• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Унаштирилган қизининг синглисига уйланган Лев Толстой, ядровий қуролни тақиқлашни талаб қилиб Оқ уй қаршисида очлик эълон қилган олим ва Финляндиядаги коллежда оммавий қотиллик. Кун хронологиясида 23 сентябрь

    23 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Лев Толстойнинг унаштирилган қизининг синглиси Софя Андреевнага уйланиши, ядровий урушга қарши Оқ уй қаршисида очлик эълон қилган доктор Хайдер ва Финляндиядаги коллежда содир этилган оммавий қотилликка оид фактлар ўрин олган.

    1862 йилнинг 23 сентябрь куни граф Лев Толстой Софя Андреевна Берсга уйланган эди. 27 йиллик турмуши давомида улар 13 фарзандни дунёга келтирган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    «Мен аёллар билан бирга бўлишим керак»

    Толстой ўзининг шаҳвоний хоҳиш-истаклари билан боғлиқ мураккаб муносабатларини ҳеч қачон яширмаган — бу ҳақда у кундалигида ёзиб қолдирган. Толстой 19 ёшидан бошлаб ҳақиқий Дон Жуандек ҳаёт кечирган. «Мен шаҳвонийликни енга олмайман, айниқса, бу эҳтирос менинг одатим билан бирлашгани учун. Менга аёл керак», — деб ёзади у 26 ёшига қадар тутган кундалигида.

    Кейинчалик Толстой шундай хулосага келади: «Бу энди мижоз эмас, балки фаҳшга кўникиб қолишдир».

    Биз зумда ўтиб кетадиган кўнгилхушликлардан ташқари Толстой ҳаётида жиддий ҳиссиётлар ҳам бўлган. 22 ёшида унинг юрагини Зинаида Молоствова — синглисининг дугонаси ва бошқа бир инсонга унаштирилган бўлишига қарамай графга қизиқиш билдирган қиз эгаллаган. Аммо ўз муҳаббатини изҳор этишга юраги бетламаган йигит кетишни маъқул кўрган: «Унга севгим ҳақида бирор сўз қотмадим, аммо ишончим комилки, у ҳиссиётларим ҳақида билади…».

    Петербургда у бошқа бир аёл — Александра Оболенскаяни ёқтириб қолган. Унга бўлган ҳиссиётлари бир йилдан кейин Ясная Полянада кетишига, жумладан, уйланиш ниятида йўл олишига халақит бермаган. Бунинг учун Толстой 20 ёшли Валерия Арсеневна — васийси бўлган дворяннинг қизини танлаган. Граф унинг ортидан бир йил эргашиб юрган, бироқ якуний қарор қабул қилишга ботина олмаган: Валерия қўллари очиқ кўйлак кийганида қўллари унга ёқмаган, ёки у тарбияли, одобли бўлиб кўринмаган. Охир-оқибат ажралиш учун аҳмоқона кўринган сабабни ўйлаб топган: тушида Валериянинг бошқа бир инсон билан ўпишаётганини кўрган эмиш.

    Фото: Regnum

    Фото: Regnum

    Оила қурган Аксиня билан Толстой жиддий муносабатлар ўрнатган. Унинг эри уйига камдан кам ҳолларда келган, шу сабабли учрашувга ҳеч нарса халақит қилмаган. Ёш граф қандай ҳиссиётларни бошидан ўтказганини кундалигига туширган: «Аксиняни кўрдим… Мен севиб қолдим, ҳали бунақаси бўлмаган…».

    «Айтаман ёки ўзимни отаман»

    Толстойнинг Аксиня билан муносабатларини фақатгина бир аёл — биринчи ва ягона рафиқаси пайдо бўлгач узган. У Софя Андреевна Берс билан 48 йил бирга ҳаёт кечирган.

     

    Даставвал Толстой Sonyага эмас, унинг катта опаси Лизага унаштирилган. «Лиза Берс мени васвасага солмоқда; аммо бу бўлмайди. Битта ҳисоб-китоб етарли эмас, ҳиссиёт йўқ», — дейди у. Барчаси шундай якунланган бўлиши мумкин эди, агарда кечаларнинг бирида 18 ёшли Sonyа томонидан ёзилган ҳикояни ўқимаганида. Унинг бош қаҳрамони «жозибадор бўлмаган ташқи кўринишга эга, аммо олийжаноб ва ақлли княз Дублинский» эди.

    Ушбу янгиликдан кейин ўша вақтда 34 ёшда бўлган граф Sonyанинг олдига келиб, у билан ҳамма нарса ҳақида гаплашишни бошлайди. Шундай кечаларнинг бири унинг кундалигида пайдо бўлган: «Ҳеч ўйламаганимдек, севиб қолдим. Эртага бораман, барчасини айтаман ёки ўзимни отаман».

    Эртаси куни Толстой ўйлаган ишини амалга оширади. Ҳақоратланган опасининг ғазабига қарамай, Sonyа шу ондаёқ «ҳа» дея жавоб қайтаради. Тўй графнинг талаби билан бир ҳафтадан кейин бўлиб ўтади.

    Аммо тантана куни доим хушчақчақ Sonyа кўзларида ёш билан пайдо бўлади. Фақатгина унинг энг яқинларигина бир кун олдин Толстой ёш келинга барча севги ишлари битилган кундалигини топширганини биларди.

    Тўйдан кейин Софя Андреевна доим орзу қилганидан фарзандларни дунёга келтиришни бошлайди. Улар жами 13 маротаба болали бўлган, бироқ беш нафари чақалоқлигида вафот этган. Софя Толстойнинг бутун ҳаёти болалар тарбияси, уй ишлари, эрига қараш, унинг қўлёзмаларини кечалари оққа кўчириш билан кечарди— жумладан, «Уруш ва тинчлик»нинг тўрт томини бир неча бор қайта ёзган. У иккита хориж тилини билар ва Толстойнинг фалсафа меҳнатларидан дарс берар, шунингдек, Ясная Полянадаги бутун хўжалик ишлари ва бухгалтерияни юритарди.

    «Аёлингиз мукаммал! Унга шакар, сирка, туз, хантал, қалампир, анбар қўшасизми — барчаси фақат бузиб қўяди», — деган эди Толстойга шор Афанасий Фет. Лев Николаевичнинг ўзи эса Софьяни кўпроқ аёл сифатида эмас, балки дўст деб кўрар ва бу унинг тез-тез рашкини қўзитарди.

    Фото: Regnum

    Фото: Regnum

    Толстой 60 га, рафиқаси 44 ёшга тўлганида уларнинг оиласида сўнгги фарзанд — Иван дунёга келган. Ушбу туғуруқ энг оғири бўлган, аммо у эр-хотинни яқинлаштирган. Ваняни бошқалардан кўра кўпроқ яхши кўришар ва нимжон ўсаётганида қаттиқ хавотирга тушишар эди. Бола 7 ёшга тўлганида қизилчадан вафот этган, шундан кейин Софя Андреевна ушбу йўқотишдан ўзига кела олмаган.

    Толстойнинг қарашларини ўзгариши ҳам оилавий ҳаётга илиқлик олиб кира олмаган. Василий Сютаев билан танишувдан кейин ёзувчи жисмоний меҳнат билан шуғулланиш қарорига келган — буни ўзининг диний мажбурияти деб ҳисоблаган. Ёзувчи дворянларга хос кийим-кечакларидан воз кечиб, деҳқонларга хос кийиниб, соқол ўстирган. Аммо кенг тарқалган фикрга қарши ялангоёқ юрмаган: граф ўзи тайёрлаган бошмоқларни кийган.

    Толстой дунёвий ҳаётдан бутунлай узилган. Бир сафар у Москвада яхши кўрган пианиночиси Антон Рубинштейннинг концертига таклиф этилади. Ҳеч нарсага эътибор бермаган ёзувчи «санъат — ҳашамат ва гуноҳ» дея таклифномани ойнадан улоқтириб юборади. Аслида концертга боришни жуда хоҳлагани учун унда асабий тутқаноқ содир бўлади. Рубинштейн графнинг хонадонига келиб, Толстой тезроқ соғайиши учун унга кечаси билан мусиқа чалиб беришга мажбур бўлади.

    Толстойнинг янги ҳаёт тарзининг яна бир муҳим жиҳати — оддий турмуш тарзи эди. У оиласига даромадининг бир қисмини камбағаллар ва мактабларга беришни таклиф қилади. У энди асл гўзалликни саргардонликда, телбаликда кўради. Ҳолбуки, унинг хотини оилани боқиши ва қолган пул билан бутун уй хўжалигини бошқариши керак эди.

     

    Ўлимидан 10 кун олдин 82 ёшли Толстой Ясная Полянадан ҳамёнида 50 рубль билан чиқиб кетади. Бунда маиший сабаб бўлгани айтилади: уч ой олдин Толстой махфий васиятнома ёзган бўлиб, унга кўра, барча асарларининг муаллифлик ҳуқуқларини рафиқаси Софя Андреевнага эмас, қизи Александра ва яқин дўсти Черковга қолдирган эди.

    Бундан хабар топган Софя Андреевна оилавий ҳаётни дўзахга айлантирган: Толстойга ташланган ва жанжал кўтарган, барча катта болалари ҳам очиқ-ойдин бунга қарши бўлган. «Чидай олмайман, уларни мени еб ташламоқда. Софя Андреевнани кўрарга кўзим йўқ», — деб ёзади ўша кунлар ҳақида Толстой.

    Фото: Regnum

    Фото: Regnum

    Шунга қарамай, Толстой бутун умр рафиқасига содиқ бўлган. Ўлимидан кейин қуйидаги сўзлар тушилган мактуби аёлига топширилган: «Сендан кетганим сендан норизо бўлганимни билдирмайди… Сени қораламайман, аксинча, ҳаётимизнинг узоқ 35 йилини мамнуният билан хотирлайман! Менинг айбим йўқ… Мен ўзгардим, аммо одамлар учун эмас, балки ўзим учун, чунки бошқача бўлолмайман! Ортимдан юрмаганинг учун сени ҳам айбламайман».

    Оқ уй қаршисида очлик эълон қилган доктор Хайдер

    1986 йилнинг 23 сентябрь куни америкалик астрофизик олим Чарльз Хайдер Оқ уй қаршисида очлик эълон қилган эди. Олим ўзининг бу каби ташаббуси билан ядровий қуролни тўлиқ тақиқлашни талаб қилган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Бесўнақай қалпоқ кийиб олган серсоқол семиз доктор Чарльз Хайдер ўша вақтларда совет телевидениесининг севимли персонажларидан бири бўлган. Журналистлар совет томошабинига Вашингтондаги сиёсий фаоллар орасида машҳур бўлган Лафаетт-паркда бутун дунёни ядровий қуролдан воз кечишга чақириб, очлик эълон қилганини намойиш этган. Олим ўзининг норозилик акцияси аввалида ўлиши мумкинлигини айтган, аммо ҳамкасблари ва дўстларининг насиҳатлари уни тўхтата олмаган.

    1987 йилнинг майида Хайдер журналистларни тўплаб, ўлишни эмас, АҚШ президентлигига номзодини қўймоқчи эканини маълум қилади. Ўша вақтда The Washington Post Хайдер етти ой давом этган очлиги орқасидан 136 килограммга озганини ёзган. У фақатгина сув ичган ва иммунитетини сақлаш учун витаминлар истеъмол қилган.

    СССР учун Хайдер совет пропагандасини тарғиб қилувчи идеал объект эди: олим, тинчлик тарафдори, АҚШ академик Андрей Сахаровнинг Нижний Новгородга сургун қилишини ҳақида гапираётган бир пайтда ажойиб сабаб эди.

     

    «Совет пропагандасининг охирги америкалик қаҳрамони», — дея телебошловчи Леонид Парфёнов уни таърифлаганди. Кулгиларга қарамай, Хайдер катта обрўга эга шахс бўлмаса-да, ўзининг романтизми билан совет олимларига ўхшаб кетарди. «Чарльз ўзи қилаётган ишга ишонарди», — дейди унинг дўстларидан бири.

    «Телба профессор» ташқи кўринишига қарамай, Хайдер астрофизика соҳасида етук мутахассис бўлган. У узоқ йиллар NASA’да ишлаган ва астрофизика бўйича бир нечта илмий ишларни ёзган, шунингдек, NASA’нинг Solar Maximum Mission сунъий йўлдошини парвозга тайёрлашда иштирок этган.

    Бироқ унинг асосий иштиёқи Ню-Мексико штатидаги ядровий чиқиндиларга қарши курашга бағишланган ижтимоий лойиҳалар эди. 1970 йиллар бошида олим Карлсбаддаги радиоактив чиқиндилар омборига эътиборни жалб этишга қаратган ва бу бўйича конгрессда таклиф этилган эксперт сифатида мавзуни кўтарган.

    Ушбу штатда ҳамон катталиги бўйича дунёда учинчи ўринда турадиган ядровий чиқиндихона бор. Хайдернинг бу борадаги мақоласи жамоатчилик ва журналистлар эътиборини тортишга, ҳатто Германияга олиб келинган навбатдаги плутоний партиясини чиқиндихонага кўмишга қарши чиқишга ёрдам берган.

    Хайдер ўзининг дунёқарашига 1950 йилларда содир бўлган Корея урушидаги иштироки таъсир кўрсатганини айтган. «Мен ўз юртимизни ҳимоя қиляпмиз деб ўйлардим, аммо шунчаки айбсиз инсонларни ўлдираётган эканмиз. Агарда қайтсам, фарзандларимни урушда иштирок этмайдиган қилиб тарбиялашни ўйлардим», — дея эслайди олим.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Хаер боғга эртароқ келиб, ўз палаткасини ўрнатишга жой топган. Унинг ёнига иккита Америка байроғини ўрнатган ва катта икки плакатни илган: «Рейган, тарих сени кутмоқда» ва «Урушни тўхтатинг, зулмни тўхтатинг, зўравонликни тўхтатинг».

    Ўша вақтдаги урушга ва ядровий қуролга қарши ҳаракат аъзоларига Рейган ўзининг «юлдузлар жанги» ғояси билан асосий нишонга айланганди. Айнан унинг биринчи администрацияси даврида АҚШ қуролланиш харажатларини сезиларли даражада оширган.

    Яна овқатланишни бошлади

    Оқ уй совет пропагандаси домига тушмаслик учун олимнинг очлик эълон қилганига эътибор қаратмаган. Шу билан бирга, америкалик журналистлар Хайдерга қизиқиш билдирмаган деб бўлмайди. The Rolling Stone’даги мақоладан кейин у ҳақда The Washington Post ва The New York Times ёза бошлаган.

    Кўплаб мақолаларнинг муаллифларида Хайдер ўз позициясига мойилликни уйғотган. Уни қўллаб-қувватлаш учун америкалик биокимёгар, Нобель мукофоти лауреати Жорж Уолд, шунингдек, квант электродинамикаси асосчиларидан бири Фримен Дайсон келган.

    1986 йилнинг ноябрида 20 дан ортиқ америкалик олим доктор Хайдерга бирдамлигини ифода этиш учун бир кунлик очлик эълон қилган. Олим ўтирган жойга актёр Чарли Шин, Конгресс аъзоси Барбара Боксер, шунингдек, саноқсиз талабалар келган. Уларнинг барчаси олимнинг ишларидан ҳайратда эканини айтиб, ундан очликни тўхтатишни сўраган. Огайо штатидан сайланган демократ сенатор Том Харкин олимни қўллаб-қувватловчи баёнот билан чиқиб, «унинг ўлими ҳаёти ва иши каби тинчлик учун хизмат қилишига ишончи комил эмаслигини айтган». Хаерда очликни тўхтатиш илтимоси битилган мактуб СССР раҳбари Михаил Гобачёвдан ҳам келган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Хайдер очликни 1 май куни тўхтатиб, президентлик сайловларида иштирок этишини эълон қилган. Шунингдек, у СССР ва АҚШ президентлари Михаил Горбачёв ҳамда Роналд Рейган қуролланишни қисқартириш бўйича диалог бошлаганидан мамнун эканини билдирган.

    Олим очликни тугатганидан бир неча ой ўтиб Москва ва Вашингтон ўртасида ядровий қуроллардан воз кечиш бўйича кенг кўламли музокаралар бошланган. 1987 йилнинг декабрида АҚШ ва СССР ўрта ҳамда кичик масофага мўлжалланган ракеталарга оид битимни имзолаган.

    Хайдер эса очликдан кейин кардиостимулятордан фойдаланишга мажбур бўлган ва яна 17 йил умр кўриб, 2004 йилда Ню-Мексикадаги қариялар уйида ўзи курашиб келган Роналд Рейган билан бир йилда вафот этган.

    Финляндиядаги коллежда оммавий қотиллик

    2008 йилнинг 23 сентябрдаи Финляндиянинг Каухаёки шаҳрида жойлашган коллежининг талабаси Матти Юхани Саари томонидан оммавий қотиллик содир этилган.

    Фото: Wikimedia

    Фото: Wikimedia

    Шу куни соат 10:40 Саари қора рангли кийимда юзига ниқоб тақиб, «Валтер П22» автоматик ўқланувчи пистолети ва бир нечта «Молотов коктейли» билан қуролланган ҳолда Каухаёкидаги коллеж биносига бостириб кирган.

    Саари ертўладалигида қўриқчи Юк Форсбергга уч маротаба ўқ узган, бироқ учала ўқ ҳам тегмаган. Ўқув зонасига кирган Саари 20 нафар имтиҳон топшираётган ўқувчилар гуруҳини ўққа тутган. Уч нафар талабанинг кўрсатмасида айтилишича, у ростдан ҳам агрессив ҳаракат қилган ва қилаётган ишидан роҳатланган. Кейинроқ улардан бири қуйидагича деганди: «Йигитга кўзим тушди, у бизга қарата ўқ узишни бошлади, мен ўқ тегмаслиги учун зигзаг усулида қочдим».

    Соат 10:42 да Саари «Молотов коктейли»ни ёқиб, коридорнинг шимолий қисмига улоқтирган. Бироқ у портламаган. Соат 10:45 да бир нечта ўқувчи бу ҳазил бўлса керак деб, нима бўлаётганини кўриш учун келган. Матти уларга қарата ўқ узиб, икки нафарини ўлдирган, биттасини яралаган.

    Фото: Wikimedia

    Фото: Wikimedia

    Соат 10:46 да полиция қўнғироқни қабул қилиб олган ва воқеа жойида бир нечта машинани юборган. Соат 11:00 да Саари яна битта «Молотов коктейли»ни лабораториялардан бирига отган, шундан кейин коридордаги барча ойналарни синдириб чиққан. Полиция коллежга соат 11:02 етиб келган, улар ҳовлига кириши билан Саари ўт оча бошлаган. Орадан бир дақиқа ўтиб ёрдам кучлари етиб келган. 11:45 да полициячилар бинони эгалламоқчи бўлади, аммо бинодан чиқаётган қора тутун сабаб режаларини ўзгартиришга мажбур бўлган. Беш дақиқадан кейин коллежда бир нечта талаба билан ҳужумни уюштирган шахс қолган эди холос.

    Соат 11:53 да Саари дўстларидан бирига қўнғироқ қилиб, 10 кишини ўлдирганини тан олган ва у билан видолашган. Соат 12:30 Саари ўзининг бошига ўқ узган. У бир неча соатдан кейин Тампере университети шифохонасида вафот этган. Ҳужум оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, уч киши яраланган. Қурбонларнинг барчаси Саарининг курсдошлари бўлган, айримлари уни шахсан таниган ҳам.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Пазандалик бўлимининг 22 ёшли талабаси Матти Юхани Саари 18 сентябрь куни YouTube’га «навбатдаги қурбон сенсан» жумласи остида видеороликлар жойлаган. Унда «Валтер П22» пистолетидан ўқ узишни машқ қилганлари тасвирланган. Финляндия полицияси 22 сентябрь куни — фожиадан бир кун олдин — уни роликлари сабаб сўроққа чақирган ва йигитдан пистолетдан фойдаланиш лицензиясини олиб қўйишни мақсадга мувофиқ эмас деб топган.

    23 сентябрь тонгида Матти Саари ётоқхонада «Мен инсониятни ёмон кўраман» дея ёзилган варақларни қолдирган. Қотилнинг йигитнинг дўстларидан бирига кўра, фожиадан икки йил олдин Матти унга қотиллик санаси ёзилган хабарни юборган. Шунингдек, у мактабда таҳқирлангани ҳақида маълумотлар бор. Қотилликдан 18 ой олдин Матти бомбалар, пистолетлар, оммавий қотилликларга қизиқиш билдирган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

     

    Мавзуга доир: «Кўп нарсани билгани учун отиб ташладик». «КГБ» деворлари ортида йўқолган швециялик дипломат ва қарийб 50 кишининг умрига зомин бўлган АҚШдаги темир йўл ҳалокати. Кун хронологиясида 22 сентябрь

     

    23.09.2022, 09:32   Изоҳ (0)   50667
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сўнгги 10 йил ичида Россия фуқаролигини олган марказий осиёликларга РФда ҳарбий хизмат ўташ мажбурияти юкланиши мумкин

    23.09.2022, 09:02

    Австралияда 230 та кит соҳилга чиқариб ташланган ҳолда топилди (видео)

    23.09.2022, 08:25

    Смартфонлардан ядровий реакторларгача. Беларусь 250 хилдан ортиқ саноат маҳсулотлари экспортини вақтинчалик тақиқлади

    23.09.2022, 08:10

    Хитойлик олимлар динозаврлар йўқ бўлиб кетишининг янги эҳтимолий сабабини топди

    23.09.2022, 07:55

    «Чеченистонда сафарбарлик бўлмайди» — Рамзан Қодиров мамлакатда сафарбарлик ўтказилмаслиги сабабини айтди

    23.09.2022, 02:05

    «Мен нима бўлаётганини русларга рус тилида тушунтираман» — Зеленский россияликларга рус тилида мурожаат қилди

    23.09.2022, 01:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.