Канада АҚШ билан савдо музокараларини қайта бошлаш учун 30 июнь куни рақамли хизматлар солиғини бекор қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 27 июнь куни икки давлат ўртасидаги савдо музокараларини бекор қилганди. У Канаданинг рақамли хизматлар солиғи “Қўшма Штатларга тўғридан-тўғри ва очиқдан-очиқ ҳужум”, дея баҳолаган.
“Ушбу музокараларни қўллаб-қувватлаш учун молия ва миллий даромадлар вазири Франсуа-Филипп Шампан рақамли хизматлар солиғини бекор қилишини эълон қилди. Бу орқали АҚШ билан савдо музокараларига эришиш кўзланган. Ушбу ҳаракатга мувофиқ, бош вазир Марк Карни ва президент Трамп 2025 йил 21 июлгача музокараларни қайта бошлашга келишиб олди”, дейилади баёнотда.
Рақамли хизматлар солиғи мамлакатлар учун онлайн хизматларни солиққа тортиш усули саналади. Трамп уларни “тарифсиз савдо тўсиқлари” деб атаган.
Канада ва АҚШ йирик савдо ҳамкорларидир. Аммо Трамп январь ойида президентлик лавозимига қайтганидан кўп ўтмай, Канаданинг экспорт маҳсулотига 25 фоизлик бож жорий этиш билан таҳдид қилган. Бу эса икки мамлакат муносабатларни ўзгартириб юборган.
Канада Америка товарларининг асосий харидори бўлиб, 2024 йили 349 миллиард долларлик маҳсулот импорт қилган. Шу билан бирга, мамлакат АҚШга 413 миллиард долларлик маҳсулот жўнатган.
Изоҳ (0)