• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +45°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин сотмоқда — Халқаро олтин кенгаши

    Ўзбекистон 2025 йил бошидан бери дунё бўйича энг кўп олтин сотди. Бу ҳақдаги маълумотлар Халқаро олтин кенгашининг навбатдаги таҳлилидан ўрин олган. 

    Foto: Reuters
    Фото: Reuters

    Захиралар кўпаймоқда

    Жорий йилнинг майида жаҳондаги марказий банклар умумий олтин захираси 20 тоннага ошди. Бу апрелдагидан 4 тоннага кўп бўлса-да, қимматбаҳо металл сотиб олиш суръати пасайган.

    Май ойида Қозоғистон Миллий банки дунё миқёсида энг кўп — 7 тонна олтин сотиб олди. 2025 йил январдан бери мамлакат захиралари 15 тоннага ортди. Республикда умумий олтин захираси 299 тоннага етган. 

    Кейинги ўринни Туркия марказий банки эгаллаган бўлиб, майда 6 тонна олтин харид қилган. 2025 йил бошидан буён эса умумий харидлар 15 тоннага етказилган.

    Foto: Getty images
    Фото: Геттй имагес

    Май ойида Польша Миллий банки (НBP) ҳам захирасига 6 тонна олтин қўшди. Жорий йил бошидан ҳозиргача жаҳонда энг кўп олтин сотиб олган давлат Польша бўлди. 2025 йил январдан бери мамлакат захирасига қарийб 67 тонна олтин қўшилган.

    Баҳорнинг сўнги ойида Хитой Халқ банки ва Чехия Миллий банки (ҳар бири) 2 тоннадан олтин сотиб олди. Қирғизистон, Камбожа, Филиппин ва Гана регуляторлари ҳам ҳар бири 1 тоннадан олтин харид қилган.

    Foto: Getty images
    Фото: Девиантарт

    Олтин сотуви етакчилари

    Май ойида Сингапур 5 тонна олтин сотиб, қимматбаҳо металл экспорти бўйича дунёда етакчилик қилди. Кейинги ўринларни Ўзбекистон Марказий банки ва Германия Бундесбанки эгаллади. Уларнинг ҳар бири 1 тоннадан олтин сотган.

    Ўзбекистон 2025 йил бошидан бери энг йирик олтин сотувчиси бўлиб қолмоқда. Мамлакат ярим йил ичида қарийб 27 тонна олтин экспорт қилган. Статистика қўмитаси 2025 йил январь май ойларида республика 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилганини очиқлаган. Мазкур қиймат мамлакат умумий экспорт тушумларининг қарийб 43,8 фоизига тенг. Қимматбаҳо металл сотуви 2024 йил мос давридагидан 56,9 фоизга ўсган. 

    Infografika: “Daryo” / Asadbek Berdiyorov
    Инфографика: “Дарё” / Асадбек Бердиёров

    2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон олтин зарихалари 355,5 минг тоннани ташкил этиб, жами қиймати 37,6 млрд долларга баҳоланган. Жорий йил бошида мамлакат олтин захиралари ҳажми 382,5 тонна бўлган.

    Йил бошидан буён қилинган ҳисобларга кўра, кейинги йирик олтин сотувчиси Сингапур бўлган (10 тонна олтин сотган).

    Олтинга талаб ортмоқда

    Таҳлил қилинишича, марказий банклар учун олтиннинг стратегик актив сифатидаги аҳамияти ошиб бормоқда. Қимматбаҳо металлга диверсификация ва хавфдан ҳимояловчи восита сифатида қаралмоқда. Шу билан бирга, кўп мамлакатлар АҚШ долларига боғлиқликни камайтириш учун олтинга мурожаат қилмоқда.

    “Яқин Шарқдаги янги геосиёсий тарангликлар олтиннинг стратегик аҳамиятини янада оширди. Чунки кўплаб марказий банклар қимматбаҳо металлни ўз захираларини сиёсий хатарлардан ҳимоя қилиш воситаси сифатида кўради”, дея қайд этилади таҳлилда.

    Халқаро олтин кенгаши 2025 йилги сўровномада жаҳон марказий банкларида олтинга қизиқиш ортганига эътибор қаратган.

    “Дунё бўйлаб марказий банклар учун олтин ҳали ҳам эътибор марказида турибди. Респондентларнинг 95 фоизи расмий олтин захиралари ошишда давом этади, деб ҳисоблайди (ўтган йили бу кўрсаткич 81 фоиз эди). Қарийб 43 фоиз марказий банклар (2024 йилда 29 фоиз эди) кейинги 12 ойда ўз захиралари кўпаяди, деб маълум қилган”, дея қайд этган кенгаш.
    Foto: Getty images
    Фото: Геттй имагес

    Айниқса, ривожланаётган мамлакатлар марказий банклари захираларни ошириш бўйича ривожланган давлатларга нисбатан кучлироқ хоҳиш билдирган. Захирани кўпайтиришга асосий сабаб сифатида қимматбаҳо металл диверсификация воситаси экани, инфляция ва инқироз даврида хавфдан ҳимояловчи ишончли бойлик экани таъкидланган.

    Сўнгги уч йилда марказий банклар ҳар йили минг тоннадан ортиқ олтин харид қилган. Бу аввалги ўн йилликдаги ўртача йиллик 400–500 тонна кўрсаткичидан анча юқори.

    Сўров иштирокчиларининг 76 фоизи умумий захиралар таркибидаги олтин улушини келаси 5 йилда ўртача ёки сезиларли даражада ошишини кутмоқда. Таққослаш учун, 2024 йилдаги кўрсаткич 69 фоиз бўлган. Шунингдек, 73 фоиз респондентлар АҚШ доллари захираларининг улуши камайишини кутмоқда.

    4 июл, 13:44   Изоҳ (0)   1283
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #олтин#Халқаро олтин кенгаши#Марказий банк#олтин захираси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ривожланаётган давлатлар орасида етакчи: Ўзбекистон захираларининг учдан икки қисми олтиндан иборат

    11.11.2022, 09:55

    Январь ойида Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин харидори бўлди — WGC

    5 март, 09:25

    “Олтин нархи баландлиги омадимиз”. Собиқ молия вазири, “Ўзбекинвест” раҳбари Рустам Азимов билан суҳбат

    10 июн, 20:35

    Ташқи савдо: Ўзбекистон чет эл билан нималарни кўпроқ олди-сотди қилмоқда?

    24 июн, 14:34

    Ўзбекистон беш ойда 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилди

    24 июн, 16:25

    “Ҳукумат молиявий секторда асосий рол ўйнаётгани ёмон”. ХВЖ Ўзбекистон иқтисодий сиёсатини таҳлил қилди

    25 июн, 19:20

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    26 июн, 22:45

    Ўзбекистонда заргарлик соҳасидаги тадбиркорларга имтиёзлар берилди

    30 июн, 16:41

    Ўзбекистонда қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

    30 июн, 19:50
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Деми Мур, Тимоти Шаламе ва Майли Сайрус Голливуддаги “Шон-шараф хиёбони”да юлдузларга эга бўлади

    Кино | 4 июл, 17:58

    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

    Реклама | 4 июл, 18:00

    Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 4 июл, 17:38

    Руминияда мотоциклчи айиқ томонидан ўлдирилди

    Дунё | 4 июл, 17:31

    Ўзбекистон президенти ИҲТ доирасида “Экоинвест” дастурини қабул қилиш муҳимлигини айтди

    Ўзбекистон | 4 июл, 17:05

    BBC ходимлари телерадиокомпанияни Исроилга “тарафкашлик”да айблади

    Дунё | 4 июл, 17:01

    ОАВ: Исроил Россия билан Эрон ва Сурия бўйича махфий музокаралар ўтказди

    Дунё | 4 июл, 16:55

    А Сериянинг 3 клуби “Реал” футболчисини ижарага олмоқчи

    Спорт | 4 июл, 16:47

    “Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни қўллаб-қувватлаймиз” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 4 июл, 16:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.