Жорий йилнинг 3 ноябридан 25 ноябрига қадар Қатар майдонларида ўтказиладиган U-17 жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ж гуруҳида Парагвай, Панама ва Ирландия вакилларига қарши баҳс олиб боради.
Мусобақанинг барча гуруҳлари қуйидагича шаклланди:
А гуруҳи: Қатар, Италия, Жанубий Африка, Боливия
B гуруҳи: Япония, Марокаш, Янги Каледония, Португалия
C гуруҳи: Сенегал, Хорватия, Коста-Рика, БАА
D гуруҳи: Аргентина, Бельгия, Тунис, Фижи
E гуруҳи: Англия, Венесуэла, Гаити, Миср
F гуруҳи: Мексика, Корея Республикаси, Кот-дъИвуар, Швейцария
Г гуруҳи: Германия, Колумбия, КХДР, Эл-Салвадор
Ҳ гуруҳи: Бразилия, Гондурас, Индонезия, Замбия
I гуруҳи: АҚШ, Буркина-Фасо, Тожикистон, Чехия
Ж гуруҳи: Парагвай, Ўзбекистон, Панама, Ирландия
К гуруҳи: Франция, Чили, Канада, Уганда
Л гуруҳи: Мали, Янги Зеландия, Австрия, Саудия Арабистони.
Эслатиб ўтамиз, Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистон майдонларида ўтган Осиё чемпионатида олтин медалларга эга чиқиб, мундиал йўлланмасига эга чиққан эди.
Изоҳ (0)