисида препарат иммунитет ва суякларни мустаҳкамлаши, кўришни, тери, соч ва тирноқлар ҳолатини яхшилаши, энергияни оширишини таъкидлайди. Шу билан бирга, қадоқда бундай витаминлар диққатни жамлашга, стресс билан курашишга ва ўзлаштиришни яхшилашга ёрдам беради, деб ёзилади.

    Бундай мазали мармеладлар ҳақиқатдан ҳам фойдалими? Келинг, аниқлаштирамиз.

    Болалар учун витаминли мармелад таркиби

    Биринчидан, витаминли мармеладлар таркибида одатда патока ва шакар, контцентрланган шарбат ва желе ҳосил қилувчи моддалар (масалан, желатин) бўлади. Витаминлар комплекси эса ишлаб чиқарувчига ва маҳсулот турига қараб фарқ қилади. Қуйида дорихоналарда ва маркетплейсларда сотилаётган мармелад витаминларининг тавсифида кўрсатилган тахминий миқдорлар келтирилган:

    Аксарият мармеладлардаги витамин миқдори хавфли бўлган даражадан ошмайди. Бироқ бу ерда икки муаммо бор:

    1. Биринчиси — бола қанча мармелад ейиши мумкинлиги. Агар 1-3 ёшдаги бола учун витаминлар идишини юқорига яшириб қўйиш мумкин бўлса, каттароқ болаларда бу усул иш бермаслиги мумкин.
    2. Иккинчиси — витаминли мармеладлар дори эмас, балки биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ҳисобланади. Демак, уларнинг таркиби устидан назорат анча паст. Уларнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги жиддий баҳоланган бўлиши эҳтимолдан йироқ.

    Бошқача айтганда, қадоқда ёзилган таркиб реал ҳолатга тўғри келмаслиги мумкин. Унда ёзилганидан кўпроқ витамин бўлиши, ёки умуман ҳеч қандай витамин бўлмаслиги ҳам мумкин. Фақат патока, желатин ва лимон кислотаси бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

    Ҳатто агар БФҚ қадоқда кўрсатилганидек витаминларни аниқ миқдорда ўз ичига олса ҳам ва сиз болага ишлаб чиқарувчи тавсия қилган дозаларда берсангиз ҳам, бу бола соғлиғи учун фойда келтириши шубҳали.

    Аслида мармелад кўринишидаги витаминлар фойдалими?

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Америка Педиатрия академияси мутахассисларига кўра, соғлом ва мувозанатли овқатланаётган болаларга тавсия этилган даражадан ортиқча витамин қўшимчалари керак эмас.

    Овқатланишга қўшимча тарзда фақат D витаминини дори шаклида бериш керак. Буюк Британия соғлиқни сақлаш хизмати мутахассислари 1 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларга фақат 400 ME D витамини тавсия қилади. Халқаро D витаминига бўлган эҳтиёж яшаш жойи ва боланинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Шунинг учун аниқ дозани педиатр билан маслаҳатлашган ҳолда белгилаган маъқул.

    Бошқа витаминларга келсак, ҳеч қандай аниқ тавсиялар йўқ. Яъни агар бола тўғри ва хилма-хил овқатланса, унга витаминли мармелад керак эмас.

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Агар бола маълум озиқ-овқат гуруҳларини истеъмол қила олмаса (масалан, аллергия бўлса ёки сабзавот, гўштни ёқтирмаса), бу ҳақда педиатр билан маслаҳатлашиш керак. Шифокор зарур витамин ёки минераллар етишмовчилиги бўлса, нима қилиш кераклигини айтади.

    Витаминли мармеладлар зарарли бўлиши мумкинми?

    А, C ва D витаминларининг юқори дозаси кўнгил айниши, тошма, бош оғриғи ва бошқа муаммоларга олиб келиши мумкин. 2024 йил август ойида Россиянинг “Роскачество” мутахассислари маркетплейсларда сотилаётган қўшимчаларни текшириб, таркибида тақиқланган моддалар, масалан, эфедра бўлган 400 дан ортиқ БФҚни аниқлади. 60 мингдан ортиқ қўшимчада эса давлат рўйхатидан ўтганлик сертификати йўқ эди.

    Чет элда келтириладиган БФҚлар таркиби ҳам номаълум. Бир тадқиқот муаллифлари Канада бозоридаги болалар учун витамин комплексларини текшириб кўришди. Улар қўшимчалардаги фаол моддалар миқдорини тавсия этилган ва максимал рухсат этилган миқдор билан солиштиришди.

    2–3 ёшли болалар учун мўлжалланган баъзи витаминларда биотин нормадан 375%, пантотен кислотаси — 500%, рибофлавин ва тиамин — 300%, А, B6, B12 ва C витаминлари — 160–333% ортиқ эди. 4 ёшдан катта болалар учун мўлжалланган комплексларнинг бирида B12 витамини тавсия этилган миқдордан 5 557% кўп бўлган.

    Витамин билан заҳарланиш ҳолатлари кам учрайди, аммо барибир рўй беради. Масалан, бир тадқиқотда А витамини қабул қилгандан кейин болалар қонидаги ретинол миқдори нормадан анча ошиб кетган 3 та ҳолат келтирилган.

    D витамини ортиқча қабул қилинганда ҳам ножўя таъсирлар бўлади: 6 мг дан 112,5 мг гача қабул қилинганда қон ва сийдикдаги кальций даражаси ошиб кетади, бу эса буйракларда кальций тузлари тўпланишига олиб келади (нефрокалциноз).

    Foto: Pediasure
    Фото: Pediacure

    Америкалик олимлар тадқиқотида, болаларга қўшимчаларни истеъмол қилганидан сўнг тез ёрдам чақиришга тўғри келган ҳолатларнинг 61,9% микронутриэнтли БФҚлар билан, 33% эса мултивитамин комплекслари билан боғлиқ бўлган. Ножўя таъсирларга аллергия, ютишда қийинчилик, бош оғриғи, кўнгил айниши, сезги ва ҳаракат бузилиши, қоринда оғриқ, юрак уриш тезлашуви ва кўкрак қафасидаги оғриқлар кирган.

    Витаминли мармеладлар болалар учун қўшимча витамин манбайи сифатида кўплаб ота-оналар томонидан яхши қабул қилинса-да, уларни ҳаддан ташқари кўп бериш ёки сифатига эътибор бермаслик зарарли бўлиши мумкин. Ҳар доим врач ёки педиатр билан маслаҳатлашиб, болангизнинг эҳтиёжига мос ва табиий таркибли маҳсулотларни танлаш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга, балансли овқатланиш ва табиий витамин манбаларини афзал кўриш энг яхши йўлдир.

    17 май, 19:39   Изоҳ (0)   1630
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #витаминлар#фарзанд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳомиладор аёллар учун энг фойдали озиқ-овқатлар

    18.05.2017, 17:10

    Аълочи ўқувчининг тонги: мактаб нонуштасининг уч сири

    10.11.2017, 09:15

    Бола учун сув зарурлигининг 5 та сабаби

    28.11.2017, 09:07

    Болага қайси резавор меваларни бериш мумкин?

    28.11.2017, 15:21

    Болалар кўп касал бўлишининг 7 сабаби

    17.01.2018, 06:07

    4 ёшли Руҳшона оғир касаллик билан курашмоқда. Уни қўллаб-қувватлайлик!

    19.03.2019, 13:00

    «Тиббиёт ходимлари болалар сонини чегараламаган». ССВ вакили Андижонда туғилган 11-фарзанд ҳақида изоҳ берди

    21.09.2020, 18:28

    Пандемия даврида болалар иммунитетини кўтариш учун нималар қилиш керак?

    23.09.2020, 08:24

    Ҳар бир замонавий она билиши керак бўлган шифокор Комаровскийнинг 10 та олтин қоидаси

    11.10.2020, 15:44

    Instagram: Шукурулло Исроилов неварали бўлди, Паризодадан ноодатий рақс, актриса онасидан кўп пул топадиган 2 ойлик чақалоқ

    14.06.2021, 22:24

    Унаштирилган қизининг синглисига уйланган Лев Толстой, ядровий қуролни тақиқлашни талаб қилиб Оқ уй қаршисида очлик эълон қилган олим ва Финляндиядаги коллежда омм...

    23.09.2022, 09:32

    Ликопчадаги ёшлик сири: қаришни секинлаштирадиган озиқ-овқат ва ичимликлар

    14.07.2023, 20:04

    Қиш мавсумида болаларни турли касалликлардан ҳимоя қилишнинг оддий ва самарали усуллари

    05.12.2024, 16:45

    Нима учун баҳорда витаминлар ёрдам бермайди: иммунитетни табиий ошириш сирлари

    4 март, 10:30

    Оздирувчи препаратлардек таъсир қиладиган 5 та табиий маҳсулот

    6 март, 21:40

    Улардан узоқроқ бўлинг: назоратсиз иштаҳага олиб келадиган 6 та маҳсулот

    12 март, 09:54

    Тирноқлардаги ўзгаришлар қандай касалликлардан дарак беради?

    31 март, 14:55

    Хитойлик аёлларнинг ёш кўриниш сири нимада?

    2 апрел, 18:45

    Соч ва тирноқларни тезроқ ўстириш ҳамда мустаҳкамлаш учун ейиш керак: биотинга бой 8 маҳсулот

    7 апрел, 13:40

    40 ёшдан кейин ҳар бир аёл ўтиши керак бўлган муҳим тиббий текширувлар — рўйхат

    11 апрел, 12:19

    Қайси витаминларни шифокор маслаҳатисиз қабул қилиш мумкин? 

    12 апрел, 19:58

    Суперфудлар: Чиа, қовоқ уруғи ва спирулинанинг қандай фойдали хусусиятлари бор?

    15 апрел, 22:30

    Соғлом бўлишнинг энг осон усули — йуришни фойдалироқ қилишга ёрдам берадиган тавсиялар 

    17 апрел, 12:41

    Эрталаб чарчаб уйғонишнинг 5 та сабаби

    15 апрел, 08:53

    Салбий энергия, стресс ва чарчоқ: ҳаётингизни секин-аста емираётган зарарли одатлар

    8 май, 18:00

    Киприкларни ўстириш ва қалинлаштиришга ёрдам берадиган тавсиялар

    13 май, 17:35

    Тез-тез шамоллаш, ҳолсизлик, асабийлашиш: остеопатия қандай муаммоларни ечишга ёрдам беради?

    12 май, 19:30

    Кето, интервал очлик, интуитив овқатланиш: қайси бири тезроқ озишга ёрдам беради?

    15 май, 08:00
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мехико шаҳрида мэрнинг котиби ва маслаҳатчиси отиб ўлдирилди

    Дунё | 22 май, 00:10

    Байденнинг собиқ шифокори унинг қанча умри қолганини маълум қилди

    Дунё | 21 май, 23:55

    Хитойда 650 йиллик қадимий Ноғора минораси томи қулаб тушди

    Дунё | 21 май, 23:45

    АҚШда хакер алоқа хизмати базасига кириб, 60 га яқин амалдорнинг маълумотларини ўғирлади

    Дунё | 21 май, 23:35

    Шавкат Мирзиёев Люблянага етиб борди

    Ўзбекистон | 21 май, 23:20

    Испанияда Украинанинг собиқ президенти маслаҳатчиси отиб кетилди

    Дунё | 21 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 21 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 21 май, 23:01

    Флик “Барселона” билан шартномани узайтирди

    Спорт | 21 май, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.