АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Sinxua ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, суҳбат Америка томонининг ташаббуси билан амалга оширилган.
Маълум қилинишича, мулоқот давомида АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ғоят муҳим эканлигини таъкидланган. АҚШ Хитой иқтисодиёти юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолаётганидан мамнун эканини билдирган. Мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик кўп ижобий натижалар келтиришини айтилган.
Таъкидланишича, икки давлат раҳбарлари ҳар икки томон жамоалари Женева консенсусини амалга оширишни давом эттириши ва музокараларнинг янги босқичини имкон қадар тезроқ ўтказишга келишиб олишган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбат пайтида ундан Хитойга ташриф буюриш таклифини олгани ва ўз навбатида уни Вашингтонга таклиф этганини маълум қилди.
“Суҳбат давомида президент Си биринчи хоним ва мени Хитойга ташриф буюришга самимий таклиф этди, мен ҳам ўз навбатида жавоб қайтардим. Икки буюк давлат президентлари сифатида ҳар иккимиз ҳам ушбу учрашувни интизорлик билан кутмоқдамиз. Биз ОАВга бўлажак учрашув жадвали ва жойи ҳақида хабар берамиз”, деб ёзди Трамп.
Унинг айтишича, суҳбат бир ярим соат давом этган ва асосан савдо масалаларига бағишланган. Раҳбарлар янги савдо битимини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар ва музокараларни давом эттириш учун делегациялар юборишга келишиб олдилар. Трампнинг таъкидлашича, бўлиб ўтган музокарада Россия, Украина ёки Эрон масалалари кўтарилмаган.
2 апрель куни Трамп АҚШга импорт қилинадиган маҳсулотларга деярли 200 давлат учун божхона тўловларини жорий этди. Бир ҳафтадан сўнг, Америка раҳбари 75 давлатга нисбатан қўшимча кўзгу чекловлари 90 кунга кечиктирилганини эълон қилди. Бироқ, бу бекор қилиш Пекинга нисбатан қўлланилмади ва у жавоб чораларини кўрди. Америка раҳбари Хитой товарларига божхона тўловларини бир неча бор ошириб, 145 фоиз даражасида тўхтатди, Хитой эса божларни 125 фоиз даражасида белгилади. Кейинроқ Оқ уй божхона тўловларини 245 фоизгача оширишга тайёрлиги ҳақида баёнот берди.
Май ойи ўрталарида томонлар 115% қўшимча божхона тўловларини бекор қилишга келишиб олишди. Вашингтон Хитой маҳсулотларига божхона тўловларини 30 фоизгача, Пекин эса 10 фоизгача пасайтиради. Ушбу савдо режими 90 кун давомида амал қилади.
Ўша куни Трамп Си билан музокаралар ўтказилишини эълон қилди. У Хитой ва АҚШ муносабатларини “жуда яхши” деб таърифлади ва Вашингтон ўз савдо сиёсати билан Пекинга “зарар етказишни истамаслигини” қўшимча қилди.
“Хитой жуда катта зарар кўрди. Заводлар ёпилаётган, норозиликлар кўп эди ва улар биз билан келишувга эришганидан жуда мамнун бўлишди”, деди Трамп.
Апрель ойида оммавий ахборот воситалари Трамп ХХР раиси билан шахсан гаплашмоқчи экани ҳақида хабар берган эди. Politico нашрининг таъкидлашича, бу савдо урушини дипломатик йўл билан тугатишга тўсқинлик қилмоқда, чунки томонлар норасмий алоқаларни ўрната олмаяпти.
Яқинда журналистлар Си гўёки Оқ уйда Украина ва Жанубий Африка раҳбарлари билан “шов-шувли” учрашувлар ўтказаётгани сабабли Америка президенти билан учрашишга интилмаётгани ҳақида ёзишди. Трампнинг фикрича, хитойлик ҳамкасби билан суҳбат савдо музокараларини қайта бошлаш имконини беради.
Изоҳ (0)