Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.
Касалхона жамғармасини қўллаб-қувватлаш ўйинининг мақсади “Сариқ тангалар” ташаббуси доирасида болалар ва ўсмирларни касалхонага ётқизиш шароитларини яхшилаш учун маблағ йиғишдир.
Франция президентидан ташқари майдонга “Арсенал”нинг собиқ мураббийи Арсен Венгер, Франция терма жамоасининг собиқ футболчилари Робер Пирес, Лоран Блан, Кристиан Карамбьо, Ален Жиресс, шунингдек, собиқ футболчилар Даниэль ван Буйтен, Мамаду Нианг ва Фредерик Пикён чиқиши кутилмоқда.
Учрашувга касалхона жамғармаси раҳбари, Франция президентининг рафиқаси Брижит Макрон меҳмон сифатида ташриф буюради.
Стефани Фраппер учрашув бош ҳаками этиб тайинланган.
Бу Макрон учун илк хайрия ўйини эмас. Президент 2021 йилда ҳам шунга ўхшаш акция доирасида ўйинда иштирок этган. Ўшанда Эммануэл пенальтидан гол урганди.
Изоҳ (0)