• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сиёсий жанг майдонига айланаётган Иккинчи жаҳон уруши хотираси ва Марказий Осиё мамлакатлари орқали иқтисодий салоҳиятини тиклаётган Хитой. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» жаҳон матбуоти шарҳи рукнининг навбатдаги муҳокамаларга бой сонини диққатингизга ҳавола этади.

    Иккинчи жаҳон уруши хотираси сиёсийлаштирилмоқдами?

    Нуфузли немис нашри Der Spiegel’нинг ёзишича, Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 75 йил вақт бўлган бир вазиятда янги уруш ўта фаоллашиб кетди ва бу уруш асосан ўтмишдаги уруш тарихини ким қандай ёритилишини қабул қилишига боғлиқ бўлиб қолди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Германиянинг бош майдони – Рейхстаг ва канцлер ишхонаси орасида уруш тугаганининг 75 йиллиги муносабати билан улкан бир тадбир ўтказилиши, тадбирда бутун Европа қитъаси ва Исроилдан таклиф қилинган фаол ёшлар қатнашиши ва Германия федератив республикасининг юқори мулозимлари иштирок этиб нутқ сўзлаши режалаштирилди. Бироқ…

    Коронавирус келди-ю, юқори немис мулозимлари тин олиб нафас олди. Уруш тугагани муносабати билан белгиланган тадбир Нойе Вахе – уруш қурбонлари хотираси майдонига гул қўйиш билан ўтказиладиган бўлди. Тадбирда канцлер Ангела Меркель, президент Франк Вальтер Штайнмайер, Бундестаг раиси Вольфганг Шойбле, маҳаллий парламент аъзолари ва конституциявий суд раислари иштирок этадиган бўлди. Германиядаги бу тадбир 15 дақиқалик тадбирга айланадиган бўлди. Расмий Кремлдаги парад ҳам коронавирус сабаб номаълум муддатга қолдирилди. Немис ҳукуматидагиларнинг фикрларига кўра, ҳозирда бундай тадбирлар анча сиёсийлашган.

    Сўнгги пайтларда 75 йил аввал якунига етган дунё аҳолисининг 60 миллиони ҳаётига зомин бўлган Иккинчи жаҳон уруши бугун турли мамлакатларда ва давраларда турли баҳс-мунозараларга ҳам сабаб бўлиб келмоқда. Шу сабабдан Иккинчи жаҳон уруши атрофидаги баҳсларни ўзига хос сиёсий жанг майдонига қиёс қилиш мумкин. Тарих қуролга, геосиёсатнинг воситасига айланган сўз урушига айланди. Бу урушда асосий фронт чизиғи айни дамда Польша ва Россия ўртасида ўтмоқда. Ҳиссиётга тўла ижтимоий баҳсларда айбдорликни ағдаришда буюк муҳорабада ким урушнинг қурбони бўлгану, ким кўпроқ азият чекканини исботлашда Европа қитъасининг бошқа мамлакатлари кўпроқ ким тарафда эканини аниқлашдан иборат бўлиб қолди.

    Германия эса сукут сақлаганча бетарафлик чироғини ёқиб олган. Германия шу манзарада гўёки яхши таассурот уйғотмаётгандек. Коронавирус эса Германияга қўл келиб қолди. Сабаби немис раҳбарияти уруш қурбонларини ким билан нишонлаш-у, кимни тадбирга таклиф қилиш борасида боши қотиб турган эди. Путин Ангела Меркель ва Франк Вальтер Штайнмайерни 9 май парадига таклифнома юборган бўлсада, расмий Белвю қасри мулозимлари таклифга жавоб йўллашга шошилмади.

    Москвадаги раҳбариятнинг авзойи бузила бошлади. Франция президенти Эммануэль Макрон ва Хитой раҳбари жаноб Си таклифни қабул қилиб, иштирок этиш истагини эртароқ билдирди, аммо 1941 йилда СССРга бостириб киришга аҳд қилган Германия жим. Путин буни ўзича ҳақорат деб қабул қилган бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Бундан беш йил муқаддам Украинадаги инқироз авж олган бир вазиятда Меркель хоним Москвадаги парадда иштирок этмаслигини баён қилган, аммо эртасига Кремль деворлари ёнидаги Номаълум аскар ҳайкали пойига гул қўйиш учун етиб келган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳозирда Иккинчи жаҳон урушини талқин қилишда икки дунёқараш муросасиз баҳсга киришган.  Биринчиси, Молотов ава Риббентроп имзолаган битим ва бу битимдан келиб чиқадиган махфий бандлар Совет Иттифоқини уруш ўчоғини кенгайтиришда иштирок этгани борасида айбдор қиладими деган масала. Иккинчиси эса 1985 йилда ўша вақтлардаги Германия Федератив Республикасининг собиқ президенти Рихард фон Вайзцеккер ишлатган бир атама – «озодлик».

    Германия тарафи 1945 йилнинг баҳорида Вермахт армиясининг тор-мор қилинишини озодлик деб ёйинласада, поляклар, болтиқбўйи халқлари ва Шарқий ҳамда Марказий Европадаги халқлар орасида бу борада мутлақо бошқача фикрни қабул қилиш одат. 9 май шубҳасиз немис оккупациясидан озодликни олиб келди, шу билан бирга сталинизмга қарамликдек тушунчанинг ҳам пайдо бўлишига туртки берди. Хотирага нисбатан иккиёқлама қарашнинг мавжудлиги эса нотўғридек.

    Сталин Гитлер билан тинчлик битимини имзолар экан, бу амалда Польша ўз мустақиллигидан айрилишини англатар эди. Аммо Сталин ва Гитлер ўртасида битим бўладими ёки йўқ, Германия охир оқибатда Польшага бостириб кириши ҳам бор гап. Бу эса Иккинчи жаҳон уруши учун насистлар Германиясига бор масъулиятни юклайди. Европа Иттифоқидаги сиёсий руҳ ҳам ўзгарди. Қизил Армия ва СССРга бўлган қараш ҳам ғарбнинг шарққа қадар ёйилиши биланоқ ўзгарди. Бугун руслар уруш қурбонлари ва озодлик келтирувчилар деб эмас, кўпроқ жиноятчи ва босқинчилар сифатида эътироф этила бошланди.

    Ўтган йилнинг сентябрь ойида Европа Иттифоқининг «Европа келажаги учун урушнинг хотираси ҳақидаги» қарорида немисларнинг Польшага ҳужуми Гитлер ва Сталин ўртасида имзоланган битимнинг натижаси дея эътироф этилди. Парламент томонидан тарихни баҳолашда белгилаб қўйиладиган меъёрлар, одатда, нохолис бўлиши ҳам турган гап. Бундан эса немис национал социализми билан бир қаторда сталинизм ҳам тоталитар, дунёни босиб олишга уринган режимлар дея топилади. Бу эса Путинга ёқмади. Жаноб Путин расмий Варшаванинг Берлиндаги элчисини «антисемит чўчқаси», тарихни сохталаштираётган ғарбликларни «овозини ўчириб қўйиш» билан таҳдид қилди.

    Ғарбда урушда иштирок этган Қизил армия аҳамиятининг пасайтирилаётгани Россия учун оғриқли қабул қилинмоқда. Шундай вазиятда  уруш хотираларини сиёсийлаштиришга уриниш тобора баҳслар майдонига айланиб, Россия ва Ғарб ўртасида жарлик пайдо қилмоқда. Россия ҳам Иккинчи жаҳон урушини Кремль истаганидек талқин қилинишини хоҳлаётган бўлса, Польша ҳам бу тарихни полякча қабул қилинишини истамоқда.

    Пандемия шароитида Марказий Осиё мамлакатларидаги Хитой фаолияти

    Марказий Осиё республикаларида коронавирус кезиб юрар экан, Хитой раҳбариятининг мақтаниш учун етарлича асослари бор, деб ёзади «Eurasia.net» нашри.

    Фото: «Gov.kg»

    Фото: «Gov.kg»

    Хитой элчихонасининг матбуот хизмати ҳам Марказий Осиёга кўрсатаётган ёрдами ҳақида тин олмасдан хабар тарқатмоқда. Коронавирусни аниқлаш учун минглаб тестларнинг Марказий Осиё республикаларига тақдим этилаётгани, хитойлик шифокорларнинг пандемия билан курашаётган мамлакатларига ёрдам учун ташриф буюргани шулар жумласидан. Бундан Марказий Осиё ОАВлари ҳам хурсанд ҳолда бир қатор мақолалар чоп этди.

    Мисол учун, “Podrobno.uz” электрон нашрида 3 апрель санасида Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош аэрпортда коронавирусни аниқлашга ёрдам берадиган ҳароратни аниқлашга ёрдам берадиган ускуна етказиб берилгани ҳақидаги мақоладан кўра пресс-релизга монанд материал чоп этилди. 2019 йил ҳолатига кўра, Қирғизистон расмий Пекиндан 2,3 миллиард доллар қарз. Бу эса Қирғизистон ялпи ички миллий маҳсулотининг тақрибан 30 фоизини ташкил этади. 14 апрель санасида Қирғизистон раҳбари Соронбай Женбеков Хитой раҳбаридан ёрдам олиш борасида мурожаат қилди. Айни дамда музокаралар олиб борилмоқда.

    30 апрель санасида The Financial Times нашрида эълон қилинган мақолада расмий Пекин «Бир камар, бир йўл» ташаббуси иштирокчиларининг ташқи қарз юкламасини енгиллатиш борасидаги таклифлари борасида бирор бир режани ўйлаб ҳам кўрмаган. Хитой расмийлари эса кредитларни кечиб юборишдан кўра, уларнинг фоизларини тўхтатиб туришлари имкони борлиги ҳақида шивирламоқда. Қирғизистон шимолдаги сахий қўшнисининг қарздан кечиш одатларига ўрганиб қолган бўлсада, коронавирус даврида расмий Москванинг қарздан кечиш учун чўнтаклари таги анча кўриниб қолган. Хитой билан тенглашиш учун Россияга йўл бўлсин!

    Россия сўнгги икки йил давомида Ўзбекистондаги рақиби Хитойни савдо масалаларида ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Хитой ва Марказий Осиё ўртасида савдо айланмаси шу давр мобайнида сезиларли қисқарди. Қирғизистондаги савдо айланмаси ҳажми 47 фоизга, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистонда 20 фоизга қисқарди. Аммо Хитой савдо вазири Чжун Шан Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов билан қилган телефон мулоқоти чоғида Хитой қўлдан бой берилган имкониятни тиклаб олиш борасида ишонтиришга ҳам уринди. Коронавирус маркази бўлган Ухандан бир ҳафта муқаддам Ўзбекистонга 216 та Chevrolet Equinox автомибиллари ортилган поезд етиб келди ва ўз эгаларига етказилди. COVID-19 пандемияси чўққисига чиққан февраль ойида Хитой автомобиль экспортига тақиқ қўйган эди.

    7 апрель санасида Озодлик радиоси Хитой ҳукумати Ўзбекистон ҳукумати жорий этган карантин ҳолатига қарамасдан эҳтиёткорликми ёки ими-жимидами мамлакатга тиббий ёрдам доирасида ўз ишчиларини ҳам олиб келаётгани ҳақида хабар тарқатди. Юзлаб муҳандислар бошқа соҳа вакиллари шифокорлар ортилган чартер рейсларда Ўзбекистонга олиб кирилган. Ишчиларнинг 14 кунлик карантинга ётқизилгани айтилган бўлса-да, уларнинг айримлари карантин муддатини ўтаб Андижон ва Тошкентдаги заводларга олиб бориб жойлаштирилган. Хитой элчихонаси эса ўз мамлакатининг номига доғ туширмаслик учун бундай маълумотларни ОАВ билан ўртоқлашмасликка жон-жаҳди билан ҳаракат қилади.

    Хитой эса афтидан карантинда бой берган иқтисодий салоҳиятини тиклаб олиш учун Марказий Осиё мамлакатлари билан борди-келдидан анчайин ҳам манфаатдор.

    Трамп ва Сида етакчилик қобилияти йўқлигига мисол

    Пандемия шароитида Трамп ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин вирусдан азият чекаётган ҳамжамият олдида имкониятлар эшигини очиш борасида уларни ҳақиқий етакчига айлантириши мумкин бўлган бир қатор имкониятларни қўлдан бой берди деб ёзади The Project Syndicate нашри ва мазкур муваффақиятсизлик сабабларини таҳлил қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Инқироз пайтида одамларга ёрдам бериш учун ўз олдига муҳим мақсад қўйиш ва уларни амалга ошириш ўта муҳим. Тарихга юзланилса, Уинстон Черчиль 1940 йилда Буюк Британия бош вазирлиги пайтида чин етакчи эканини кўрсата олди. Кейинроқ эса Жанубий Африка Республикасида апартеид режими чуқур илдиз отган жамиятда Нелсон Мандела айнан ўз халқининг ҳақиқий етакчиси эканини исботлаб берди.

    Бу икки воқеа стандарт сифатида белгилаб олинса, бугунги кунда икки йирик давлатнинг етакчилари раҳбарлиги омадсизликлар билан тўла. АҚШ раҳбарида ҳам, Хитой раҳбарида ҳам пандемия шароитида ўз жамияти аъзоларини вақтида огоҳлантириш ўрнига муаммони яшириш ҳаракати намоён бўлди. Оқибатда эса минглаб одамларнинг ҳаётига бевақт нуқта қўйилди. Пандемия билан курашилаётган бир даврда икки давлат арбоблари воқеалар айбдорини излашга тутинди. Натижада, дунё ҳамжамияти COVID-19 муаммосига ўз вақтида «Маршалл режаси» кўламида ёрдам бериш имконидан маҳрум бўлди.

    Етакчилик асослари билан шуғулланадиган назариётчилар етакчиларни икки тоифа – шаклланиб келаётган ва ўз қўл остидагиларга қаттиқ чоралар кўрувчи етакчиларга ажратишади. Биринчи тоифадаги етакчилар муаммога ечим топишнинг турли усул ва ечимларини излаган ҳолда ўз бошқаруви остидагилар учун илҳом бағишлайди, рағбатлантиради ва керак бўлса тақлид қилиш учун тимсолга айланади.

    Кичик Жорж Буш Ироққа бостриб кириб, Яқин Шарқдаги вазиятни қайта тартиблаш учун ҳаракат қилганида унинг муваффақиятсизлиги – доим ҳам рағбат ва ва муаммонинг турли усулларидан фойдаланган ҳолда ечим топишга интилган етакчиларнинг иши омад келтирмаслигидан дарак. Ҳақиқий етакчи қандай услубдан иш олиб бормасин – «мен» ва «сен»ни «бизга» айлантира олиши лозим. Ялқов раҳбарлар эса ўз статус кволарини сақлашга мойил ва ўз тарафдорлари ҳамда ҳаммаслакларидан фойдаланишга имкон қидиради.

    Трамп ҳам айнан шундай раҳбарлар сирасидан. «Қамчи ва ширинликка» урғу берадиган етакчилар эса баъзида жамиятнинг умумий ахлоқига ҳам ўта самарали таъсир қилишга қодир. Мисол учун, Нельсон Мандела. У ҳукумат тепасига келгач қора танли аҳолининг ўн йилликлар мобайнида камситилиши учун қасос олишга киришиб кетиши мумкин эди, бироқ у бошқа йўл тутди. Барчани бирлаштиришга эришди. Оқ танли ҳам, қора танли ҳам унинг тарафдорлари қаторидан жой олди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Германиянинг Францияга Иккинчи жаҳон уруши пайтида учинчи маротаба бостириб киришидан сўнг француз дипломати Жан Монне қасос фақат фожеаларнинг такрорланишига олиб келиши ҳақида хулоса ясади. У вазиятни ўнглаш мақсадида Европа давлатларига кўмир ва пўлатни биргаликда ишлаб чиқаришни таклиф қилди ва бу кейинчалик Европа Иттифоқидек ҳамжамиятнинг юзага келишига олиб келди. Бу эса сўнгги юз йилликда бир паспортга эга бўлган ватандошлар ўзларини бир жамоадек ҳис қилишлари туйғуси кучайгани ва мана шу туйғу учун жон беришга тайёр эканликларидан далолат.

    Шунга қарамай COVID-19 ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар миллий чегаралар ҳеч нарса эмаслигини кўрсатди. Глобаллашган дунёда эса кўпчилик бир пайтнинг ўзида бир неча ҳамжамиятларнинг аъзоси сифатида англаниши ва етакчилар эса тарафдор ёки ҳамфикр топиш учун тор доирадаги жамиятларга мурожаат қилишига эҳтиёж йўқолди.

    COVID-19 билан боғлиқ муаммо эса илҳом ва рағбат берадиган етакчиларга имкон эшикларини очиб берди. Бундай раҳбар эса вирус муаммоси чегара билмаслигини кечиктирмай тушунтирган бўларди. Аммо Трамп ҳам, Си ҳам бу имкониятдан фойдаланмади. Улар ўз ҳокимиятлари қудратини исбтлаш ўрнига, биргаликдаги куч ҳақиқий куч эканини тушуниб етмади.

    Глобаллашган дунёда тармоқли муносабатлар бирламчи экан, Хитой соғлиқни сақлаш ва иқлим ўзгариши масалаларига беъэтиборлик қилмаганда АҚШга ҳам, қолган дунё давлатларига ҳам катта кўмак кўрсатган бўлар эди. Мураккаблашиб бораётган дунёда биргаликда мақсадлар учун шерик топа олган мамлакатгина қудратли бўлади. АҚШнинг хавфсизлиги ва тараққиёти учун асосий калит эса «ҳамманинг устидан ҳокимият» ўрнига «биргаликдаги ҳокимият» тамойилидир.

    Бугун Трамп етакчилигидаги Америка «Аввало Америка манфаатлари» шиорини илгари сурар экан (албатта бу ерда шиор нотўғри дейилмаяпти, аксинча, барча миллий ҳукуматлар энг аввало ўз халқининг миллий манфаатларини ҳимоя қилади) нол қийматга тенг қисқа муддатли манфаатларни кўзламоқда. Дунё эса барқарор ривожланиши учун узоқ муддатли манфаатларни илгари суриши, пропаганда асосига қурилган рақобатга эмас, муаммоларга ечим топадиган ҳамжамиятга интилиши лозим.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    09.05.2020, 22:20   Изоҳ (0)   97800
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 931 кишига етди

    09.05.2020, 18:46

    Россияда коронавирусга чалинганлар сони 200 минг кишига яқинлашиб қолди. Ўтган бир сутка ичида 10 мингдан ортиқ одамда COVID-19 аниқланган

    09.05.2020, 18:25

    Қозоғистонда коронавирусдан касалланганлар сони 88 кишига кўпайиб, 4922 нафарга етди

    09.05.2020, 15:30

    Видео: Туркманистон пойтахтида нонга узун навбатлар юзага келмоқда

    09.05.2020, 14:31

    Европа ва АҚШда Ғалаба куни қандай нишонланди? (фото)

    09.05.2020, 12:54

    Помпео ёлланма жангариларнинг Венесуэлага бостириб киришга уринишига АҚШнинг алоқадорлигини рад этди

    09.05.2020, 12:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.