Мактаб ўқувчиси учун тўғри нонуштанинг асосий қоидаси — у илиқ бўлиши керак. Илиқ овқат яхшироқ ҳазм бўлади, бутун организмни иситишга ёрдам беради, ҳамма аъзолар фаолиятини ишга туширади.
Шунингдек, нонуштанинг таркибида глюкоза, клетчатка, оқсил, кальций бўлишини таъминлашга ҳаракат қилинг.
Глюкоза — бу ақл учун озуқа бўлиб, у ақлий фаолият учун зарур. Лекин энг яхшиси рационга шакарни камроқ, олма, нок, узум, резавор мевалар ва қуруқ меваларни эса кўпроқ қўшиш керак.
B гуруҳ витаминлари болада хотира, диққатни тўплай олиш ва стрессларга чидамлилик яхши шаклланиши учун керак. Яъни, овқатнинг таркибида албатта ёрмалар, дуккаклилар ва ёнғоқлар бўлиши шарт.
Оқсил, шу жумладан ўсимлик оқсили иммунитет учун керак.
Кальций яхши кайфиятни ва ўсаётган организмда суяклар мустаҳкамлигини таъминлайди.
Энди бу фойдали моддаларнинг ҳаммасини болага қандай етказишни ўйлашимиз керак.
Овқатланиш бўйича экспертлар 3 асосий таомларни тавсия қилади.
- Бўтқа
- Гречка — ёрмаларнинг энг фойдалиси ҳисобланади, чунки унинг таркибида фойдали моддалар жуда кўп.
- Сули — таркибида кўп миқдорда витаминлар мавжуд. Бўтқанинг кичкина порсиясида B гуруҳ витаминлари ва P витаминининг суткалик нормаси бор.
- Гуруч — таркибида кальций, калий, фосфор, магний элементлари мавжуд.
- Маккажўхори бўтқаси — юрак ва тишлар учун фойдали, организмдан токсинлар ва ортиқча холестеринларни чиқаришга ёрдам беради.
- Қуймоқ
Қуймоққа колбаса эмас, балки сабзавотлар қўшиш тавсия қилинади. Клетчатка анча оғир овқатларни ҳам ҳазм қилишга ёрдам беради.
- Блинлар
Манба: «7days.ru»
Изоҳ (0)