Тошкент шаҳар Чилонзор туманида Zeekr электромобили ёниб кетди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар бўлими хабар берди.
Унда айтилишича, 10 апрель куни соат 07:30 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Фурқат кўчасида электромобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 07:35 да етиб бориб, ёнғин соат 08:28 да, қарийб бир соатда ўчирилди.
Айтилган манзилда ёнғин натижасида электромобилнинг аккумулятор қисмида ёнғин келиб чиққани аниқланди.
“Эслатиб ўтамиз, ҳурматли фуқаролар, барча электромобилларнинг батареялари ўзида жуда катта миқдорда энергияни сақлаши сабабли, халқаро тажрибага мувофиқ, ёнғин чиққан аккумулятор ичидаги электр қуввати тўлиқ тугагунга қадар аккумуляторни совитиш ишлари амалга оширилади. Шу сабабли ёнғинни ўчириш усули бошқа оддий ёнилғида юрувчи автомобиллардан фарқ қилади”, дейилади хабарда.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Бундан аввал Тошкент шаҳар Юнусобод туманида бетон тўсиққа урилган электромобиль ёниб кетган эди. BYD ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.
Тўқнашув натижасида ҳайдовчига шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.
2024 йил 3 ноябрь куни ҳам Қамчиқ довонида юк автомобилида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келганди. Шунингдек, Қамчиқ довонида 5 ноябрь куни соат 13:30 ларда юк машинаси ёниб кетганди.
Декабрь ойи охирида Қашқадарё ва Тошкентда машиналар ёниб кетганди. Февраль ойининг 2-санасида Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида машина ёниб кетган.
Бундан ташқари, Жиззах вилояти Зомин туманида юк машинаси ёниб кетганди.
- Андижонда ҳаракатланиб кетаётган “ЗИЛ” бутунлай ёниб кетди (видео)
- Тошкент вилоятида Cobalt билан тўқнашган Nexia-2 ёниб кетди
Изоҳ (0)