• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Бизнес

    “Биз эркин бозор тарафдоримиз”. Тадбиркорлар электромобиль импортига қўйилган норасмий тақиқлар олиб ташланишини сўрамоқда

    Ижтимоий тармоқларда электромобиллар импорти билан шуғулланувчи тадбиркорлар президентга мурожаат билан чиқди.

    Айтишларича, Ўзбекистонда электромобиль импортига қўйилган норасмий тақиқлар уларнинг фаолиятига халақит бермоқда. “Биз эркин бозор тарафдоримиз”, дейди тадбиркорлардан бири.

    Мурожаатда электромобиль импортчилари давлат бюджетига бир йилда 1 триллион 250 миллиард сўм тушум келтиргани ёзилган. Мамлакатга хорижда ишлаб чиқарилган электромобилларни олиб киришга қўйилган чекловлар сабаб 400 дан ортиқ тадбиркорнинг бизнеси касод бўлаётгани таъкидланган. Мурожаатчилар давлат раҳбаридан чекловларни олиб ташлаш ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўраган.

    “Норасмий тўсиқлар сабаб ўнлаб автомобилларимиз божхона омборларида қолиб кетди. Оқибатда маҳсулотларни буюртмачиларга ўз вақтида етказа олмаяпмиз, харидорлар норози. Импорт шартномаларимиз бузилиб, қарздорлик юзага келмоқда. Божхонада расмийлаштириш ва сертификациялаш жараёнини амалда қўлланиб келинаётган шаклда қолдиришингизни сўраймиз”, дея мурожаат қилган тадбиркорлар.

    Бизнес-омбудсман мурожаатдаги ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилишини маълум қилди.

    Ўзбекистонда охирги пайтларда электромобиллар импорти кескин қисқармоқда. Масалан, 2025 йил январь февраль ойларида малакатга электромобиллар импорти сезиларли камайди. Икки ой давомида жами 17 миллион 967 минг долларлик 1555 дона электромобиль олиб кирилган. 2024 йил январь февраль ойларида эса 85 миллион 415 минг долларлик 3489 дона электромобиль импорт қилинганди.

    Иқтисодчилар фикрича, импорт қисқаришига Тошкент вилояти Пискент туманидаги чет элдан келтирилган автомобиллар учун синов полигони ишга тушгани таъсир қилган бўлиши мумкин. Полигон қуввати Ўзбекистонга аввалгидек кўп автомобиль киритиш учун етарли эмас. Бу табиий равишда импорт жараёнини мураккаблаштиради, оқибатда автомобиллар нархи қимматлашади.

    2024 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонга импорт қилинадиган транспорт воситалари Пискент полигонида синовдан ўтказила бошланган. Бунга сабаб сифатида ҳаракат хавфсизлигини кучайтириш ва мамлакатга олиб кирилаётган транспорт воситалари сифатини яхшилаш мақсад қилингани билдирилган.

    “Январь ойида импорт автомобилларини техник кўрикдан ўтказувчи автополигон ўзининг салбий оқибатларини кўрсатишда давом этган ва импорт олдинги ойлардагига нисбатан тезроқ қисқаришни бошлаган. Май ойидан эса қўшимча чекловлар натижасида автомобиллар импортининг қисқариши янада тезлашиши турган гап. Бу эса ўз навбатида бир мунча “совиб қолган” автомобиль бозорида нархлар ошишига олиб келади, дея фикр билдирди иқтисодчи Миркомил Холбоев.

    Март ойи якунида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Хитойнинг Leapmotor C16 автомобилида “камчилик” аниқлангани маълум қилинди. Агентлик машиналарни сертификатлаш органларига огоҳлантириш хати юбориб, Leapmotor компаниясининг барча автомобиллари импортига тақиқ қўйилганини билдирди.

    Скриншот: check.ijro.uz

    Автомобиль ихлосмандлари сўзларига кўра, Леапмотор Ўзбекистонда заводи очилган BYD'ни “синдира” оладиган рақобатчи бренд. Шу сабаб аҳолига танловни чеклаш, рақобатни йўқ қилиш орқали фақатгина “маҳаллий” автомобиллар сотувига урғу бериш авж олаётгани тахмин қилинмоқда.

    “Хатни ўқиб, ўзимни кулгидан тия олмаяпман. Электромобиль ишлаб чиқариш бўйича дунёни эгаллаган давлатда ишлаб чиқарилган Leapmotor С16 нинг “кенг полосали электромагнит шовқин”ни номувофиқ экан. 1996 йилдан бери ўзгармас ҳолатда ишлаб чиқарилаётган карбюраторли Damas эса мувофиқ экан. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашнинг юқори чўққисига чиққанга ўхшаймиз. Буни кузатиб турган инвесторлар қўл силтаб, Зимбабвега кетвормаса бўлди”, дея фикр билдирган Telegram'даги “Растаможка” канали муаллифи.
    Фото: ixbt.com

    Пискент полигонининг бир кунда 100 та автомашинани синовдан ўтказиш қобилияти борлиги айтилганди. Аммо хабарларга кўра, синов майдонида узун навбатлар юзага келган. Бир кунлик автомобиль импорти эса 300 та машинани ташкил этади. Ҳар куни навбатга икки кундан қўшилиб, синов жараёни кечикаверади. Навбат олиш соат 00:00 да очилиб, 1-2 дақиқага етиб бормасдан лимит тугаб қолаётгани айтилмоқда.

    “Бир автомашина эгаси 10 апрель кунига навбат олганига дўпписини осмонга отиб хурсанд... Шунча кутганига 10 миллион сўм харажат ҳам қилиб беради. Агар майгача сертификат ололмай қолса, яна 2500 доллар қўшимча харажат ҳам қилади. Автомонополлар ниятига етди деб ҳисобласак ҳам бўлади. Бунда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўрни беқиёс. Бир томондан Жаҳон саво ташкилотига аъзолик масаласи кўндаланг бўлиб турибди”, дея фикр билдирган фаоллар.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров Божхона қўмитаси статистикасига таяниб ёзишича, кунлик автомобиль импорти январь ва февраль ойларида 100 тадан камга тушиб бўлган.

    “Пискент полигонида навбат камаймаётгани қизиқ? Ё синовлар вақти яна чўзилганми? Автомобилга қўшиб, ўша жойнинг ўзида импорт памперсларниям синашмоқдами”, дея болалар таглиги импортига қўйилган сунъий тўсиқларга ҳам ишора қилган иқтисодчи.

    Telegram'даги “Автодекларант” канали ҳам ушбу муаммога тўхталган.

    “27 март куни ҳолатига 12 апрелгача бўлган навбатлар тўлиб бўлди, кечки 12:00 дан очилган навбатлар 20 секундда тугади. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан ўйлаб топилган аҳмоқона ғоя сабабли халқимиз давлат бюджетига пул тўлаб, қонуний импорт қилмоқчи бўлган автомобилларини мувофиқлигини текшириш учун навбатлар 10 кундан ошиб кетган. Бекор қилинглар бу замон талабларига мос келмайдиган текширишларни. Техник тартибга солиш агентлиги ўзбек халқи учун иккинчи автозаводдек бўлди, чунки ушбу ташкилот ҳам халқнинг ўз мулкига эгалигини ойлаб куттиришга мажбур қилмоқда”, дея фикр билдирилган каналда.

    Аввалроқ BYD Uzbekistan Factory қўшма корхонаси ҳукуматдан электромобилларнинг тартибсиз импортини чеклашни сўраганди. Ўшанда жамоатчилик фаоллари импортни чеклаш рақобат йўқолишига олиб келишидан хавотир билдирган. Айрим иқтисодчилар фикрича, Ўзбекистонда янги автомобиль заводлари очилиши автомашиналар нархи пасайишига олиб келмайди.

    3 апрел, 16:34   Изоҳ (0)   4676
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Газ экспорти тўхтамаган, автомобиль импорти камайган — 2024 йилда Ўзбекистон ташқи савдоси қандай бўлди?

    21 январ, 14:55

    Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин камайди

    24 феврал, 17:35

    “Тиш пастасининг 90 фоизини бешта корхона импорт қилади”. Ўзбекистонда пардоз ва гигиеник воситалар импорти монополлашганми? 

    19 март, 19:15

    2024 йилда ташқи савдо баланси тақчиллиги 17,4 млрд долларни ташкил этди  — Марказий банк

    30 март, 17:01

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди, евро кескин ошди

    3 апрел, 16:21

    Сурхондарёда сўроққа олиб кетилган фермер вафоти юзасидан якуний маълумот эълон қилинди 

    3 апрел, 16:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик аёл эрига гиёҳванд моддалар сотиб олиш учун иш жойидан 260 минг доллар ўғирлади

    Дунё | 19 июн, 23:55

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот

    Дунё | 19 июн, 23:45

    “АҚШ ва Эрон Исроил ҳужумлари бошланганидан сўнг бевосита музокаралар олиб борган” — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 23:35

    CBS: Трамп Фордодаги уран бойитиш марказига зарба бериши мумкин 

    Дунё | 19 июн, 23:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 23:15

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:15

    “Дарё” дайжести: 19 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.