• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроилга мойиллик кўрсатишни истамаган номзод Нью Йорк мэри бўлиши мумкин

    Нью Йорк шаҳри мэри учун сайловда курашни демократик партия номидан 33 ёшли мусулмон сиёсатчи Зоҳран Мамдани олиб бориши мумкин. Сўровларга кўра, у партия ички праймеризида етакчилик қилмоқда. Бу унга шаҳар тарихидаги илк мусулмон мэр бўлиш имконини тақдим этади. 

    Money Pours In for Cuomo and Mamdani in Майораль Race - The New York Times

    Сайлов бюллетенларининг 95 фоизи ҳисоблаб чиқилгач, Мамдани собиқ губернатор Эндрю Куомога қарши 43-36 фоиз нисбатда етакчилик қилаётгани ойдинлашди. Коумо 2021 йили жинсий зўравонлик айбловлари сабаб лавозимидан истеъфога чиқарилган эди. Кузатувчилар “Мамдани блицкриги” ортида халқдан чиққан ва аҳолининг турли қатламларига суянган сиёсий шахс турганига ишонади. 

    “Бугун биз тарих яратдик. Мен энди Нью Йорк шаҳри мэри лавозимига Демократик партия номзодиман”, деган Мамдани ўз тарафдорларига.

    Рейтинг асосида овоз бериш тизими якуний натижани ўзгартириши мумкин бўлса-да, Мамдани ва Коумо ўртасидаги фарқ ва ёш сиёсатчига нисбатан жамиятнинг юқори қўллови ким ғолиб бўлишини деярли аниқ қилмоқда. Агар Мамдани бу курашда ютиб чиқса, сайловчилар илгари штат сиёсатида муҳим рол ўйнаган қатламдан юз ўгирганини, сиёсий мувозанат сўллар томонга оғишганини англатади.

    “Харобадан чиққан (бўлажак) мэр”

    Зоҳран Мамдани Уганданинг Кампала шаҳрида туғилган бўлиб, етти ёшида оиласи билан Нью Йоркка кўчиб келган. У таҳсилни Бронхдаги High School оf Science мактабида олган. Бакалавр даражасини эса Африкани ўрганиш йўналиши бўйича Bоwdoin коллежида қўлга киритган. Мамдани у ерда “Фаластин учун талабалар aдолати” кампус бўлимига асос солган.

    Zohran Mamdani “Bayden, siz Gъazoni och qoldiryapsiz” yozuvi tushirilgan qogъoz bilan ommaviy акцияda
    Зоҳран Мамдани “Байден, сиз Ғазони оч қолдиряпсиз” ёзуви туширилган қоғоз билан оммавий акцияда
     
    Фото: NY City

    Мамдани, шаҳар турфа хил миллатларга мансублигини инобатга олиб, ўзининг сайлов кaмпаниясида барча қатламларга кириб боришга ҳаракат қилган. Сайловолди тарғибот видеоларидан бири урду тилида тайёрлангани ҳамда унга Болливуд фильмларидан лавҳалар қўшилгани бунга мисол бўла олади. Яна бир материални эса у испан тилида эълон қилди.

    Шахсий ҳаёт масаласига келсак, у асли келиб чиқиши суриялик рассом Рама Дуважи билан танишув иловаси орқали танишиб оила қурган. Онаси машҳур кинорежиссёр Мира Наир, отаси эса Колумбия университети профессори Маҳмуд Мамдани ҳисобланади. Уларнинг иккиси ҳам Гарвард университети битирувчиларидир.

    Ёш сиёсатчи ўз имижини халқ орасидан чиққан номзод ва ташкилотчи образига қуришга ҳаракат қилмоқда. 

    “Ҳаёт мени фильм, реп ва ёзувчилик каби йўналишларга буриб юборган бўлса-да, ҳар доим айнан ташкилотчилик мени дунё воқеалари қаршисида тушкунликка эмас, ҳаракатга ундади”, дейилади унинг штат қонунчилик ассамблеясидаги расмий саҳифасида.

    Сиёсат кўчасига қадам босишдан аввал у кам даромадли уй эгалари учун ҳуқуқий маслаҳатлар берувчи сифатида ишлаган. Шунингдек, ўзининг мусулмон эътиқодини сайловолди кампаниясининг очиқ ва ажралмас қисмига айлантирган. Масжидларни мунтазам равишда зиёрат қилиш ва ҳаёт кечиришнинг шаҳар шароитидаги баланд харажатлари ҳақида видеолар тайёрлаб, маҳаллий аҳоли қалбидан жой олишга уринган. У, шунингдек, жамиятда мавжуд исломофобияга эътибор қаратган. 

    “Мусулмон сифатида омма олдида туриш – бу баъзан сояда топиладиган хавфсизликдан кечишни англатади”, деган эди у митинглардан бирида. 

    Progressive upstart Mamdani stuns Cuomo in NYC Democratic mayoral primary

    Мамдани ўз сайловолди компаниясида нарх-навони назорат қилиш ва қашшоқликка қарши кураш масалаларини марказий ўринга олиб чиққан. У дунёнинг энг қиммат шаҳарлардан бири ҳисобланган Нью Йоркда сайловчилар нарх-навони арзонлаштириш бўйича реал чора-тадбирлар кутаётганини таъкидлайди.

    “Бу – аҳолининг тўртдан бири қашшоқликда яшаётган, ҳар кеча ярим миллион бола оч қолиб ухлашга ётадиган шаҳар. У ўзига хослигини йўқотиш хавфида турибди”, деди у BBC билан суҳбатда. 

    Сиёсатчи бу мақсадда шаҳар бўйлаб автобус хизматини бепул қилиш, ижара тўловларини музлатиш, уй эгаларига нисбатан қатъий назорат жорий этиш, шаҳар маъмуриятига қарашли озиқ-овқат дўконлари тармоғини ташкил этиш, касаба уюшмалари назоратидаги уй-жойлар қурилишини уч баробарга ошириш каби ташаббусларни илгари сурмоқда. 

    Мамдани ўз сайловолди компанияси жамиятнинг турли қисмларига етиб бориши учун айрим ташаббусларга қўл урди. Масалан, Атлантика океанига шўнғиб, ижара тўловларини музлатиш сиёсатини рамзий маънода ифодалади. Рамазон рўзасини метро очиб, озиқ-овқат хавфсизлигига эътибор қаратди. Шунингдек партия праймеризига бир неча кун қолганида бутун Манхеттенни пиёда босиб ўтиб, сайловчилар билан селфига тушди. Бироқ танқидчилари унинг ваъдаларини ортиқча идеалистик деб ҳисоблайди.

    Zohran Mamdani metroda
    Зоҳран Мамдани метрода
    Фото: Тармоқдан

    The New York Times нашри Нью Йорк мэрлиги учун праймеризда ҳеч бир номзодни қўллаб-қувватламади. Бироқ таҳририят Мамданининг кун тартибини танқид қилиб, унинг таклифлари “шаҳарнинг реал муаммоларига тўғри келмаслиги”ни таъкидлади. Улар ижара нархларини музлатиш уй-жой таклифини камайтириши мумкинлигидан хавотирда. 

    Тажриба, танқидлар ва қарама-қаршиликлар

    Собиқ губернатор Эндрю Куомо ва бошқа танқидчилар Зоҳран Мамданини етарлича тажрибага эга эмас деб ҳисоблайди. Улар ёш сиёсатчи 115 миллиард долларлик бюджет ва 300 мингдан ортиқ давлат ходимларига эга йирик шаҳарни бошқариш учун “ҳаддан ташқари радикал” деб ҳисоблашмоқда.

    Zohran Momdani musulmonlar bilan jamoaviy ibodat vaqti
     
    Зоҳран Мамдани мусулмонлар билан жамоавий ибодат вақти
    Фото: Неw Ёрк Times

    Куомо, йирик донорлар ва собиқ президент Билл Клинтон каби марказий оқимдаги сиёсатчиларнинг қўллаб-қувватловига таяниб, мэрлик учун тажрибанинг муҳимлигини урғулади:

    “Тажриба, салоҳият, ишни қандай бажаришни билиш, Трамп билан, Вашингтон билан, штат қонунчилиги билан қандай ишлашни тушуниш — булар асосий жиҳатлар. Мен иш устида ўрганишга ишонаман, лекин Нью Йорк мэри сифатида эмас”, деди Куомо.

    Аммо сиёсий стратег Трип Янг тажриба ҳар доим ҳал қилувчи омил бўлавермаслигини таъкидлади. Унга кўра, Мамданининг кампанияси “имконсиз деб ҳисобланган нарсани амалга оширган”.

    “Зоҳраннинг орқасида ўн минглаб кўнгиллилар, юз минглаб донорлар турибди. Бундай кўламдаги кўнгилли ҳаракати ва ижтимоий асосга таянадиган руҳий юксалиш Нью Йоркдаги праймериз кампанияларида камдан-кам учрайди”, деди Янг.

    Мамданининг тарафдори Локмани Раи эса сиёсатчини шундай таърифлади:

    “У бизни тушунади. У бизга тегишли. У бизнинг жамиятдан чиққан — муҳожирлар жамиятидан”. 

    Исроил ва Фаластинга нисбатан ёндашув

    Маданиятлар ва миллатлар ранг-баранглигини Нью Йоркни ифодаловчи энг улкан бойлик ҳисобланади. Бироқ шаҳар ирқий ва сиёсий тангликлардан холи эмас. Мамданининг ўзи ҳар куни исломофоб таҳдидларга учраши, баъзилар ҳатто оила аъзоларини ҳам нишонга олиши ҳақида айтган.

    How NYC mayoral candidate Zohran Mamdani won over the internet | Mashable

    Сиёсатчи BBC билан суҳбатда бу каби таҳдидларни АҚШ сиёсатидаги муаммоларнинг симптоми сифатида таърифлаб, Демократик партияни танқид қилган. 

    “Бу партия Дональд Трампнинг қайта сайланишига йўл қўйди. Шунингдек у ҳар қандай келиб чиқишдаги меҳнаткашлар манфаатини ҳимоя қилишда сусткашлик қилмоқда”, деди Мамдани. 

    Мамданини қолган сиёсатчилардан ажратиб турадиган яна бир жиҳат унинг Фаластинни ошкора қўллаб-қувватлаши ва Исроил манзилига нисбатан кескин танқидлар ёғдиришидир. У Нью Йоркдаги айрим хайрия ташкилотларини исроиллик кўчманчиларга алоқадор тузилмалар билан ҳамкорлик учун солиқ имтиёзларидан маҳрум қилиш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этган. Бундан ташқари, Исроил бош вазирини ҳибсга олиш чақириқлари билан жамоатчилик эътиборига тушган. 

    Сайловолди дебатлардан бирида ундан “Исроилнинг яҳудий давлати сифатида мавжудлик ҳуқуқини тан оласизми” дея сўралди. У эса бунга жавобан шундай деди:

    “Мен фуқароликда дин ёки бошқа мезонлар асосида иерархия мавжуд бўлган ҳар қайси давлатни қўллаб-қувватлашдан ўзимни тийишга ҳаракат қиламан. Ҳар бир мамлакатда тенглик, худди АҚШдаги каби конституция даражасида кафолатланган бўлиши керак, деб ҳисоблайман”, деган у. 

    Мамдани, шу билан бир вақтда, Нью Йоркда антисемитизмга ҳеч қандай ўрин йўқлигини айтган ва агар сайланса, нафрат жиноятларига қарши кураш учун молиявий ёрдамни оширишини билдирган. Унинг рақиби Куомо эса ўзининг “Исроилни фаол ва ошкора қўлловчи инсонман эканидан фахрланиши”ни айтган. 

    Нью Йоркдаги бу праймериз натижаси нафақат маҳаллий сиёсат, балки бутун Демократик партиянинг келгуси сайловлардаги стратегик йўналишини белгилаб бериши мумкин. Шу сабабли, праймериздан кейин ушбу ҳолат бутун мамлакат бўйича таҳлил қилиниб, Демократик партия Трампга қарши қандай позиция тутиши кераклиги ҳақида хулосалар чиқарилиши кутилмоқда.

    25 июн, 19:40   Изоҳ (0)   1221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Нью-Ёрк#мэрлик#Зоҳран Момдани#Исроил

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.