• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Лайфстайл Шоу-бизнес

    Бутун дунё Макронга туширилган тарсакини муҳокама қилмоқда. Аслида нима бўлганди?

    Елисей саройи Франция президенти Эммануэл Макроннинг рафиқаси Брижитдан тарсаки егани акс этган видеонинг ҳақиқийлигини тасдиқлади. Манбаларга кўра, бу “яқинлик лаҳзаси” бўлган, дея хабар бермоқда RMC нашри.

    Аслида нима бўлганди?

    Воқеа якшанба куни кечқурун Франция президенти самолёти расмий ташриф билан келган Ханой аэропортига қўнганида юз берди. Самолёт эшиги эр-хотин мухбирларга кўриниш беришга тайёр бўлишидан олдинроқ очилди.

    Associated Press эълон қилган тасвирларда президент самолёти эшигида аввал Макрон кўринади. Сўнгра бошқа бир шахс унга тарсаки туширади. Бундан кейин президент журналистлар олдига чиқиб, биринчи хонимга қўлини узатади, аммо у эрининг ёрдамини қабул қилмайди.

    ОАВнинг бунга реакцияси

    Воқеа тасвирлари бир зумда ижтимоий тармоқларда тарқалди. Daily Mail бу тасвирларни “даҳшатли” деб атаб, Макроннинг рафиқаси “унинг юзига қўл теккизганини” таъкидлади. The Telegraph нашрининг ёзишича, “Франция президенти рафиқаси уни туртиб юборганидан сўнг ҳайрон қолгандай кўринган”.

    Дастлаб Елисей саройи тасвирлар ишончсиз эканлигини ва улар сунъий интеллект томонидан яратилган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Маъмурият вакиллари видеоларни Россияга хайрихоҳ каналлар тарқатаётганини айтди.

    Бироқ 26 май куни Елисей саройи видеонинг ҳақиқийлигини тасдиқлади. Аввалига матбуот хизмати эр-хотин “шунчаки ҳазиллашганини” айтди.

    Аммо кейинроқ манба бу оддий эр-хотин жанжали эканини тасдиқлаб, “бу ерда ҳеч қандай фитна назарияларини ўйлаб топиш шарт эмас”лигини таъкидлади.

    Кейинчалик Макроннинг ўзи ҳам оиладаги келишмовчилик ҳақидаги миш-мишларни инкор этди. 

    “Хотиним билан тортишамиз, ҳазиллашамиз. Бу оддий ҳолат баъзилар томонидан глобал фалокатга айлантирилмоқда, ҳатто айримлар турли назариялар ўйлаб топишмоқда. Буларнинг барчаси бемаънилик”, деган президент.
    “Бу бир неча дақиқа давом этди. Менимча, у бундан хафа бўлмади. Бу Франция имижи учун яхши, деб ўйлайман”, деган биринчи хонимнинг ўзи.

    Франция президентининг Жануби-Шарқий Осиёга бир ҳафталик ташрифи бошланди. Вьетнамдан сўнг у Индонезия ва Сингапурга бормоқчи. Ушбу сафар минтақада иқтисодий ва дипломатик алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

    Брижит Макрон ҳақида нималар маълум?

    Брижит Макрон (қизлик фамилияси Троне) эридан 24 ёш катта. У машҳур Амьен шаҳрининг қандолатчи оиласида туғилган. Унинг аждодлари 1872 йилда бу шаҳарда ўрнашиб, шоколад маҳсулотлари ва макарон печеньесининг маҳаллий турини ишлаб чиқариш билан донг таратган. Брижит олти фарзанднинг энг кенжаси бўлиб, анча эркин тарбия топган. 21 ёшида муваффақиятли банкир Андре Луи Озер билан оила қурган ва уларнинг учта фарзанди дунёга келган.

    Эммануэл Макрон хотини билан Амьендаги лицейда ўқиётган пайтида танишган. Троне унга француз тилидан дарс берарди, турмуш қурган ва уч фарзандли аёл бўлишига қарамай, улар ўртасида меҳр пайдо бўлган. Макроннинг ота-онаси ўғлининг ўқитувчиси билан алоқасини узиш мақсадида уни Парижга ўқишга юборишга қарор қилганда, у севгилисига албатта уйланишга ваъда берган. Макрон сўзида турди — улар 2007 йилда турмуш қуришди. Бугунги кунда Брижит Макрон етти набиранинг бувиси.

    2024 йил октябрь ойида Франция президенти Variety журнали билан суҳбатда Брижит Макрон Netflix’нинг “Эмили Парижда” сериалининг тўртинчи мавсумида рол ижро этганини маълум қилди. Биринчи хоним у ерда эпизод, яъни ўзининг ролини ижро этган.

    Эммануэл Макрон Франция тарихидаги энг ёш президент ҳисобланади: у 39 ёшида лавозимга киришган бўлиб, ҳозирда 47 ёшда. У ижтимоий тармоқларни фаол юритади, президентнинг “парда ортидаги” ҳаёти эса унинг шахсий фотосуратчиси Соазиг де ла Муассонер суратларидан маълум. У телевидениеда кўрсатилмайдиган президент ҳаётининг саҳна ортидаги ҳолатларини суратга олади. Макроннинг кўплаб норасмий суратлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда ва ҳатто мемларга айланиб кетмоқда.

    27 май, 14:35   Изоҳ (0)   3290
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Франция#Эммануэл Макрон#Брижит Макрон#биринчи хоним

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп бўйинбоғлари, Навальний кўйлаклари, Меркель пиджаклари: 2017 йилда сиёсатчилар кийимлари ёрдамида нималарни маълум қилмоқда

    24.08.2017, 16:59

    Биринчи хонимлар амал қилиши шарт бўлган этикетлар: президентларнинг рафиқаларига нима қилиш мумкин-у, нималар мумкин эмас (фото ва видео)

    23.10.2021, 12:48

    Биринчи хонимлар: президент ва қиролларнинг машҳурликда улардан қолишмайдиган рафиқалари (фото)

    27.04.2022, 17:44

    Елизавета II билан видолашув маросими — суратларда

    19.09.2022, 20:30

    Байден ва Макроннинг юзма-юз учрашуви санаси маълум қилинди

    27.09.2022, 12:17

    Франция президентининг рафиқаси Брижит Макрон эридан катта кўринмаслик учун нималарга риоя қилади?

    21.10.2022, 21:45

    Биринчи хонимлар амал қилиши шарт бўлган этикетлар: президентларнинг рафиқаларига нима қилиш мумкин-у, нималар мумкин эмас (фото ва видео)

    02.01.2023, 17:43

    Яҳудийларнинг покланиш маросими, намойишга чиққан ўқитувчилар, қирол билан кечки овқат — 21 сентябрь суратлари

    21.09.2023, 22:47

    Франция президенти Эммануэл Макрон футбол бўйича хайрия ўйинида майдонга тушади 

    20.04.2024, 11:17

    Макроннинг рафиқаси судда аёл эканини исботлади

    13.09.2024, 16:45

    Франция президенти “Эмили Парижда” фильмининг давоми Римда эмас, Парижда суратга олиниши учун курашади

    11.10.2024, 14:05

    Америкалик журналист Макроннинг рафиқаси эркак бўлиб туғилганини исботлашга ваъда берди 

    23 январ, 23:45

    Миш-миш ёки ҳақиқат: Франция биринчи хоними Брижит Макрон ёшлигида қандай кўринишда бўлган?

    5 феврал, 15:52

    Елисей саройида Ўзбекистон президенти шарафига қабул маросими бўлиб ўтди (фото)

    13 март, 09:57

    70 ёшдан ошган Брижит Макрон ўзи ва эрига нималарни тақиқлайди? Франция биринчи хонимининг гўзаллик сирлари

    7 апрел, 15:40

    “Франция яқин ойларда Фаластин давлатини тан олади” — Макрон

    10 апрел, 13:02

    Америкалик кардинал янги Рим папаси этиб сайланди

    9 май, 08:41

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    11 май, 19:21

    Франция Европага “ядровий соябон” бўлишга тайёрлигини билдирди

    14 май, 08:36

    “Путин Украина бўйича тинчликдан қочаётгани учун товон тўлаши керак” — Кир Стармер

    16 май, 13:26

    Европа Россияга қарши тўлиқ савдо эмбаргоси жорий этиши мумкин

    16 май, 14:22

    “Бу ҳафта Украинадаги урушни тўхтатиш учун ҳал қилувчи бўлади” — Фон дер Ляйен

    19 май, 14:00

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп 

    19 май, 23:25

    Зеленский Путинга қўнғироқдан аввал Трампдан нимани сўрагани очиқланди

    20 май, 10:58

    Совет фуқаро авиация саноатининг аламли мағлубияти — Париж осмонида қулаб тушган афсонавий Ту-144

    22 май, 18:26

    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

    23 май, 15:00

    ЕЧЛ. Мусобақага йўлланма олган 24 та жамоа номи маълум

    23 май, 13:03

    Telegram энг кўп қайси давлатларда фойдаланилади? 

    23 май, 16:05

    Қуёш тизимининг чеккасида энг митти сайёрага номзод топилди

    23 май, 17:45

    Сунъий ўтмиш, сохта мусулмон ва маккор тулки. Сурия президенти учун ворислардан бири сифатида кўрилган, Нетаньяху жасадини қайтаришни сўраётган исроиллик супер жос...

    24 май, 10:25

    Исроил барча фаол пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритди 

    25 май, 19:15

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    26 май, 00:02

    Парижда фермерлар тракторларида парламент биносини ўраб олди

    26 май, 18:11

    Малта ва Франция Фаластинни тан олишга тайёрланмоқда

    26 май, 18:30

    “Трамп Путин уни алдаганини англаб етди” — Макрон

    26 май, 21:20

    Тўртта давлат Украинага узоқ масофали қуроллар билан Россияга зарба беришга рухсат берди

    27 май, 08:40
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида фуқаро жинсий аъзолари ичида 1 млрд сўмлик тақинчоқни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    Ўзбекистон | 30 май, 20:55

    Нигерияда сув тошқини оқибатида камида 88 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 30 май, 20:45

    Дам олиш кунлари бир ўтиришда кўриб тугатса бўладиган минисериаллар

    Маданият | 30 май, 20:30

    Тошкент метросининг иккита бекати вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 30 май, 20:15

    Ўзбекистон президенти “Марказий Осиё – Италия” ишбилармонлар клубини тузишни таклиф этди

    Ўзбекистон | 30 май, 20:06

    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда

    Реклама | 30 май, 20:00

    Олимлар инсон териси каби жароҳатни даволай оладиган эластик материал яратди

    Илм-фан | 30 май, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.