• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп бўйинбоғлари, Навальний кўйлаклари, Меркель пиджаклари: 2017 йилда сиёсатчилар кийимлари ёрдамида нималарни маълум қилмоқда

    Замонавий сиёсатчининг ўртача қиёфаси — кўринишидан қиммат бўлмаган қора тусдаги костюм кийган ўрта ёшдаги оқ танли эркак. Бироқ охирги вақтда бундай қарашлар ўзгара бошлади — бунга, масалан, GQ’нинг «Ҳаммадан яхши кийинган 50 эркак» рўйхатига кирган Канада бош вазири Жастин Трюдони мисол келтириш мумкин. Meduza нашри илтимосига кўра, санъатшунослик номзоди, костюм семиотикаси ўқитувчиси Ксения Трушина Франция президенти ва Канада бош вазири қандай қилиб барчанинг кўнглидан жой олаётгани ҳамда Брижит Макрон сумкалари ва Дональд Трампнинг беўхшов кенг костюмлари қандай сиёсий маънони англатиши ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Дресс-коднинг янги иконалари

    Сиёсатчиларнинг ташқи кўриниши ҳар доим энг кичик нарсасигача пухта ўйлаб чиқилган: қора тусдаги пиджак, оч рангли кўйлак (рубашка), кўк, қизил ёки сариқ рангли бўйинбоғ, ўткир қараш ва хайрихоҳ табассумли расмий портрет. Шу туфайли сиёсий арбобларни баъзан бир-биридан ажратиш қийин кечади — бироқ айнан шундай ёндашув сабабли давлат мансабдор шахси тимсолига «профессионаллик», «ўзига бўлган ишонч» ёки «анъаналар» каби тушунчалар гўё сингиб кетгандек. Олимлар етакчилардан биринчи навбатда обрўлилик ва ҳукмини юргизишни кутишимизни тасдиқлайди.

    «Ихчам костюмлар унга бир вақтнинг ўзида фикрлар жамланганлиги ва ғайратлилик кўринишини беради», — дейди Эммануэль Макрон ҳақида костюм семиотикаси бўйича эксперт Анья Аронофски Кронберг The New York Times материалида. Кронберг сўзларига қараганда, Франция президентининг услубини «соғломлик ва тиришқоқликни акслантирувчи» сифатида тасвирлаш мумкин. Бироқ бунга «прагматиклик»ни ҳам қўшиш мумкин. Сайловга қадар ҳам унинг партия бўйича ҳамкасблари Франциянинг бўлажак етакчисини минг евродан қиммат костюмларни ёқтиришда айблаган эди — бундан Макрон тегишли хулоса чиқарди. У инаугурация маросимида атиги 450 евролик костюм, унинг рафиқаси Брижит Макрон эса ижарага олинган Louis Vuitton мовий пиджак ва юбкасида кўриниш берди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Макроннинг тантанали портретини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз: ундаги ҳар бир детал: стол четига устма-уст қўйилган икки айфон, унинг туриши ва тайёр харид қилинган костюмигача (буюртма асосида тикилмаган) муҳим аҳамиятга эга. Буларнинг барчаси Франция янги президентининг ёш, демократик, жасур ва тараққийпарвар эканлигидан далолат беради.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Сиёсий мода бўйича Эммануэль Макронга ҳозирча фақат Канада бош вазири Жастин Трюдо рақобатчи бўла олади. У жорий йилда «Дунё бўйича энг яхши кийинган 50 нафар эркак» рўйхатига кириб, унда Дэвид Бекхэмдан кейинги 14-ўринни эгаллади. Бундан ташқари, ушбу рўйхатда яна бир сиёсатчи — Лондон мери Содиқ Хон ҳам бор.

    Трюдо рейтинги Канадада тушаётганлигига қарамасдан, у ҳамон ватанида ҳам, ундан ташқарида — айниқса қўшни Америкада ҳам машҳур. Уни пандалар билан тушган сурати, иш столида «маюрасана» услубида тура олиши ва қувноқ пайпоқлари учун хуш кўришади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Мисол учун, Трюдо Брюсселдаги учрашувга НАТО логотипи туширилган пушти пайпоқ, Канада ва Ирландия мансабдорлари учрашувига эса «Юлдузли жанглар» дроидлари акс эттирилган пайпоқ кийиб борди. Унинг бу каби пайпоқлари эътиборни ўзига жалб қилади ва унинг ҳазилни тушунишидан дарак беради, шунингдек, унинг тимсолига янада инсонпарварлик киритади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Имиж муваффақиятсизликлари

    Меъёрдан ҳар қандай чекиниш ишончсизликни келтириб чиқариши мумкин. Бунга ҳар қандай буюм — костюмнинг ноодатий ранги, жуда узун шим ёки қимматбаҳо соатлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Масалан, 2014 йилнинг августида Барак Обаманинг Украинадаги можаро юзасидан матбуот-анжуманидан сўнг нафақат унинг баёноти мазмуни, балки костюм-шимининг ранги ҳам муҳокама қилинди. Журналистлар унинг рангини «ғамгин хаки» деб атади. АҚШ президентининг кутилмаган қиёфаси мемга айланди, GQ дан Time нашригача давлат раҳбари учун бундай либос ўринли-ўринли эмаслиги ҳақида мақолалар чоп этди (айниқса бу каби жиддий масала юзасидан чиқиш чоғида). Обамани оч ранг костюм сиёсий заифлик ва калта ўйлашдан дарак бериши мумкинлиги учун танқид қилишди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Ҳаддан ортиқ консервативлик ва вазиятга мослаша олмаслик ҳам танқидларга сабаб бўлади — буни Франциянинг собиқ президенти Франсуа Олланд мисолида ҳам кўриш мумкин. Сен-Беа шаҳридаги сув тошқинига расмий костюм ва иш услубидаги туфлида келган президент инқирозни қандай енгишни билмайдиган раҳбар сифатида таассурот уйғотди. Буни имиж ҳалокати деб аташди.

    Бироқ гавдага унчалик мос тушмаган костюм ҳам имижнинг бир қисми бўлиши мумкин. Американинг ҳозирги президенти қопсифат шимлари, шаклсиз пиджаклари, шунингдек, жуда узун ва кенг бўйинбоғлари туфайли доимий танқидларга учрайди. Business Insider Дональд Трампнинг бойлигини ҳисобга олганда нега унинг костюмлари бунчалик арзон кўринишига жавоб топишга уринган (дидни сотиб олиб бўлмайди) бир пайтда, The Independent бошқа жавобни келтиради: бу унинг тарафдорларига яхши таъсир қилишини тахмин қилади.

    Шунинг учун, нашр фикрича, консерваторлар костюм учун бир неча минг доллар сарфлай олмайдиган ишчи классни ўзидан қочирмаслик учун онгли равишда жуда урфдаги либосларни истисно этади.

    Ўз мақомини атайин суистеъмол қилиш кечирилмайди: қимматбаҳо костюмлар, улкан соатлар ва замонавий қуёш кўзойнакларига муҳаббати туфайли матбуот Франциянинг собиқ етакчиси Николя Саркозига «ялтироқ президент» (President Bling-Bling) деб ном қўйди.

    Дресс-кодга ўз билганича муносабатда бўлган ва кроссовкаларга ҳаддан ортиқ меҳр қўйган Дмитрий Медведев ҳам доимий танқидлар нишонига айланган.

    Реформаторлар

    АҚШ президенти лавозимидаги биринчи кундаёқ Барак Обамани Овал кабинетдаги мажлис давомида пиджаксиз суратга олишди. Бу ундан олдинги президентнинг қатъий офис дресс-кодидан кескин фарқ эди.

    Алексей Навальний ҳам бу каби усулларга мурожаат қилди: унинг ўзига хос услуби — деярли доим шимариб қўйилган енглар. Бу эса расмий дресс-кодда меҳнатсеварлик ва бирор-бир ишни бажаришга тайёрлик рамзи ҳисобланади. Навальнийнинг ўзи кийимга нисбатан бундай ёндашувни унинг узун қўллари ва рубашка танлаш билан боғлиқ муаммоларга боғласа-да, бу детал унинг ғайратли ва мураккаб вазифалардан чўчимайдиган сиёсатчи имижига ажойиб тарзда мос тушади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Қатъий костюм

    Сиёсатдаги аёллар ўзларини ифодалаш учун эркакларга қараганда каттароқ кенгликка эгадек кўринса-да, аслида уларнинг гардеробида ҳам айнан ўша «қатъий костюмлар» устунлик қилади.

    Шимли костюмлар, елка чизиғига урғу бериш, қайтарма ёқа — давлат мансабларидаги кўпчилик аёллар эркаклар гардеробидан ўзлаштирилган услублардан фойдаланади. Бундай услуб 1980 йиллардаёқ ўйлаб топилган ва кийинишга бундай ёндашувни англатувчи power dressing термини ҳам ўшанда вужудга келган.

    Ҳиллари Клинтоннинг сайлов кампанияси давомида унинг ўзига хос шимли костюмлари ҳақида Salon ва The New York Times мақолалар ёзган, унга Vogue бош муҳаррири Анна Винтур консултация берган.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Германия канцлери Ангела Меркель ёки Шотландия биринчи вазири Никола Стерженга ҳам юқоридаги ҳолат тааллуқли. Уларнинг барчасининг кўриниши яхши, бироқ замонавий эмаслик ва вазминликка урғу берилган деярли бир хил ёрқин рангдаги елка чизиғи аниқ пиджакларни танлайди.

    Бир вақтнинг ўзида барча сиёсатчи аёллар ҳам анъанага амал қилишга интилмайди. Тереза Мэй Буюк Британия бош вазири лавозимини эгаллаб турган бир йил давомида ўз костюмлари ҳақида муҳокамалар учун кўп имкон берди. Сиёсатчи лакланган ботфордлар, тишли ботинкалар, тошли ва қоплоннусха туфлини қимматбаҳо инглизча костюмлар билан уйғунлаштиради, учрашувга бемалол резина этик кияди ва оқарган сочларини бўямайди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Биринчи хоним қиёфаси ребрендинги

    Биринчи хонимлар имижи, қоида тариқасида, давлат ва уларнинг турмуш ўртоғи йўналиши билан уйғунлик ҳосил қилади. Ёрқин мисол — президент протоколи қоидалари бўйича ўйнашга мажбур бўлган Мелания Трампнинг оммавий чиқишларига матбуотнинг ҳаддан ортиқ эътибор қаратиши. Унинг ҳар бир чиқиши ҳеч бир муболағасиз лупа остида ўрганилади, айниқса унинг эрига таъсир кўрсатиши ҳақидаги миш-мишларни ҳисобга олганда: мода ва сиёсат журналистлари унинг кўйлаклари ранги ва бичими қандай қадриятларни ифодалашини таҳлил қилади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    АҚШ биринчи хоними тез-тез Франция биринчи хоними билан қарама-қарши қўйилади: Мелания Трамп бутун кўриниши билан анъаналарни тарғиб қилса, Брижит Макрон сиёсий дресс-код ҳақидаги тасаввурларни кескин издан чиқаришга эришмоқда. Франция биринчи хоними биринчи кунларданоқ протокол ва унинг ёшидаги аёллар қандай кўриниши лозимлиги ҳақидаги қарашларни издан чиқара бошлади: у деярли ҳар доим калта кўйлак ва юбкаларни колготкаларсиз кийиб, джинси моделларидан скинни услубини маъқул кўради. Турмуш ўртоғи каби ҳар бир детални пухта ўйлаб чиқади. Брижит Макрон қўлида деярли ҳар доим сумка тутиб юради, бу билан аҳамияти турмуш ўртоғининг ишлариникидан кам бўлмаган ўз ишлари ва ўз ҳаёти борлигини тушуниш имконини беради.

    The Guardian фикрича, Брижит Макрон биринчи хоним мақомини сиёсий маънода бўлмаса-да, энг камида мода соҳасида ребрендинг қилишга эришди.

    24.08.2017, 16:59   Изоҳ (0)   17758
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қатар ўзининг элчисини яна Эронга қайтармоқда

    24.08.2017, 16:34

    Журналистлар Путин «Шерлок Холмс» фильмидаги уйдан дала-ҳовли сифатида фойдаланганидан хабар топди

    24.08.2017, 15:25

    Тожикистонда ўқишга машина миниб келадиган талабаларни ўқишдан ҳайдаш таклиф қилинди

    24.08.2017, 13:45

    АҚШ Венесуэлага нисбатан санкцияларни кескинлаштириш ниятида

    24.08.2017, 13:10

    Хитойга ёпирилган «Хаtо» тўфони оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

    24.08.2017, 12:57

    Бразилияда кема ҳалокатга учраши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

    24.08.2017, 12:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.