• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ликопчадаги ёшлик сири: қаришни секинлаштирадиган озиқ-овқат ва ичимликлар

    Ажинлар ва бошқа ёшга боғлиқ ўзгаришлар билан курашиш нафақат ташқи томондан, балки ичкаридан ҳам керак. Бунинг учун зарур бўлган витаминларни қаердан топиш ва уларни диетангизга қандай қилиб тўғри киритиш кераклигини билиб олинг.

    Фото: Lisa

    Кўк резаворлар

    Кўк мевалар (масалан, черника ва голубика) антиоксидантларга бой. Улар орасида флавоноидлар, витамин C ва К мавжуд. Бу моддалар организм ҳужайраларининг шикастланишига олиб келадиган оксидланиш жараёнларига қарши курашади.

    Черника ва голубика нафақат ташқи томондан ёшартиради. Улар мия фаолияти учун ҳам фойдали. Баъзи тадқиқотларга кўра, голубика Альцгеймер касаллигининг ривожланишига тўсқинлик қилади. Кунига бир стакан резавор мева истеъмол қилиш тавсия этилади. Уларни ўз ҳолида ёки мазали смузи тайёрлаган ҳолда истеъмол қилиш мумкин.

    Олма

    Фото: Lisa

    Бу мева ҳам антиоксидантларга бой. Унинг таркибидаги витаминлар (айниқса C ва E) терини таранглаштиради, пигмент доғлари ва ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади, терини намлайди ва ёшартиради. Кундалик миқдор 1-2 дона ўртача катталикдаги олма. Кўпроғи тавсия этилмайди, чунки бу овқат ҳазм қилиш муаммоларига олиб келиши мумкин.

    Авокадо

    Авокадо таркибида C ва E витаминлари ҳамда миснинг юқори миқдори туфайли терида коллаген ишлаб чиқаришни кучайтиради. Унинг таркибидаги ёғлар терини қуёшдан ҳимоя қилади. Глутатион терини жозибадор қилади. Кунига яримта авокадо истеъмол қилиш кифоя, шунинг учун уни ҳаддан ташқари ошириб бўлмайди.

    Яшил сабзавотлар

    Фото: Lisa

     

    Брокколи, исмалоқ, Брюссел карами ва бошқа яшил сабзавотлар ҳам тери саломатлиги учун фойдали бўлган C витаминига бой. Исмалоқ таркибидаги А витамини коллаген ишлаб чиқаришни оширади. Брокколи таркибидаги калий сув мувозанатини тартибга солади, шу туфайли тери намланиб, ёшаради.

    Кунига бир ҳовуч исмалоқ истеъмол қилиш кифоя, уни смузига қўшишингиз мумкин. Брокколининг кунлик истеъмоли тахминан 90 граммни ташкил қилади. Уни буғда пиширган маъқул.

    Анор

    Анор таркибидаги эллагик кислота теридаги коллагеннинг камайишидан ҳимоя қилади, шу билан бирга ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади. Кунига 1-1,5 стакан анор уруғини истеъмол қилиш ёки бир хил миқдорда анор шарбатини ичиш тавсия этилади. Агар шарбатни сотиб олсангиз, унда шакар бор-йўқлигини текширинг.

    Қўзиқорин

    Фото: Lisa

    Қўзиқоринларда кўп миқдорда D витамини мавжуд бўлиб, бу ёшартириш хусусияти билан бирга суяк саломатлиги учун муҳимдир. Терининг гўзаллиги учун чага ва рейши қўзиқоринлари бебаҳо ҳисобланади. Улар терини қуруқликдан сақлайди, қизариш ва ажинларни камайтиради. Кунига икки дона ўртача қўзиқоринни истеъмол қилиш кифоя.

    Гиёҳлар

    Кўпгина ўтлар антиоксидантларни ўз ичига олади. Мисол учун райҳон ва розмарин терини қуёш нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. Қуритилган розмариннинг кунлик истеъмоли 6 граммдан, райҳон эса 2 граммдан ошмаслиги керак.

    Дуккаклилар (ловия, нўхат, ясмиқ)

    Дуккаклилар теридаги қариш белгиларининг олдини олувчи антиоксидантларга бой. Тўқ рангли дуккаклилар (масалан, қора ловия) айниқса, фойдалидир, чунки уларда кўпроқ пигмент ва антиоксидантлар мавжуд. Кунига камида бир пиёла дуккакли экинларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Сиз уларни турли шаклларда пиширишингиз мумкин.

    Зайтун мойи

    Фото: Lisa

    Таркибидаги антиоксидантлар туфайли зайтун мойи терини янада нам ва соғлом қилади. Шунингдек, у қизаришни камайтиради, ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади ва терининг қуёш таъсирига чидамлилигини оширади. Диетангизга зайтун мойини қўшиш осон. Мисол учун уни салатга қўшинг. 1-2 ош қошиқ ёғ кундалик норма ҳисобланади.

    Ёғли балиқ (лосос, селд)

    Ушбу ва бошқа турдаги ёғли балиқларда омега-3 мавжуд. Улар терининг силлиқ кўринишини сақлашга ёрдам беради. Мия фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, балиқ суяк саломатлиги учун зарур бўлган D витаминига бой.

    Ҳафтада 3 марта 100 грамм балиқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Агар ҳомиладор бўлсангиз ёки фарзанд кўришни режалаштирмоқчи бўлсангиз, порсия сонини камайтириш керак. Аниқ маълумот учун шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

    Уруғлар

    Фото: Lisa

    Уруғларда қаришни секинлаштирадиган турли хил моддалар мавжуд. Мисол учун кунжут сесамол антиоксидант бўлиб, терини ёш сақлайди. Қора кунжут соч оқаришининг олдини олади. Рационга зиғир уруғини киритиш билан тери кўпроқ намланади, бу эса ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади. Кунгабоқар уруғлари ҳам антиоксидантларга бой, жумладан, E витаминига. Кунига тахминан 30 грамм кунгабоқар уруғини истеъмол қилиш тавсия этилади.

    Ёнғоқ

    Барча ёнғоқлар фойдали. Бу мева қаришни секинлаштиради. Уларда омега-3 ва E витамини мавжуд. Бодом ҳам бундан кам самарали эмас. Ҳар куни бир ҳовуч ёнғоқ истеъмол қилиш тавсия этилади.

    Қора шоколад (камида 70 фоизли какао)

    Фото: Lisa

    Қора шоколадни таъми туфайли ҳамма ҳам ёқтирмайди, лекин унинг хоссалари бу камчиликни қоплайди. Қора шоколад сутли ширинликларга қараганда кўпроқ антиоксидантларга эга (масалан, катехинлар), шунинг учун уни истеъмол қилиш терининг ёш туриши учун жуда муҳимдир. У қуёш нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади, терининг намлигини сақлашга ёрдам беради, ажинларнинг олдини олади ва ҳужайра янгиланишини тезлаштиради.

    Қора шоколаднинг фойдали порсияси кунига 30 граммни ташкил қилади. Сизга таъми ёқмаса, уни бошқа фойдали озиқ-овқатларга қўшиб кўринг. Мисол учун шоколад билан қопланган бодомни истеъмол қилинг.

    Кўк чой

    Бу чой таркибида полифеноллар мавжуд. Ушбу бирикмалар эпидермис юзасида янги ҳужайралар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантиради, бу эса терининг қариш жараёнини секинлаштиради. Шу сабабли қуёш таъсирида пайдо бўлиши мумкин бўлган терининг шикастланиши (ажинлар ва пигмент доғлар) камроқ сезилади. Мунтазам равишда кўк чой ичишингиз мумкин, лекин миқдор кунига 3 стакандан кўп бўлмагани маъқул.

    14.07.2023, 20:04   Изоҳ (0)   10331
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўк чойнинг бошқа ичимликларга нисбатан 5 та афзаллиги

    28.01.2023, 13:46

    Кексалик рациони: қариш жараёнининг муддатидан олдин тезлашишига сабаб бўладиган маҳсулотлар

    04.02.2023, 19:12

    Нима учун қулупнай фойдали ва кимлар уни истеъмол қилишдан тийилиши керак?

    11.05.2023, 14:35

    Амал қилиш қийин эмас: қандай қилиб диетада бўла туриб доим тўқ юриш мумкин?

    14.07.2023, 15:58

    Самолётдаги парвоз вақтида қандай маҳсулотларни истеъмол қилишдан тийилиш керак?

    14.07.2023, 14:00

    Фойдали аммо семиртиради: яширин калория сақловчи 7 хил озиқ-овқат маҳсулотлари

    14.07.2023, 10:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.